Жиноят-процессуал кодексига
Жиноят процесси иштирокчиси тергов ёки суд ҳаракат
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- 214-модда. Процессуал мажбурлов чораларини қўллашнингқонунийлиги ва асослилиги
Жиноят процесси иштирокчиси тергов ёки суд ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қилаётган, ўзига юклатилган мажбуриятларни бажармаётган бўлса, шунингдек, гумон қилинувчи, айбланувчининг келгуси жиноий фаолиятининг олдини олиш ва ҳукм ижросини таъминлаш учун зарур бўлса, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд ушбу Кодексда белгиланган ҳолларда ҳамда тартибда мажбурлов чораларини қўллашга ҳақлидир.
1. Жиноят ишини қўзғатиш, суриштирув, дастлабки тергов, жиноят ишини судда кўриш ҳамда ҳукмни ижро этиш босқичларида гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, маҳкум, гувоҳ, жабрланувчи ва бошқа иштирокчилар жалб этилиб, улар ЖПКнинг тегишли моддаларида мустаҳкамланган процессуал ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларга эга бўладилар. Жиноят судлов соҳасига жалб этилган баъзи тоифадаги шахслар ўзларининг процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятларини ихтиёрий равишда бажармаган, уларга нисбатан ишонтириш кор қилмаган чоғда уларга нисбатан процессуал мажбурлов чоралари қўлланилиши мумкин. Бу чоралар шахснинг ҳуқуқ, эркинлик ва қонуний манфаатларини муайян даражада чеклайди, бироқ уларни қўлламасдан жиноий-процессуал фаолиятни юритиб бўлмайди. 2. Жиноят процесси иштирокчисининг тергов ёки суд ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қилаётганлиги ва унинг ўз зиммасигаюклатилган мажбуриятларни бажармаётганлиги процессуал мажбурлов чораларини қўллашда асос вазифасини ўтайди. Бундан ташқари процессуал мажбурлов чораларини қўллашда гумон қилинувчи, айбланувчининг келгуси жиноий фаолиятининг олдини олиш ва ҳукмнинг ижросини таъминлаш мақсадлари ҳам кўзланади. 3. Фақат суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд процессуал мажбурлов чораларини қўллаш ваколатига эга. 4. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд томонидан тергов ёки суд ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қилаётган, ўзига юклатилган мажбуриятларни бажармаётган шахсларга нисбатан, шунингдек, гумон қилинувчи, айбланувчининг келгуси жиноий фаолиятининг олдини олиш ва ҳукм ижросини таъминлаш ва ЖПКнинг 2-моддасида мустаҳкамланган жиноят-процессуал қонун ҳужжатлари олдидаги вазифаларни бажаришучун қуйидаги процессуал мажбурлов чоралари қўлланилади: ушлаб туриш; эҳтиёт чоралари (муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисидаги тилхат;шахсий кафиллик; жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг кафиллиги; гаров; қамоққа олиш; вояга етмаганларни кузатув остига олиш учун топшириш; ҳарбий хизматчининг хулқ-атвори устидан қўмондонлик кузатуви); лавозимдан четлаштириш; мажбурий келтириш; шахсни тиббий муассасага жойлаштириш; процесс иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш ва судда процессуал мажбуриятлар ҳамда тартибни бузганлик учун жавобгарлик. Процессуал мажбурлов чораларини мажбурлов характерига кўра жисмоний (ушлаб туриш, қамоққа олиш, мажбурий келтириш, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш), мулкий (гаров, мол-мулкни хатлаш, пул ундириш ва жарима солиш), ахлоқий (жамоат бирлашмаси ва жамоанинг кафиллиги, муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат, шахсий кафиллик, жамоат бирлашмаси ва жамоанинг кафиллиги, ҳарбий хизматчининг хулқ-атвори устидан қўмондонлик кузатуви, вояга етмаганларни кузатув остига олиш учун топшириш, лавозимдан четлаштириш) турларга бўлиш мумкин. Қўлланиш субъектларига кўра эса: фақат гумон қилинувчи ва айбланувчиларга нисбатан қўлланиладиган (ушлаб туриш, эҳтиёт чораларининг барча турлари, лавозимдан четлаштириш, мол-мулкни хатлаш); гумон қилинувчи ва айбланувчиларга нисбатан қўлланиладиган, лекин бошқа шахсларнинг мулкий манфаатларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган (гаров, мол-мулкни хатлаш); фақат гумон қилинувчи, айбланувчи, жабрланувчи, гувоҳларга нисбатан қўлланиладиган (мажбурий келтириш, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш);жиноят судлов ишларининг барча иштирокчилари ҳамда бошқа шахсларга нисбатан қўлланиладиган (пул ундириш ва жарима солиш) жиноят-процессуал мажбурлов чораларини фарқлаш мумкин. Процессуал мажбурлов чоралари шахснинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамланган кўпгина ҳуқуқ ва эркинликларини чеклаш билан боғлиқ:эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқларини чекловчи ушлаб туриш, қамоққа олиш, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш чоралари (25-модда); республика ҳудудида бир жойдан иккинчи жойга кўчиб ўтиш ва Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетиш ҳуқуқларини чекловчи муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат чораси (28-модда); хусусий мулкнинг дахлсизлиги ҳуқуқларини чекловчи гаров, мол-мулкни хатлаш чоралари (53-модда); меҳнат қилиш, эркин касб танлаш ҳуқуқларини чекловчи лавозимдан четлаштириш чораси (37-модда) ва бошқалар. 214-модда. Процессуал мажбурлов чораларини қўллашнингқонунийлиги ва асослилиги Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling