Жиноят-процессуал кодексига


Download 0.79 Mb.
bet199/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

Ушлаб турилган шахсга ҳимоячи билан учрашувга ушбу Кодекс 46-моддасининг биринчи қисмида ва 48-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган қоидаларга кўра рухсат берилади.
Ушлаб турилган шахсга ҳимоячи билан биринчи холи учрашувга биринчи сўроққача рухсат берилади. Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланаётган ушлаб турилган шахснинг ҳимоячи билан учрашувига ушбу Кодекс 226-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган эҳтиёт чораси қўлланилиши лозим бўлган, муддатлар инобатга олинган ҳолда рухсат берилади ҳамда учрашув суриштирувчи, терговчи ва прокурор томонидан икки соатга қадар чекланиши мумкин.
Ушлаб турилган шахсга қариндошлари ва бошқа шахслар билан учрашувга ушлаб турилган шахслар сақланадиган жойнинг маъмурияти ушлаб туриш тўғрисидаги материаллар қайси терговчи ёки суриштирувчининг иш юритувида бўлса, фақат ўша терговчи ёки суриштирувчининг ёзма рухсати асосида ижозат беради, ҳимоячи билан учрашув бундан мустасно.

1. Ушлаб турилган шахс ўзининг ҳимоячиси билан сўроқ тугаганидан сўнг сони ва давомийлиги чекланмаган ҳолда холи учрашиш ҳуқуқига эга.


Ҳимоячининг гумон қилинувчи, айбланувчи билан учраши­шига асос - уни ишда иштирок этишига рухсат берганлик ҳақи­даги қарор (ажрим) ҳисобланади. Гумон қилинувчи, айбланувчи қамоқда сақланаётган муассаса маъмурияти ҳимоячидан у ўз ҳимояси остидаги шахс билан учрашиши учун суриштирув, тергов органи ёки суд томонидан яна бошқа махсус рухсатнома берилишини талаб қилишга ҳақли эмас. Ҳимоячига ўз ҳимояси остидаги шахс билан учрашишга, ўзининг ёки ҳимояси остида­ги шахснинг талабига кўра, жиноят процессининг ҳар қандай пайтида дарҳол, гумон қилинувчи билан эса, ЖПК 48-модда­сига мувофиқ рухсат берилиши шарт (Ўзбекистон Республи­каси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги «Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги№17-сонли қарори).
2. Ушлаб турилган шахсга ҳимоячи билан биринчи холи учрашувга биринчи сўроққача ҳам, сўроқ тугаганидан сўнг ҳам рухсат берилади. ЖПК 226-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган эҳтиёт чораси қўлланилиши лозим бўлган шахслар билан учрашув суриштирувчи, терговчи ва прокурор томонидан икки соатга қадар чекланиши мумкин.
3. Суриштирувчи ёки терговчининг ёзма рухсати асосида ушлаб турилганлар сақланадиган жойнинг маъмурияти томони­дан ушлаб турилган шахсга қариндошлари ва бошқа шахслар билан учрашишга ёки телефон орқали сўзлашишга ижозат этилади.
4. Қамоқдаги ажнабий фуқароларга ўз давлатининг дипло­матик ва консуллик вакиллари билан алоқада бўлишлари учун оқилона имкониятлар яратиб берилиши зарур (Маҳбуслар билан муомала қилишнинг минимал стандарт қоидаларининг 38-моддаси).

231-модда. Ушлаб турилган шахсларнинг шикоят ва


аризаларинижўнатиш тартиби



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling