Жиноят-процессуал кодексига
айбланувчи, судланувчи тергов ёки суддан яширинганида
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- 243-модда. Қамоққа олиш тарзидагиэҳтиёт чорасини қўллаш тартиби
айбланувчи, судланувчи тергов ёки суддан яширинганида;
ушлаб турилган гумон қилинувчининг шахси аниқланмаганида; илгари қўлланилган эҳтиёт чораси айбланувчи, судланувчи томонидан бузилганида; ушлаб турилган гумон қилинувчи ёки айбланувчи, судланувчиЎзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлмаганида; жиноят қамоқ ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўташ даврида содир этилганида, қўлланилиши мумкин. 1. Қамоққа олиш худди ушлаб туриш каби шахснинг эркинлиги, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25-моддасидаги шахсий дахлсизлик ҳуқуқини чеклаш билан боғлиқ бўлган энг жиддий эҳтиёт чораси ҳисобланади. Қамоққа олишнинг фақат шу эҳтиёт чорасига хос бўлган мақсади – хавфли айбланувчиларни дарҳол жамиятдан ажратишдир. Қамоққа олиш жиноят содир этишда гумон қилинаётган ва айбланаётган шахсларни тарбиялаш мақсадларини кўзламайди. Қамоққа олишнинг тарбиявий томонларини фақат процессуал мажбурлов чораларининг умумий превентив нуқтаи назаридан қайд этиш мумкин. 2. Эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш қонуний ва асосланган бўлиши лозим. Шахсни ноқонуний ва асосланмаган тарзда қамоқда сақлаш, бу чорани ўзбошимчалик билан қўллаш – инсон ҳуқуқларини жиддий поймол этиш ҳисобланади. Шу жиҳатдан мазкур чорани қўллашда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27-моддасидаги ҳеч ким қонунга асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниши ёки қамоқда сақланиши мумкин эмаслиги, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларациясининг 9-моддасидаги ҳеч ким асоссиз қамалиши, ушланиши ва қувғин қилиниши мумкин эмаслиги, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пактнинг 9-моддасидаги ҳеч ким ўзбошимчалик билан ҳибсга олиниши ёки ҳибсда сақланиши мумкин эмаслиги тўғрисидаги қоидаларга қатъий амал қилиниши шарт. 3 Эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш ЖКда уч йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган қасддан содир этилган жиноятларга доир ҳамда эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, бунинг учун ЖКда беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича қўлланилиши мумкин. 4. ЖПК 242-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган алоҳида ҳолларда қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қасддан содир этилган ва Жиноят кодексида уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган жиноятларга доир, шунингдек, эҳтиётсизлик оқибатида содир этилган ва Жиноят кодексида беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича ҳам, агар қуйидаги ҳолатлардан бири мавжуд бўлса: гумон қилинувчи, айбланувчи тергов ва суддан яширинган; ушлаб турилган гумон қилинувчининг шахси аниқланмаган; илгари қўлланилган эҳтиёт чораси айбланувчи томонидан бузилган; ушлаб турилган гумон қилинувчи, айбланувчи Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлмаган; жиноят қамоқ ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўташ даврида содир этилган ёхуд бу жазолардан бирортасини ўтаётган шахсга нисбатан бошқа жиноят иши юзасидан тергов олиб борилаётган тақдирдақўлланилиши мумкин. 5. Суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш масаласини ҳал этишда ЖПК 236-моддасининг иккинчи, учинчи қисмларида назарда тутилган ҳолатларни ҳам инобатга олиниши зарур. 243-модда. Қамоққа олиш тарзидагиэҳтиёт чорасини қўллаш тартиби Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling