Жиноят-процессуал кодексига


Лавозимидан четлаштириш чорасига кейинчалик зару


Download 0.79 Mb.
bet217/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   213   214   215   216   217   218   219   220   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

Лавозимидан четлаштириш чорасига кейинчалик зару­рат қолмаган тақдирда айбланувчини, судланувчини лавози­мидан четлаштириш тўғрисидаги қарор ёки ажрим суриштирувчи, терговчи, прокурор ёхуд суд томонидан бекор қилинади.
Суд оқлов ҳукмида ёки ишни тугатиш ҳақидаги ажрими­да судланувчини лавозимидан четлаштиришни бекор қилади.

1. Қуйидаги ҳолларда айбланувчи, судланувчини лавозими­дан четлаштириш тўғрисидаги қарор ёки ажрим суриштирувчи, терговчи, прокурор ёхуд суд томонидан бекор қилинади:


а)мазкур процессуал мажбурлов чорасига зарурат қолмаганда;
б) судланувчини жазодан озод қилиб ёки унга нисбатан жазо тайинламасдан айблов ҳукми чиқарилганда (ЖПК 463-модда­сининг иккинчи, учинчи қисмлари);
в) судланувчига нисбатан оқлов ҳукми чиқарилганда (ЖПКнинг 464-моддаси);
г) жиноят иши тугатилганда (ЖПК 373-моддасининг шарҳига қаранг).
Шунингдек, айбланувчи, судланувчининг корхона, муассаса, ташкилот билан тузган меҳнат шартномасининг муддати ўтган ёки у эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган ҳолларда ҳам лавозимдан четлаштириш тўғрисидаги қарор ёки ажрим бекор қилинади.
2. Лавозимдан четлаштириш тўғрисидаги қарорнинг бекор қилинганлиги тўғрисидаги суриштирувчи, терговчи, прокурор­нинг қарори ёки суднинг оқлов ҳукми ёки ишни тугатиш тўғрисидаги ажрими айбланувчи, судланувчи ишлаётган корхо­на, муассаса, ташкилотга юборилади. Айбланувчи, судланув­чига нисбатан жиноят иши тугатилган ёки оқлов ҳукми чиқарилган ҳолларда мазкур ҳужжатда айбланувчи, судланув­чини ўз лавозимига қайта тиклаш тўғрисидаги талаб қайд этилиши лозим.

258-модда. Айбланувчини, судланувчини лавозимидан четлаштириштўғрисидаги қарор ёки ажрим устидан шикоят қилиш




Суриштирувчи, терговчи ёки прокурорнинг қарори асосида лавозимидан четлаштирилган айбланувчи, унинг ҳимоячиси ва қонуний вакили, шунингдек, лавозимидан чет­лаштирилган шахс ишлаган корхона, муассаса, ташкилот раҳбари юқори турувчи прокурорга ушбу қарор устидан шикоят қилишга ҳақлидир. Судланувчини лавозимидан чет­лаштириш тўғрисидаги суднинг ажрими устидан манфаат­дор шахслар томонидан юқори судга хусусий шикоят берилиши мумкин.

1. Айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги суриштирувчи, терговчи ёки прокурорнинг қарори устидан юқори турувчи прокурорга қуйидаги шахслар шикоят қилиш ҳуқуқига эгадирлар: а) лавозимидан четлаштирилган айбланув­чи; б) унинг ҳимоячиси ва қонуний вакили; в) лавозимидан четлаштирилган шахс ишлаган корхона, муассаса, ташкилот­нинграҳбари.


2. Судланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги суднинг ажрими устидан судланувчининг ўзи ва юқорида санаб ўтилган манфаатдор шахслар томонидан юқори судга хусусий шикоят берилиши мумкин.
259-модда. Айрим тоифадаги мансабдор шахсларни лавозимиданчетлаштириш



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   213   214   215   216   217   218   219   220   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling