Жиноят-процессуал кодексига
Ушлаб турилганларни айрим жойларда истисно тарзида махсус мослаштирилган биноларда, кемаларда эса, махсус ажратилган каюталарда сақлашга йўл қўйилади
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- 229-модда. Ушлаб турилганларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ушлаб турилганларни айрим жойларда истисно тарзида махсус мослаштирилган биноларда, кемаларда эса, махсус ажратилган каюталарда сақлашга йўл қўйилади.
Жазони ижро этиш колонияларида ушлаб турилганларни сақлаш учун махсус камералар жиҳозланади. Ушлаб турилганларни карцер ва жарима ўташ ҳибсхоналарида сақлаш мумкин эмас. Ушлаб турилганлар эҳтиёт чораси сифатида қамоқда сақланаётганлардан ёки ҳукм бўйича жазони ўтаётганлардан алоҳида сақланиши лозим. Жиноят содир этишда гумон қилиниб ушлаб турилган шахслар ушлаб турилганларга мўлжалланган камераларда қуйидаги яккалаш талабларига риоя қилган ҳолда жойлаштирилади: эркаклар аёллардан алоҳида сақланади; вояга етмаганлар - катталардан алоҳида сақланади; айрим ҳолларда вояга етмаганлар сақланаётган камераларда прокурорнинг рухсати билан катталарни сақлаб туришга йўл қўйилади; ўта хавфли рецидивистлар - бошқа шахслардан алоҳида сақланади. Айни битта жиноятни содир этишда гумон қилиниб ушлаб турилган шахслар суриштирувчи, терговчи ёки прокурорнинг ёзма кўрсатмасига биноан айрим-айрим сақланадилар. Ушлаб турилганлар суриштирувчи, терговчи ёки прокурорнинг ёзма кўрсатмасига биноан бошқа сабабларга кўра ҳам айрим-айрим сақланишлари мумкин. 1. Ушланган шахслар озодликдан маҳрум этиш жойи ҳисобланмаган хизмат биноларида ёки вақтинча сақлаш ҳибсхонаси камераларида сақланадилар. Ушлаб турилган ҳарбий хизматчилар эса авахтага жойлаштирилади. Ушлаб турилганларни сақлаш жойлари санитария ва бошқа қулайликларга эга бўлиши шарт. Ушлаб турилганларни сақлаш жойига унинг ҳимоячиси киритилади. 2. Ушлаб турилганларни истисно тарзида айрим жойларда махсус мослаштирилган биноларда, кемаларда эса, махсус ажратилган каюталарда сақлашга йўл қўйилади. Жазони ижро этиш колонияларида ушлаб турилганларни сақлаш учун озодликдан маҳрум этилганлардан алоҳида, махсус камералар жиҳозланади. Ушлаб турилганларни карцер ва жарима ўташ ҳибсхоналарида сақлашга йўл қўйилмайди. 3. Ушлаб турилганларни жойлаштиришда ЖПКнинг 228-моддаси тўртинчи қисми ҳамда Маҳбуслар билан муомала қилишнинг минимал стандарт қоидаларидаги тоифаларга ажратиш тўғрисидаги 8-моддаси талабларига риоя қилинади: 1)ушлаб турилганлар эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинганлар ёки ҳукм бўйича жазони ўтаётганлардан алоҳида сақланади; 2) эркаклар аёллардан алоҳида сақланади, башарти эркаклар ва аёллар айни бир муассасада сақланаётган бўлсалар, аёлларни мутлақо алоҳида биноларга жойлаштириш лозим; 3) вояга етмаганлар катталардан алоҳида сақланади (айрим ҳолларда прокурорнинг рухсати билан вояга етмаганлар сақланаётган камераларда катталарни сақлаб туришга йўл қўйилади); 4) ўта хавфлирецидивистлар бошқа шахслардан алоҳида сақланади; 5) айни битта жиноятни содир этишда гумон қилиниб ушлаб турилган шахслар бир-бирлари билан мулоқот қилишининг олдини олиш мақсадида суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг ёзма кўрсатмасига биноан алоҳида-алоҳида сақланади. 4. «Прокуратура тўғрисида»ги Қонуннинг 30-моддасига биноан, прокурор ушлаб турилганларни сақлаш жойларида шахслар сақланишининг қонунийлиги, шароитлари, уларнинг қонунда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларига риоя этилиши устидан назорат олиб боради. 229-модда. Ушлаб турилганларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Жиноят содир этишда гумон қилиниб ушлаб турилган шахс ушбу Кодекснинг 48-моддасида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга. Бундан ташқари, у қонун билан белгиланган рўйхатда кўрсатилган ўз кийимидан, пойабзалидан ва бошқа зарур буюмларидан фойдаланишга ҳақлидир. Жиноят содир этишда гумон қилиниб ушлаб турилган шахслар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган санитария-гигиена қоидаларига мос келадиган шароитда сақланадилар. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling