Жиноят-процессуал кодексига
Ушлаб турилган, қамоқда сақланаётган ёки экспертиза ўтказиш учун тиббий муассасага жойлаштирилган шахс
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- 216-модда. Процессуал мажбурлов чораларини ижро қилувчи жой маъмуриятининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
- ниши ва тасарруф этиши мумкин бўлмаган пуллар, бойлик
Ушлаб турилган, қамоқда сақланаётган ёки экспертиза ўтказиш учун тиббий муассасага жойлаштирилган шахслар, улар сақланадиган жойлардаги тартибга оид чеклашларни истисно этганда, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқларга эгадирлар ва шу ҳужжатларда кўрсатилган мажбуриятларни бажарадилар.
Ушлаб турилган, қамоқда сақланаётган ёки тиббий муассасага жойлаштирилган шахсларга нисбатан ғайриинсоний муносабатда бўлиш мумкин эмас. Ушлаб турилган, қамоқда сақланаётган ёки тиббий муассасага жойлаштирилган шахсга ўзининг ҳимоячиси билан ҳоли учрашиш, қонун ҳужжатларидан фойдаланиш имконияти берилиши, шикоят, илтимоснома ва бошқа процессуал ҳужжатларни ёзиши учун ихтиёрида қоғоз ва ёзув жиҳозлари бўлиши лозим. 1. Ушлаб турилган, қамоқда сақланаётган ёки экспертиза ўтказиш учун тиббий муассасага жойлаштирилган шахсларни сақлаш тартиби ушбу муассасаларда иш юритишга доир қонун ва меъёрий ҳужжатлардаги қоидалар асосида белгиланади. Ушлаб турилган, қамоқда сақланаётган ёки тиббий муассасага жойлаштирилган гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчилар ЖПКнинг 46, 48, 229-моддалари, 265-моддаси тўртинчи қисмига биноан экспертиза ўтказиш учун тиббий муассасага жойлаштирилган жабрланувчи ва гувоҳлар эса тегишлича ЖПКнинг 55, 66-моддаларидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўладилар. 2. Ушлаб турилган, қамоқда сақланаётган ёки тиббий муассасага жойлаштирилган шахслар билан муносабатда бўлишда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддасидаги ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши, ҳеч кимда унинг розилигисиз тиббий ёки илмий тажрибалар ўтказилиши мумкин эмаслиги тўғрисидаги қоидаларга ва ЖПКнинг 17-моддасидаги шахснинг шаъни ва қалр-қимматини ҳурмат қилиш принципига қатъий амал қилиниши шарт. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларациясининг 5-моддаси, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пактнинг 7-моддаси талабларига, Маҳбуслар билан муомала қилишнинг минимал стандарт қоидалари ҳамда Қандай шаклда бўлмасин, ҳибсга ёки қамоққа олинган барча шахсларни ҳимоя қилиш принциплари туркумига риоя этилиши лозим. 3. Ушлаб турилган, қамоқда сақланаётган ёки тиббий муассасага жойлаштирилган шахс ўзининг ҳимоячиси билан сони ва давомийлиги чекланмаган ҳолда яккама-якка, холи учрашиш ҳуқуқига эга. Ушлаб турилган, қамоқда сақланаётган ёки тиббий муассасага жойлаштирилган шахсларни қонун ҳужжатларидан фойдаланиш, қоғоз ва ёзув жиҳозлари билан таъминланишига имконият яратиш уларнингкўрсатув ва тушунтириш бериш, илтимоснома бериш ва рад этиш, далиллар тақдим қилиш, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар бериш ҳуқуқларини рўёбга чиқаришга хизмат қилади. 216-модда. Процессуал мажбурлов чораларини ижро қилувчи жой маъмуриятининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганлар сақланадиган жой маъмурияти: yшланган ва қамоққа олинганларнинг суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судга ёзган шикоят ва аризаларидан ташқари, хат-ёзишмаларини назорат қилиш; уларга келган посилка, бандероль ва йўқловларни кўздан кечириш; уларни шахсий тинтувдан ўтказиш, бармоқ изларини олиш, фотосуратга тушириш; ушланганлар ва қамоққа олинганлар қонун бўйича эгалик қилиши, фойдаланиши ва тасарруф этиши мумкин бўлмаган пуллар, бойликлар, шунингдек, нарсаларни олиб қўйиш ва сақлаш; бир жиноят иши бўйича гумон қилинаётган ёки айбланаётган шахсларнинг ўзаро мулоқотда бўлишларига йўл қўймаслик ҳуқуқига эга. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling