Жиноят-процессуал кодексига


Суриштирувчи, терговчи, прокурор, башарти улар ишда айбланувчи, судланувчи тариқасида иштирок этиш учун жалб қилинган бўлсалар, лавозимдан четлаштирилган ҳисобланади


Download 0.79 Mb.
bet218/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

Суриштирувчи, терговчи, прокурор, башарти улар ишда айбланувчи, судланувчи тариқасида иштирок этиш учун жалб қилинган бўлсалар, лавозимдан четлаштирилган ҳисобланади.

1. Айрим тоифадаги мансабдор шахслар доирасига жиноят ишини юритишга масъул бўлган шахслар – суриштирувчи, терговчи, прокурор киради. Ушбу шахслар жиноят иши бўйича айбланувчи, судланувчи тариқасида иштирок этиш учун жалб қилинган бўлсалар, уларни айбланувчи, судланувчи тариқасида ишга жалб этиш тўғрисидаги қарор чиқарилганкундан бошлаб лавозимдан четлаштирилган ҳисобланади.


2. Судья, халқ депутатларини лавозимидан четлаштириш тегишли ваколатли органларнинг қарорлари ҳамда қонун талаблари асосида амалга оширилади.Судья ёки халқ депутатларини тегишли ваколатли органларнинг рухсатисиз лавозимидан четлаштирилган ҳолларда, улар ўз лавозимига дарҳол тикланади ҳамда бунга айбдор бўлган мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги масаласи ҳал этилади.

260-модда. Шахсни лавозимидан қонунга хилоф равишда четлаштиришоқибатида етказилган зиённи қоплаш




Шахснинг лавозимидан қонунга хилоф равишда четлаш­тирилгани оқибатида етказилган зиён, башарти кейинча­лик унга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилган ёки жиноят иши ушбу Кодекснинг 83-моддасида назарда тутилган асосларга кўра тугатилган бўлса, тўла ҳажмда қопланади.

1. Ноқонуний тарзда лавозимдан четлаштириш чорасини қўллаш оқибатида шахсга етказилган зиён, башарти кейинчалик унга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилган ёки ЖПКнинг 83-моддасига кўра иш қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари ёки суд муҳокамаси ўтказилган иш бўйича жиноий ҳодиса юз бермаган­лиги, қилмишда жиноят таркиби йўқлиги ёки шахснинг содир этилган жиноятга дахли бўлмаганлиги туфайли иш тугатилган бўлса, тўлиқ ҳажмда қопланади.


2. Ушбу ҳаракат натижасида зарар кўрган лавозимидан ноқонуний четлаштирилган шахс ушбу қарор ёки ажримни чиқарган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд устидан фуқаровий даъво қўзғатиш ҳамда ўзига етказилган зиённи ундиришни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Бундай даъволар фуқаролик иш юритиш тартибида кўриб чиқилади.
30-БОБ. МАЖБУРИЙ КЕЛТИРИШ

261-модда. Чақирувга биноан ҳозир бўлиш мажбурияти





Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling