Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Қамоқда сақлаб туриш муддати


Download 0.79 Mb.
bet209/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

245-модда. Қамоқда сақлаб туриш муддати


Жиноятлар тергов қилинаётганда қамоқда сақлаб туриш муддати кўпи билан уч ойни ташкил этади.
Қамоқда сақлаб туришнинг қонун нормаларида белгилан­ган уч ойлик муддатини:
5 ойгача - Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ёки вилоят, Тошкент шаҳар прокурори ва уларга тенглаш­тирилган прокурорларнинг;
7 ойгача - Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосарининг;
9 ойгача - Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг;
бир йилгача - алоҳида мураккаб ишлар тергов қили­наётган ҳолларда оғир ҳамда ўта оғир жиноятлар содир этганликда айбланаётган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг илтимосномасига биноан узайтириш имкони суд томонидан кўриб чиқилади. Муддат­ни яна узайтиришга йўл қўйилмайди. Кўрсатилган барча илтимосномаларни кўриб чиқишда суд тақдим этилган материалларнинг асослилигини, шунингдек, процессуал нор­малар ва талабларга риоя этилганлигини инобатга олади.
Тергови тамомланган жиноят ишининг материаллари айбланувчига ва унинг ҳимоячисига танишиб чиқиш учун ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган қамоқда сақлаб туришнинг охирги муддати тугашидан камида бир ой олдин тақдим этилиши лозим.
Айбланувчи ва унинг ҳимоячиси ишнинг материаллари билан танишиб чиқиши учун кетган вақт эҳтиёт чораси тариқасида қамоқда сақлаб туриш муддатини ҳисоблаб чиқишда эътиборга олинмайди.
1. Дастлабки тергов даврида айбланувчини қамоқда сақлаб туриш уч ойдан ортиқ давом этиши мумкин эмас. ЖПКнинг 351-моддасига кўра дастлабки тергов муддатлари ҳам уч ойни ташкил этади. Қамоқда сақлаб туриш муддати шахс жиноят содир этишда гумон қилиниб, ушлаб турилган вақтдан бошлаб ҳисобланади. Агар уч ой муддат ичида дастлабки тергов тамомланиб, қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш ёки эҳтиёт чорасини ўзгартириш тўғрисида суд томонидан ажрим чиқарилмаган бўлса, ушбу муддат тамом бўлиши билан шахс дарҳол қамоқдан озод этилади. «Прокуратура тўғрисида»ги Қонуннинг 31-моддасида прокурорларга айбланувчи ёки гумон қилинган шахсни қамоқда сақлашнинг қонунийлиги ва асослан­ганлигини назорат қилиш, шунингдек, қамоқда сақлаш муддати тугаган шахсларни дарҳол қамоқдан озод этиш ваколати берилган.
2. Ушбу муддат Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоят ҳамда Тошкент шаҳар прокурори ва уларга тенглашти­рилган прокурорларнинг илтимосномасига биноан беш ойгача, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосарининг илтимосномасига биноан етти ойгача; Ўзбекистон Республика­си Бош прокурорининг илтимосномасига биноан тўққиз ойгача; алоҳида мураккаб ишлар тергов қилинаётган ҳолларда оғир ҳамда ўта оғир жиноятлар содир этганликда айбланаётган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори­нинг илтимосномасига биноан бир йилгача суд томонидан узайтирилиши мумкин. Бу қатъий муддат бўлиб, уни яна узайтиришга йўл қўйилмайди. Мазкур тартиб ва доирада эҳтиёт чораси тариқасида қамоқда сақлаш муддатини узайтиришда суд томонидан тақдим этилган материалларнинг асослилиги, мод­дий ва процессуал қонун талабларигақатъий риоя қилинган­лиги эътиборга олинади.

246-модда. Жиноят иши қўшимча терговга қайтарилганида қамоқдасақлаб туриш муддатини ҳисоблаб чиқиш




Айбланувчини қамоқда сақлаб туриш муддати тугаган жиноят ишини суд қўшимча терговга қайтарган ва ишни ҳолатларига кўра қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини ўзгартириш мумкин бўлмаган тақдирда жиноят ишини қўшимча терговга қайтарган суд томонидан қамоқда сақлаб туриш муддати бир ойгача узайтирилади, бу муддат иш прокурорга келиб тушган пайтдан ҳисобланиб, прокурор жиноят ишини уч суткадан кечиктирмай терговчига юбориши шарт. Кўрсатилган муддатни узайтириш айбланувчи иш судга юборилгунга қадар қамоқда бўлган вақтни ҳисобга олган ҳолда ушбу Кодекс 245-моддасининг биринчи ваиккинчи қисмларида белгиланган тартиб ҳамда доирада амалга оширилади.

1. Иш қўшимча терговга қайтарилган ҳолларда, айбланув­чини қамоқда сақлаш муддати тугаган ва ишнинг ҳолатларига кўра қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини ўзгартириш мумкин бўлмаган тақдирда суд муддатни бир ойга узайтириши мумкин. Ушбу ҳолатда муддат иш қўшимча тергов ўтказиш учун прокурорга келиб тушган кундан бошлаб ҳисобланади.


2. Прокурор иш суддан келиб тушган пайтдан бошлаб уч сутка ичида ишни қўшимча тергов ўтказиш учун терговчига юбориши ёки ўзи шахсан терговга киришиши керак.
Жиноят иши қўшимча терговга қайтарилганида айбланувчи­ни қамоқда сақлаш учун бир ойгача узайтириладиганмуддатни яна узайтириш зурурати туғилганда, ЖПК 245-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида белгиланган тартиб ва доирада иш юритилади. Жиноятлар тергов қилинаётганда қамоқда сақлаб туриш умумий муддати кўпи билан фақат уч ойни ташкил этиб, айбланувчини қамоқда сақлаш муддатини яна узайтиришга ЖПК 245-моддасининг иккинчи қисмидакўрса­тилган шахсларнинг илтимосномаларига биноан, улар сўраши мумкин бўлган муддат доирасида йўл қўйилади.

247-модда. Қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш тартиби




Айбланувчини қамоқда сақлаб туришнинг белгиланган муддати тугашидан камида олти сутка олдин тегишли прокурор қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақида қарор чиқаради, бу қарор судга юборилади.
Қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорда терговнинг чўзилиб кетганлиги сабаблари текширилиши лозим бўлган тусмоллар ва ҳолатлар, қўшимча равишда сўралаётган муддат кўрсатилиши керак.
Қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисида­ги илтимоснома жиноят содир этилган ёки дастлабки тер­гов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг, округ, худдий ҳарбий судининг судьяси бўлмаган ёхуд қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисидаги материални кўриб чиқишда унинг иштирокини истисно этувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, жи­ноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар суди, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раисининг кўрсат­масига биноан бошқа тегишли суднинг судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling