Жиноят-процессуал кодексига


Жиноят содир этишда гумон қилиниб ушлаб турилган шахсларнинг прокурор, терговчи ёки суриштирувчига йўллаган шикоят ва аризалари уларга топширилади


Download 0.79 Mb.
bet200/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

Жиноят содир этишда гумон қилиниб ушлаб турилган шахсларнинг прокурор, терговчи ёки суриштирувчига йўллаган шикоят ва аризалари уларга топширилади.
Бошқа шахс ва органларга йўлланган шикоят ва аризалар ҳам терговчи ёки суриштирувчига топширилади, улар томонидан кўриб чиқилгач, тегишли жойга жўнатилади. Терговчи ёки суриштирувчининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан берилган шикоят ва аризалар тергов органининг бошлиғига ёхуд прокурорга юборилади. Хабар қилиниши жиноят иши юзасидан ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиши мумкин бўлган маълумотларни ўз ичига олган шикоят ва аризалар тайинланган жойга жўнатилмайди ва бу ҳақда шикоят ёки ариза топширган шахс, шунингдек прокурор хабардор қилинади.

1. Ушлаб турилган шахсларнинг прокурор, терговчи ёки суриштирувчига йўллаган шикоят ва аризалари уларга топши­рилади.Бошқа шахслар, орган, муассаса, ташкилотларга йўл­ланган шикоят, ариза, маълумот ва бошқа хатлар ҳам терговчи ёки суриштирувчига топширилиб, улар томонидан кўриб чиқилгандан кейин тегишли жойларга жўнатилади.


2. Терговчи ёки суриштирувчининг ҳаракатлари ва қарор­лари устидан берилган шикоят ва аризалар уларнинг устидан бошчилик қилувчи тергов органининг бошлиғи ёки назоратни амалга оширувчи прокурорга юборилади.
3. Ўзбекистон Республикаси «Адвокатура тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига биноан ушлаб турилган шахснинг талабига кўра шикоят ва аризалар уларнинг адвокат-ҳимоячи­лари томонидан тегишли жойга берилиши ҳамда улардан ёзма тарзда далил-исботли жавоб олиниши мумкин.
4. Жиноят иши юзасидан ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиши мумкин, деб тахмин қилинган маълумотларни ўз ичига олган шикоят ва аризалар тайинланган жойга жўнатилмайди ва бу ҳақда шикоят ёки ариза топширган шахс, шунингдек прокурор хабардор қилинади.
5. «Прокуратура тўғрисида»ги Қонуннинг 32-моддасига кўра, прокурор ушлаб турилганларнинг муассаса маъмурияти, бошқа давлат органлари, жамоат бирлашмалари, мансабдор шахсларга шикоят ҳамда аризалар билан мурожаат қилиш ҳуқуқларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади ва ўзига тушган шикоят ёки аризани белгиланган муддатда кўриб чиқиб, зарур чора-тадбирлар кўради ҳамда ўз қарори тўғрисида шикоят ёхуд ариза берган шахсга хабар беради. Прокурор томонидан суриштирувчи ва терговчига йўлланган ариза ва шикоятлар бўйича қонуний чоралар кўрилганлиги текширилади.
6. Берилган шикоят ва аризалар юзасидан тегишли чора-тадбирлар кўрилиши зарур, акс ҳолда уни ҳал этиш ваколатига эга бўлган шахс ариза ва шикоятни қаноатлантиришни рад этилиши тўғрисида шикоят ёки ариза билан мурожаат қилган шахсга асослантирилган жавоб йўллаши лозим. Расмий тарзда кўрилиб, амалий жиҳатдан ҳеч қандай чора-тадбир қўлланил­маган ариза ва шикоятлар бўйича ушлаб турилган такроран ариза ва шикоят билан мурожаат этиш ҳуқуқига эга.

232-модда. Ушлаб турилганларнинг моддий жавобгарлиги




Жиноят содир этишда гумон қилиниб ушлаб турилган шахслар ушлаб турилганлар сақланадиган жойда бўлган вақтларида ўзлари томонидан давлатга етказилган зарар учун қонунда белгиланган тартибда ва миқдорда моддий жавобгар бўладилар.

1. Ушлаб туриш жойларида фойдаланиш учун берилган жиҳоз ва нарсаларга ушлаб турилган шахслар тўлиқ жавобгардирлар.


2. Ушлаб турилган шахс томонидан уларни сақлаш жойлари­да моддий зарар етказилган тақдирда, ушлаб туриш муассасаси суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судга фуқаровий даъво қўзғатиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиши, иш бўйича фуқаровий даъвогар сифатида иштирок этиши мумкин.
3. Суд ушлаб турилган, кейинчалик айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб этилган ва суд муҳокамасида судланувчи сифатида иштирок этаётган шахсга нисбатан айблов ҳукмини чиқаришда, ЖПКнинг 283-моддасига кўра асослар­нинг исботланиши ва даъво ҳажмини эътиборга олиб, уни тўлиқ ёки қисман қаноатлантиради ёхуд қаноатлантиришни рад этади.
4. Ушлаб турилган шахс томонидан давлатга етказилган зарар учун жавобгарликни белгилашда Ўзбекистон Республика­си Фуқаролик кодексининг 985-моддасидаги асослар эътиборга олинади, яъни ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли юридик шахсга етказилган зарар зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим. Зарар етказган шахс, агар зарар ўз айби билан етказилмаганини исботласа, зарарни тўлашдан озод қилинади.
5. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1003-моддасига кўра, суд зарарни қоплаш тўғрисидаги талабни қаноатлантирар экан, иш ҳолатларига мувофиқ равишда, етказилган зарар учун жавобгар шахсга зарарни аслича қоплаш (ўшандай турдаги ва сифатдаги ашёни тақдим этиш, шикастланган ашёни тузатиш ва ҳоказо) ёки етказилган зарарни тўлаш мажбуриятини юклайди.

233-модда. Ушлаб турилганлар сақланадиган жойларда тартибнитаъминлаш ва хавфсизлик чоралари




Ушлаб турилганлар сақланадиган жойларда тартибни таъминлаш ушлаб турилганлар сақланадиган жойнинг маъмурияти зиммасига юклатилади. Маъмурият ўз фаолиятини ушбу Кодекснинг мазкур бобига ҳамда бошқа қонунларга мувофиқ амалга оширади.
Жиноят содир этишда гумон қилиниб ушлаб турилган шахсларга нисбатан, башарти улар тўполон қилаётган, ушлаб турилганлар сақланадиган жойнинг ходимларига жисмоний қаршилик кўрсатаётган ёки бошқа зўравонлик ҳаракатларини қилаётган бўлсалар, теварак-атрофдаги­ларга ёки ўзига ўзи зарар етказишининг олдини олиш мақсадида қўл кишанларини ишлатишга йўл қўйилади, бу ҳақда баённома тузилади. Зарур бўлиб қолганида, бундай шахслар ушлаб турилганлар сақланадиган жойдаги ички тартиб қоидалари билан белгилаб қўйилган тартибда ушлаб турилган бошқа шахслардан алоҳида жойлашти­рилишлари мумкин.

1. Ушлаб турилганлар сақланадиган жойларда тартибни таъ­минлаш ушлаб турилганлар сақланадиган жойнинг маъмурияти зиммасига юклатилиб, уларнинг фаолияти ушбу шахслар томо­нидан ушбу жойда сақланаётган бошқа шахслар ёки муассаса ходимларига нисбатан жиноий тажовузлар содир этилиши ва қочиб кетишининг олдини олишга қаратилади. Муассаса маъмурияти ушлаб турилган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чораларни амалга оширишлари лозим.


2. Ушлаб туриш жойига келтирилган шахс мазкур жойда тартиб-интизомни сақлаш ва унга итоат этиш тўғрисидаги муассаса маъмурияти томонидан тузилган ички тартиб қоидалари билан танишиб, тегишли ҳужжатга имзо чекиши лозим. Ушбу ҳужжат ушлаб турилганлар сақланадиган жой маъмуриятида сақланади.
3. Ушлаб туриш жойидаги ички тартиб қоидаларга итоат этмаган, тўполон қилаётган, ушбу жойдаги ходимларга жисмо­ний қаршилик кўрсатаётган ёки бошқа зўравонлик ҳаракат­ларини содир этаётган ушлаб турилган шахсларга нисбатан теварак-атрофдагиларга ёки ўзига ўзи зарар етказишининг олдини олиш мақсадида қўл кишанларини ишлатишга йўл қўйилади ва бу ҳақда тегишли баённома тузилади. Зарур ҳолларда эса бундай шахслар ушлаб турилганлар сақланадиган жойдаги ички тартиб қоидаларига асосан ушлаб турилган бошқа шахслардан алоҳида жойлаштирилишлари мумкин.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling