Ушлаб турилганларга тиббий хизмат кўрсатиш, ушлаб турилганлар сақланадиган жойлардаги даволаш-профилактика ишлари қонунга мувофиқ ташкил қилинади ва ўтказилади.
Ушлаб турилганларга белгиланган нормада бепул овқат, ётоқ жойи ва бошқа турдаги зарур моддий-маиший таъминот берилади.
1. Жиноят содир этишда гумон қилиниб ушлаб турилган шахс ЖПКнинг 48-моддасида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга (ушбу модданинг шарҳига қаранг). Шунингдек, у ўз кийимидан, пойабзалидан ва бошқа зарур буюмларидан фойдаланишга ҳақлидир.
2. Ушлаб турилганларга газета, журнал, махсус нашрлар билан танишиш, радио эшитиш ёки телевизор кўришга йўл қўйиш ёки бошқа воситалар орқали энг муҳим янгиликлар етказиб турилиши керак.
2. Ушлаб турилган шахслар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган, соғлигига зарар етказилмайдиган, санитария-гигиена қоидаларига мос келадиган шароитларда сақланадилар. Улар покизалик ва соғлиқни сақлаш учун зарур бўлган сув ва бошқа гигиена буюмлари билан таъминланиши лозим.
3. Ушлаб турилганларга тиббий хизмат кўрсатиш, ушлаб турилганлар сақланадиган жойлардаги даволаш-профилактика ишлари қонунга мувофиқ ташкил қилинади ва ўтказилади. Ушлаб турилганларни сақлаш муассасалари беморларни тиббий жиҳатдан назорат қилиш ва даволаш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, қурилмалар ва дори-дармонларга, шунингдек, етарли даражада малакали тиббиёт ходимларига эга бўлиши керак.
Муассасага қабул қилиш вақтида ёки ундан кейин ҳар бир ушланган шахс тиббий кўрикдан ўтказилиши лозим. Бундан шахснинг жисмоний ёки ақлий жиҳатдан соғломлигини аниқлаш, зарур чоралар кўриш, қандайдир юқумли ёки инфекцияли касалликка дучор бўлган ушланганларни бошқалардан ажратиб қўйиш каби мақсадлар кўзланади.
4. Ушлаб турилганларга белгиланган нормада бепул овқат берилади. Ҳар бир ушланган шахс ўзининг соғлиғи ва куч-қувватини сақлаш учун сифатли, яхши тайёрланган ва тўйимли овқат ҳамда ичимлик суви билан таъминланиши лозим.Маҳбуслар билан муомала қилишнинг минимал стандарт қоидаларининг 17-моддасига биноан, ҳар бир маҳбус миллий ва маҳаллий меъёрларга мос келадиган кўрпа-тўшакли алоҳида ўрин-жой билан таъминланиши керак. Бундан ташқари ушлаб турилганларга бошқа зарур моддий-маиший таъминот берилади. Ортиқча таърифга эга бўлган қулайликлар эса ушлаб турилган шахс ҳисобидан таъминланиши мумкин.
230-модда. Ушлаб турилганларга учрашиш учун рухсат бериш
Do'stlaringiz bilan baham: |