Жиноят-процессуал кодексига


Ушлаб туришга асос бўлмаган тақдирда милиция бўлин


Download 0.79 Mb.
bet196/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

Ушлаб туришга асос бўлмаган тақдирда милиция бўлин­масининг бошлиғи ёки бошқа ваколатли шахс ушланганни озод қилиш тўғрисида қарор чиқаради. Қарорнинг нусхаси дарҳол прокурорга юборилади.
Ушлаб туриш, жиноят иши қўзғатиш, ишда гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарорлар дарҳол гумон қилинувчига эълон қилинади, айни вақтда унга ушбу Кодекснинг 48-моддасида назарда тутилган ҳуқуқлари тушунтирилади ва танланган ёки тайинланган ҳимоячига танишиб чиқиш учун тақдим этилади. (Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 19 ноябрь Қонуни таҳририда) Қарор билан таништирилгани ва ҳуқуқлари тушунтирилгани қарорда қайд этилиб, ваколатли шахс ва ушланган шахс томонидан имзоланиб, тасдиқланади. Бунда ушланган шахс ушлаб келтирилган пайтдан бошлаб йигирма тўрт соатдан кечиктирилмай сўроқ қилиниши лозим.

1. Ушлаб туриш баённомаси суриштирувчи, терговчи, проку­рор томонидан бевосита шахс ушланган жойда ёки у милиция ёки бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органига келтирилганидан кейин мазкур орган бошлиғининг кўрсатмасига биноан навбат­чи ёки бошқа ходим томонидан тузилади.


2. Ушлаб туриш баённомасини тузишда ЖПКнинг 225-мод­дасида назарда тутилган талабларга қатъий риоя этилиши лозим. Баённомада қуйидаги ҳолатлар қайд этилади: баённома қачон (баённома тузилган соат, дақиқа, кун, ой, йил), қаерда (шаҳар, туман), ким томонидан (баённома тузган шахснинг иш жойи, лавозими, унвони, фамилияси, исми, отасининг исми) тузилганлиги; кимнинг (ушланган шахснинг туғилган йили, туғилган жойи, миллати, фуқаролиги, муқаддам судлан­ган ёки судланмаганлиги, оилавий аҳволи, маълумоти, иш жойи, яшаш манзили, фамилияси, исми, отасининг исми), ким томонидан (ушлаб туришни амалга оширган шахс тўғрисидаги маълумотлар), кимлар иштирокида (ушлаб туриш иштирокчи­ларининг исми, фамилияси, отасининг исми, турар жойи), қаерда (шахс ушланган жойнинг тўлиқ манзили), қачон (шахс ушланган аниқ соат, дақиқа, кун, ой, йил), қандай асосларга кўра (ЖПКнинг 221-моддасидаги асослардан бир ёки бир нечтаси кўрсатилади) ушланганлиги; ушланган шахснинг тушунтиришлари; ушланган шахс қандай ҳолатда бўлганлиги (маст, ҳушёр, касал, соғлом ва ҳ.к.); қачон қайси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органига олиб борилганлиги; ушланган шахс кийимларининг тавсифи; ушланган шахсдаги урилган, яралан­ган, тилинган ва бошқа изларнинг таърифи; ЖПКнинг 48-мод­дасида кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шу жумладан ҳимоячи олиш ҳуқуқи тушунтирилганлиги; танланган ёки тайинланган ҳимоячига танишиб чиқиш учун тақдим этилганлиги; ЖКнинг қайси моддасига асосан жиноят содир этишда гумон қилинаётганлиги. Баённомада ушбу ҳолатлар қайд этилганидан сўнг, ушлаб туришни амалга оширган ва ушланган шахс, шунингдек, холислар баённомага имзо чекадилар.
3.Ушлаб туришнинг асосли эканлигини текшириш, ҳужжат­ларни талаб қилиш ва кўздан кечириш ушланган шахс милиция муассасаси ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга келтирилган пайтдан бошлаб йигирма тўрт соатдан кечикти­рилмай ўтказилиши зарур. Агар бу муддат ичида шахс асоссиз ушлаб турилганлиги аниқланса, милиция бўлинмасининг бош­лиғи ёки бошқа ваколатли шахс ушланганни озод қилиш тўғрисида қарор чиқаради. Озод этилаётган шахс ушбу қарор билан тинишиб, унга имзо чекади. Қарорнинг нусхаси дарҳол прокурорга юборилади.
4. Милиция бўлинмасининг бошлиғи ёки бошқа ваколатли шахс асоссиз ушлаб турилган шахсдан расмий тарзда узр сўраб, унинг ушланганлиги ҳамда озод этилиши сабабларини тушун­тириб бериши лозим.
5. Ушлаб туриш чораси жиноят иши бўйича амалга оширилган бўлса, ушланган шахсга дарҳол ушлаб туриш,жиноят ишини қўзғатиш, ишда гумон қилинувчи тари­қасида иштирок этишга жалб этиш тўғрисидаги қарорлар эълон қилинади. Ушбу қарорлар танланган ёки тайинланган ҳимоячига ҳам танишиб чиқиш учун тақдим этилади. Айни вақтда унга ЖПКнинг 48-моддасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилади. Ушланган шахс юқоридаги қарорлар билан танишганлиги ва унга гумон қилинувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилганлигини тегишли қарор­ларга имзо чекиш орқали тасдиқлайди.
6. Ушланган шахс милиция муассасаси ёки ҳуқуқни муҳо­фаза қилувчи бошқа органга келтирилган пайтдан бошлаб йигирма тўрт соатдан кечиктирилмай сўроқ қилиниши лозим. Сўроқ вақтида ушланган шахснинг ҳимоячиси ҳам иштирок этиши мумкин.
7. Фуқароларнинг жиноят содир этганликда гумон қилиниб ушланишининг асослари ва қонунийлиги прокурор томонидан ҳар ўн кунда камида бир маротаба текширилади ва шахснинг қонунга зид равишда ёки заруриятсиз ушланганлиги аниқланган тақдирда, уни зудлик билан озод қилиш чоралари кўрилади (Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурорининг 2005 йил 17 февралдаги «Жиноят процессида шахснинг ҳуқуқ ва эркинлик­лари ҳимоясини таъминлаш юзасидан прокурор назоратини тубдан яхшилаш тўғрисида»ги №40-сонли буйруғи).

226-модда. Ушлаб туриш муддати




Ушлаб туриш муддати ушланган милицияга ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга келтирилган пайтдан бошлаб кўпи билан етмиш икки соатни ташкил этади. Терговчи ёки прокурор томонидан зарур ва етарли асослар тақдим этилганда ушлаб туриш суднинг қарори билан қўшимча равишда қирқ саккиз соатга узайтирилиши мумкин.
Ушлаб туриш муддати тугагунга қадар ва асослар мавжуд бўлганда шахс айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниши, унга айб эълон қилиниши, ушбу Кодекснинг 109-112-моддаларидаги қоидалар бўйича сўроқ қилиниши ва ушбу Кодекснинг 236-240-моддалари қоидалари­га амал қилган ҳолда эҳтиёт чорасини танлаш ҳақидаги масалаҳал қилиниши зарур.
Алоҳида ҳолларда ушлабтурилган гумон қилинувчига нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиши мумкин. Бу ҳолда гумон қилинувчига у ушланган кундан бошлаб ўн кун ичида айб эълон қилиниши лозим. Акс ҳолда, эҳтиёт чораси бекор қилиниб, шахс қамоқдан озод қилинади. Жиноят ишиқўзғатилгандан кейин ва ушлаб туришнинг бутун муддати мобайнида ишни юритиш тааллуқли бўлган суриштирувчи ва терговчи жиноятни содир этиш ҳолатларини аниқлаш, ушлаб туришнинг асосли эканинитекшириш учун ўз ваколатлари доирасида тергов ҳаракатлари ўтказишлари мумкин.

1. Ушлаб туриш муддати ушланганни милицияга ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга келтирилган вақтдан бошлаб етмиш икки соатдан ортиқ давом этиши мумкин эмас.


Терговчи ёки прокурор томонидан гумон қилинувчининг мазкур ишга дахлдорлиги хусусида зарур ва етарли асослар тақдим этилса, қўшимча далиллар тўплаш мақсадида суд томониданушбу муддат яна 48 соатга узайтирилиши мумкин.
2. Алоҳида ҳолларда гумон қилинувчига нисбатан суд томониданЖПКнинг 243-моддасида белгиланган тартибда қамоқда сақлаш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиши мумкин. Бу ҳолда гумон қилинувчига у ушланган кундан бошлаб ўн кун ичида айб эълон қилиниши лозим.Акс ҳолда қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилиниб, шахс қамоқдан озод қилинади.
3. Жиноят иши қўзғатилганидан кейин ва ушлаб туришнинг бутун муддати мобайнида суриштирувчи, терговчи ушлаб туришнинг қонунийлиги, асослилигини ҳамда жиноятнинг айнан мазкур гумон қилинувчи томонидан содир этилганлигини тасдиқловчи маълумотларни тўплаш юзасидан тергов ҳаракат­лари ўтказишлари мумкин. Етмиш икки соат ичида шахснинг асоссиз, ноқонуний ушлаб турилганлиги аён бўлса, ушлаб туриш тарзидаги процессуал мажбурлов чораси бекор қилиниб, шахс дарҳол ҳибсдан озод этилади. Шахсга ноқонуний ушлаб туриш туфайли етказилган зиён ЖПКнинг 235-моддасида назарда тутилган тартибда қопланади.

227-модда. Суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёкисуднинг ажримига биноан ушлаб туриш




Ушлаб туриш, гумон қилинувчи тариқасида ишда ишт­ирок этишга жалб қилиш ҳақидаги суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими асосида милиция ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган ходими ушланган шахсни шбу Кодекснинг 224-моддаси қоидаларига риоя этган ҳолда энг яқин милиция муассасасига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга дарҳол олиб бориши шарт. Шахс ушлангани тўғрисида қарор ёки ажрим чиқарган ваколатли шахс ёки суд дарҳол хабардор қилиниши лозим.
Гумон қилинувчи ҳақиқий ушланган пайтдан бошлаб ўтган вақт айбланувчини қамоқда сақлаш ҳамда Жиноят кодексининг 62-моддасида белгиланганига мутаносиб равиш­да суд томонидан тайинланган жазо муддатига кирити­лади.

1. Суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг ушлаб туриш ҳақидаги қарори ёки суднинг ажрими асосида милиция ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган ходими жиноят содир этишда гумон қилинган шахсни ушлаб туриш ҳуқуқига эга бўлади ҳамда ушбу ҳаракат ЖПКнинг 224-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширилади. Ушлаб туришни амалга оширган иилиция ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган ходими шахс ушлангани тўғрисида қарор ёки ажрим чиқарган ваколатли шахс ёки судни дарҳол хабардор қилиши лозим.


2. Ушлаб туриш тарзидаги процессуал мажбурлов чорасини ўташ муддати ЖКнинг 62-моддасида белгиланганига мутаносиб равишда суд томонидан тайинланган жазо муддатига киритила­ди, яъни суд дастлабки қамоқнинг ҳар бир кунини қамоқ, интизомий жазога жўнатиш ва озодликдан маҳрум қилишнинг бир кунига, ахлоқ тузатиш ишлари ёки хизмат бўйича чеклаш­нинг уч кунига тенглаштириб ҳисоблайди. Бу муддат ушлаб туриш баённомасида қайд этилган гумон қилинувчи ҳақиқий ушланган вақтга қараб белгиланади.

228-модда. Ушлаб турилганларни сақлаш жойлари




Ушланган шахс милиция муассасаси ёки ҳуқуқни муҳофа­за қилувчи бошқа органга келтирилганидан сўнг у озодликдан маҳрум этиш жойи ҳисобланмаган хизмат биноларида сақланади ёки вақтинча сақлаш ҳибсхонаси камерасига, ушлаб турилган ҳарбий хизматчи эса авахтага жойлаш­тирилади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling