Қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома материаллар келиб тушган пайтдан эътиборан етмиш икки соат ичида ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади.
Қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома прокурор, айбланувчи, агар ишда қатнашаётган бўлса ҳимоячи иштирокида кўриб чиқилади. Зарур ҳолларда терговчи судга чақирилиши мумкин.
Айбланувчи стационар суд-психиатрия экспертизасидан ўтказиш учун тиббий муассасага жойлаштирилган тақдирда қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома суд томонидан айбланувчининг иштирокисиз кўриб чиқилиши мумкин. Бунда айбланувчининг ҳимоячиси суд мажлисида иштирок этиши шарт.
Судья қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиб қуйидаги ажримлардан бирини чиқаради:
1) қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисида;
2) қамоқда сақлаб туришмуддатини узайтиришни рад қилиш тўғрисида.
Судьянинг қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш ҳақидагиёки қамоқда сақлаб туришмуддатини узайтиришни рад қилиш тўғрисидаги ажрими ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан кучга киради ва дарҳол ижро қилиниши керак. Судьянинг ажрими ижро учун прокурорга, маълумот учун эса айбланувчига, ҳимоячига юборилади. Судьянинг ажрими устидан ушбу Кодекс 241-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидаларга биноан етмиш икки соат ичида апелляция тартибида шикоят берилиши, протест билдирилиши мумкин.
Апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини, протестиникўриб чиқиб ўз ажрими билан:
1) судьянинг ажримини ўзгаришсиз шикоят ёки протестни қаноатлантирмасдан қолдиришга;
2) судьянинг ажримини бекор қилиш ва қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтиришни рад этишга ёки қамоқда сақлаб туриш муддатиниузайтиришга ҳақли. Қамоқда сақлаб туриш муддати тугаб, озод этилган айбланувчига нисбатан қамоқда сақлаб туриш муддати узайтирилган тақдирда, суд унга нисбатан қамоқ олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаши керак.
1. Айбланувчини қамоқда сақлаб туришнинг белгиланган муддати тугашидан камида олти сутка олдин прокурор қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома қўзғатиш ҳақида қарор чиқаради ва бу қарор судга юборилади. Қарорда терговнинг узайтириш сабаблари, қўшимча исботланиши лозим бўлган ҳолатлар ҳамда сўралаётган муддат кўрсатилиши керак.
2.Қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома жиноят содир этган ёки дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг, округ, худдий ҳарбий судининг судьяси бўлмаган ёхуд қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисидаги материални кўриб чиқишда унинг иштирокини истисно этувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар суди, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раисининг кўрсатмасига биноан бошқатуман(шаҳар) судининг судьяси томонидан якка тартибда,илтимоснома ва материаллар келиб тушган пайтдан эътиборан етмиш икки соат ичида ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади.
3.Суд мажлисида прокурор, айбланувчи, ҳимоячи, зарур ҳолларда терговчи иштирок этади. Агар айбланувчи стационар суд-психатрия экспертизасидан ўтказиш учун тиббиёт муассасасига жойлаштирилган бўлса, айбланувчининг илтимосномаси унинг иштироксиз кўриб чиқилиши мумкин.
4.Қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома прокурор, айбланувчи ва ҳимоячи (агар у ишда қатнашаётган бўлса) иштирокида кўрилади. Бундай илтимосномани суд мажлисида кўришда терговчи ҳам иштирок этиши мумкин.
5. Қонунда кўрсатилган қамоқ муддати тугаган ва муддат тегишли тартибда узайтирилмаган ҳолларда қамоқдаги шахс дарҳол озод қилинади (Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2004 йил 9 декабрдаги «Жиноятчиликка қарши кураш, унинг олдини олиш ҳамда суриштирув ва дастлабки тергов ўтказишда қонунларнинг аниқ бажарилиши устидан прокурор назоратини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги №31-сонли буйруғи).
248-модда. Қамоқда қонунга хилоф равишда сақлаб туриш туфайлиетказилган зарарни қоплаш
Эҳтиёт чораси тариқасида қамоқда қонунга хилоф равишда сақлаб туриш туфайли шахсга етказилган зиён, башарти кейинчалик унга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилган бўлса ёки жиноят иши ушбу Кодекснинг 83-моддасида назарда тутилган асосларга кўра тугатилган бўлса, тўлиқ ҳажмда қопланади. Бунда ушбу Кодекснинг еттинчи бўлими қоидалари қўлланилади.
1. Ноқонуний тарзда эҳтиёт чораси тариқасида қамоқда сақлаб туриш оқибатида шахсга етказилган зиён, башарти кейинчалик унга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилган ёки ЖПКнинг 83-моддасига кўра иш қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари ёки суд муҳокамаси ўтказилган иш бўйича жиноий ҳодиса юз бермаганлиги, қилмишда жиноят таркиби йўқлиги ёки шахснинг содир этилган жиноятга дахли бўлмаганлиги туфайли иш тугатилган бўлса, тўлиқ ҳажмда қопланади.
2. Ноқонуний тарзда эҳтиёт чораси тариқасида қамоқда сақлаб туриш оқибатида етказилган зиённи ундиришда ЖПКнинг еттинчи бўлимидаги реабилитация этилган шахсга етказилган зиённи қоплаш ва унинг бошқа ҳуқуқларини тиклаш тартибига (ЖПК 304-313-моддаларининг шарҳига қаранг) амал қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |