Жиноят-процессуал кодексига


) ҳеч қандай қимматга эга бўлмаган ашёлар йўқ қилиб юборилади, манфаатдор шахслар ёки муассасалар илтимос қилган ҳолларда эса уларга берилиши мумкин


Download 0.79 Mb.
bet188/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

3) ҳеч қандай қимматга эга бўлмаган ашёлар йўқ қилиб юборилади, манфаатдор шахслар ёки муассасалар илтимос қилган ҳолларда эса уларга берилиши мумкин;
4) жиноят ёки бошқа ғайриҳуқуқий ҳаракатлар содир қилиниши натижасида қонуний эгаси ва мулкдоридан маҳрум бўлиб қолган пуллар ёки бошқа бойликлар қонуний эгаларига, мулкдорларига ёки уларнинг ҳуқуқ ворисларига, шунингдек, меросхўрларига қайтариб берилиши лозим;
5) жиноий йўл билан орттирилган пуллар ва бошқа бойликлар суднинг ҳукмига биноан жиноят натижасида етказилган мулкий зарарни қоплашга ўтказилади, мулкий зарар кўрган шахс аниқланмаган тақдирда, давлат фойда­сига ўтказилади;
6) ашёвий далил ҳисобланувчи ҳужжатлар уларни сақлаш зарурати тугагунга қадар ишда асраб турилади ёки манфаатдор шахсларга ёхуд муассасаларга берилади.

1. Ашёвий далилларга оид юз берган масалалар суриштирув­чи, терговчи прокурор ёки суд томонидан ҳал қилинади. Жумладан, ҳукмда, жиноят ишини тугатиш тўғрисида қарор (ажрим)да уларга оид қуйидаги масалалар ҳал этилади:


а) жиноятни содир этиш қуроллари мусодара қилинади, шунингдек, бирор муассаса, корхонада фойдаланиш учун берилиши ёхуд йўқ қилиб ташланиши мумкин;
б) қонуний эгасидан ғайриқонуний йўл билан олинган қимматликлар эгасига ёхуд унинг ворисларига берилади;
в) жиноий йўл билан орттирилган мулклар иш бўйича мулкий даъволарни қондириш учун сарфланади, ундан ортиб қолгани эса мусодара қилинади;
г) ашёвий далил ҳисобланган ҳужжатлар ҳам эгаларига ёки ундан фойдаланувчи шахсларга, муассасаларга берилади, лекин сохта ҳужжатлар бундан мустасно;
д) ҳеч қандай қимматга эга бўлмаган ашёлар, ғайриқонуний тайёрланган, давлат стандартларига тўғри келмайдиган ўқотар қуроллар, гиёҳвандлик воситалари, психотропик моддалар, шунингдек, сақланиши ва фойдаланиши ижтимоий хавфли бўлган нарсалар махсус комиссия ҳузурида йўқ қилинади. Бу ҳақда тегишли ҳужжат-далолатнома тузилади.
2. Суриштирув, дастлабки тергов ва суд жараёнида иш буйича далил сифатида фойдаланилган ашё нобуд бўлса ёки шикастланса, ашёнинг ёки етказилган зиённинг қиймати суд чиқимларига қўшилади. Бу ҳол ғайриқонуний хатти ҳаракат оқибатида юз берган бўлса, зиён айбли шахсдан ундирилиши лозим. Иш буйича бунга айбли бўлган суриштирувчи, терговчи, прокурор, судья, эксперт, мутахасис ва бошқа хар қандай шахс келтирилган зиённи қоплашга ёки бартараф этишга мажбур. Бу борада низо идоравий йўл билан ёки фуқаролик ишларини судда кўриш тартибида хал қилинади.
Ашёвий далилдан фойдаланиш чоғида етказилган зиён унинг эгасига давлат ҳисобидан тўланади. Ўз навбатида давлат бу чиқимни айбли шахслардан ундириб олишга ҳақли.
Жиноят иши реабилитация қилувчи асосларга кқра тугатилган ёки оқлов ҳукми чиқарилган бўлса, ашёвий далилга етказилган зиён, у кимга қарашли бўлишидан қатъи назар ва ашёнинг эгасига ёхуд унинг ворисларига тўланади.
3. Ўз мулкини жиноят содир этишда қурол сифатида фойдаланилишини била туриб, жиноятчига бепул ёки пул эвазига берган шахс жиноят содир этилишига ёрдам берганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилиши лозим.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling