Жиноят-процессуал кодексига


Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси


Download 0.79 Mb.
bet203/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси:
1) Ўзбекистон Республикаси ОлийМажлисининг Қонун­чилик палатаси депутати ва Сенати аъзосига нисбатан - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг тегишли палатаси ёки унинг Кенгаши розилиги билан;
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га нисбатан – Ўзбекис­тон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг розилиги билан;
3) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депу­татига, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар Кенгашининг депутатига нисбатан- Қорақалпоғис­тон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, тегишли халқ депутат­лари Кенгаши ёки уларнинг раҳбарлари розилиги билан;
4) Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьясига нисбатан - Ўзбекистон Республикаси Конститу­циявий судининг розилиги билан, Ўзбекистон Республикаси­нинг бошқа судлари судьяларига нисбатан- тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ёки Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг розилиги билан;
5) прокурор ва прокуратура терговчисига нисбатан- Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг розилиги билан қўлланилиши мумкин.

1. Эҳтиёт чораси: 1) айбланувчи; 2) судланувчи; 3) маҳкум;4) ақли норасо деб эътироф этилган ёки жиноят содир этганидан сўнг руҳий касалликка чалинган шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкин.


2. Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси ЖПКнинг 243-моддасида кўрсатилган тартибда қўлланилади.
Ушбумодданингиккинчи қисмида санаб ўтилган шахсларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш учун эса тегишли идоралар ҳамда мансабдор шахсларнинг розилиги олиниши шарт, чунончи.
а) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчи­лик палатаси депутати ва Сенати аъзосига нисбатан – Ўзбекис­тон Республикаси Олий Мажлисининг тегишли палатаси ёки унинг Кенгаши розилиги;
б) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га нисбатан - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг алоҳида-алоҳида мажлисирозилиги ёки қўшма мажлисининг розилиги;
в) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депута­ти, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар Кенгашининг депутатига нисбатан - Қорақалпоғистон Респуб­ликаси Жўқорғи Кенгеси, тегишли халқ депутатлари Кенгаши ёки уларнинг раиси берган розилиги;
г) Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьясига нисбатан - Ўзбекистон Республикаси Конституция­вий судининг розилиги;
д) Ўзбекистон Республикасининг бошқа судлари (Ўзбекис­тон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди таркибига кирувчи барча судлар) судьяларига нисбатан – тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ёки Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг розилиги;
е) прокурор ва прокуратура терговчисига нисбатан – Ўзбе­кистон Республикаси Бош прокурорининг розилигини олиш талаб этилади.
Қамоқда сақлаш тарзидаги чорани ўзгартириш учунюқорида кўрсатилган идоралар ва шахсларнинг розилиги талаб этил­майди. Қамоқданбошқа эҳтиёт чораси қўлланиши учун ҳам розилик олинмайди. Мазкур шахслар гумон остига олинганда уларга нисбатан қамоқда сақлаш чораси қўлланиши мумкин эмас.
3. Айрим тоифадаги мансабдор шахсларни жиноий жавоб­гарликка тортиш билан боғлиқ иммунитетлар ҳақида 4-моддада берилган шарҳларга қаранг.

240-модда. Эҳтиёт чорасини қўллаш, бекор қилиш, ўзгартириштўғрисидаги қарор ёки ажрим





Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling