Жиноят-процессуал кодексига


Шахсий кафиллик ишончга сазовор бўлган шахсларнинг айбланувчи, судланувчи муносиб хулқ-атворда бўлишига кафил эканликлари ҳақида ёзма мажбурият олишидан иборатдир


Download 0.79 Mb.
bet214/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

Шахсий кафиллик ишончга сазовор бўлган шахсларнинг айбланувчи, судланувчи муносиб хулқ-атворда бўлишига кафил эканликлари ҳақида ёзма мажбурият олишидан иборатдир.
Кафиллар сонини суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд белгилайди. Алоҳида ҳолларда юксак ишончга сазовор бўлган битта шахс ҳам кафил бўлиши мумкин.
Кафиллар ушбу эҳтиёт чораси қўлланилишига сабаб бўл­ган айбловнинг моҳияти, айбланувчига қўлланилиши мумкин бўлган жазо, олдини олиш мақсадида кафиллик тариқасида­ги эҳтиёт чораси кўрилган ҳаракат айбланувчи, судланувчи томонидан содир этилган тақдирда кафиллар­нинг жавоб­гарлиги ҳақида огоҳлантирилиши лозим. Бу маълумотлар кафилликка бериш баённомасида қайд қилиниб, уни шу эҳтиёт чорасини қўллаётган мансабдор шахс, айбланувчи, судланувчи ва кафиллар имзолаши лозим ёки бу маълумот­лар суд мажлиси баённомасида акс эттирилади. Бундан ташқари, ҳар бир кафилликка олувчи кафиллик тўғрисида тилхат беради.
Кафиллар уларни жавобгарликка тортиш учун сабаб бўладиган асослар келиб чиққунга қадар ўз зиммаларига олинган мажбуриятлардан воз кечишлари мумкин.
Кафиллар айбланувчининг, судланувчининг хулқ-атворини кузатишга имкони бўлмаганлигини баҳона қилишга ҳақли эмаслар, улар бартараф этиб бўлмайдиган вазиятнинг таъсирини исботлаб берадиган ҳоллар бундан мустасно.
Айбланувчи, судланувчи олди олиниши учун шахсий кафиллик қўлланилган ҳаракатларни содир этган тақдирда, кафил қонунда белгиланган жавобгарликка тортилиши мумкин.
1. Шахсий кафиллик ишончга сазовор бўлган шахсларнинг ўз зиммаларига айбланувчи, судланувчи муносиб хулқ-атворда бўлишига кафил эканликлари ҳақида ёзма мажбурият олиши­дир. Кафилликни амалга ошириш учун ҳар икки тараф – айб­ланувчи, судланувчи ва кафилнинг ихтиёрий хоҳиш билдириши зарур. Айбланувчи, судланувчи суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органлари ёки судга ўзларини ким шахсий кафи­ликка олиши мумкинлигини маълум қилишлари ёхуд кафил­ларнинг ўзи жиноий жавобгарликка тортилаётган шахслар эркинликда қолдирилса, уларнинг муносиб хулқ-атворига кафил бўлиш истаги тўғрисида юқоридаги органлар ва судга мурожаат қилишлари мумкин.
2. Айбланувчи, судланувчини уларнинг қариндошлари, қўшнилари, дўстлари ёки яқин танишлари кафилликка олиши мумкин. Кафилларнинг сони суриштирувчи, терговчи, проку­рор ёки суд томонидан белгиланади. Алоҳида ҳолларда юксак ишончга сазовор бўлган битта шахс ҳам кафил бўлиши мумкин. Ишончга сазовор шахс деганда жамиятда муайян мавқега, обрў-эътиборга, айбланувчи, судланувчининг хулқ-атворига ижобий таъсир кўрсатиш учун етарли имкониятларга эга бўлган шахс­лар тушунилади. Кафил айбланувчининг рисоладагидек хулқ-атворини таъминлашга мажбур, лекин у айбланувчини қонунга итоат этувчи хулқ-атворга мажбур этиш учун юридик ваколатга эга эмас. Кафил билан айбланувчи ўртасидаги муносабат ҳуқу­қий тусга эга, лекин фақат ишончга асосланган. Айбланувчи ўзини кафилликка олган шахсга нисбатан мулкий ва маънавий тусдаги нохушликлар юз беришини хоҳламайди ва шу сабабдан рисолага зид хулқ-атвордан ўзини тияди.
3. Айбланувчи, судланувчини шахсий кафилликка бериш тўғрисида баённома тузилади ёки суд мажлиси баённомасида акс эттирилади.Кафиллар ушбу эҳтиёт чораси қўлланилишига сабаб бўлган айбловнинг моҳияти, айбланувчига қўлланилиши мумкин бўлган жазо, кафилларнинг жавобгарлиги ҳақида огоҳлантирилганлиги ушбу баённомада қайд қилиниб, у эҳтиёт чорасини қўллаётган мансабдор шахс, айбланувчи, судланувчи ва кафиллар томонидан имзоланади.Бундан ташқари, ҳар бир кафилликка олувчидан кафиллик тўғрисида тилхат олинади.
4. Кафиллар уларни жавобгарликка тортиш учун сабаб бўладиган асослар келиб чиққунга қадар ўз зиммаларига олган мажбуриятларидан воз кечишлари мумкин. Кафилликни кафил­нинг ўзи эмас, балки суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд бекор қилади, лекин кафил ўз ихтиёри билан ва ҳар қандай важлар сабабли кафилликдан воз кечишга ҳақли. Кафилликдан воз кечиш учун айбланувчи, судланувчига нисбатан ишончнинг йўқолиши ва номуносиб хулқ-атворда бўлиш эҳтимолининг мавжудлиги кифоя. Кафил бўлиш – фуқаровий мажбурият эмас. Кафилликдан воз кечиш асосларининг жиддийлигига қараб, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд кафиллик ўрнига бошқа эҳтиёт чорасини танлайди.
5.Кафиллар айбланувчи, судланувчининг хулқ-атворини кузатишга имкони бўлмаганлигини баҳона қилишга ҳақли эмаслар, улар бартараф этиб бўлмайдиган вазиятнинг таъси­рини исботлаб берадиган ҳоллар бундан мустасно.
6. Кафил ўз зиммасига олган ёзма мажбуриятларини бажар­маслиги оқибатида айбланувчи, судланувчи олди олиниши учун шахсий кафиллик қўлланилган ҳаракатларни содир этган тақдирда, у МЖКнинг 208-моддасига биноан жавобгарликка тортилиши мумкин (кафилга энг кам иш ҳақининг бир барава­ридан уч бараваригача миқдорда жарима солинади).

252-модда. Жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг кафиллиги





Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling