Жиноят-процессуал кодексига
-модда. Кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш баённомаси
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
134-модда. Кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш баённомаси
Кўрсатувлар ҳодиса содир бўлган жойда текширилгани ҳақида ушбу Кодекснинг 90-92-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ суриштирувчи ёки терговчи баённома тузади, суд эса текширувнинг бориши ва натижалари суд мажлиси баённомасига киритади. Бундан ташқари баённомада: кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш қаерда, қачон, қандай шароитда ўтказилганлиги; қандай жойлар ва нарсалар кўздан кечирилганлиги; ҳодиса содир бўлган жойда берилган кўрсатувларнинг мазмуни қандайлиги; ҳодисанинг шароити ва ҳолатларини тиклаш нимада ўз аксини топганлиги; шахс ўзининг аввалги кўрсатувларига қандай аниқликлар киритганлиги кўрсатилиши лозим. 1. Баённома ҳодиса содир бўлган жойда кўрсатувларни текширишаётган масъул шахс – суриштирувчи, терговчи томонидан, суд муҳокамаси чоғида эса, – суд котиби томонидан тегишли тартибда қонун билан белгиланган қоидаларга риоя қилиб, яъни, ЖПКнинг 90-92-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ, тузилиши талаб этилади. 2. Баённомага текширув қандай ўтказилгани ва натижаси киритилади, сўнг процесс иштирокчиларига албатта ўқиб эшиттирилади. Процесс иштирокчиларидан, авваламбор, кўрсатувлари текширилаётган шахсдан унинг кўрсатувлари баённомага тўғри акс эттирилганлигини сўраб, унинг фикр-мулоҳазаси ҳам баённомага киритилиши шарт. 3. Баённомада албатта: кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш қаерда, қачон, қандай шароитда ўтказилганлиги, ким томонидан, қандай жиноят иши бўйича, кимнинг кўрсатувини текширилганлиги, тергов ҳаракати ўтказилаётган сана ва соат, табиий шароит, баъзи ҳолларда зарур бўлса, ҳатто куннинг ёруғлик даражаси қайд этилиши керак, шунингдек, ҳодиса содир бўлган вақтда айнан шу ҳолатлар қандай бўлганлигини аниқ ёзиш лозим; қандай жойлар ва нарсалар кўздан кечирилганлиги: ҳодиса содир бўлган жой, дала, майдон, яшаш ёки ишлаш жойи, қаер бўлишидан қатъи назар, аниқ ифода этилиши; бу жойга қайси маршрут билан қандай транспортда ёки пиёда келинганлиги ҳам баён этилиши керак; ҳодиса содир бўлган жойда берилган кўрсатувларнинг мазмуни қандайлиги – берилаётган кўрсатув натижасида олинган маълумот айбловни тасдиқлаши ёки инкор этиши кўрсатилиши лозим; ҳодиса шароити ва ҳолатларини тиклаш нимада ўз аксини топганлиги баён этилиши зарур; шахс ўзининг аввалги кўрсатувларига қандай аниқликлар киритганлиги кўрсатилиши лозим. 4. Баённома ҳодиса содир бўлган жойни текшириш чоғида ёзилиши керак. Видеотасвирга олиш амалга оширилганида, видеотасвирни қўйиб кўрсатиш ва у тўғрисида тарафларнинг фикр-мулоҳазаларини аниқлаб, баённомада акс эттириш, тергов хонасида амалга оширилиши мумкин. 5. Ҳодиса содир бўлган жой фотосуратга олинган бўлса ёки видеоёзув олинган бўлса, бу ҳақда ҳам баённомага тегишли ёзувлар киритилиши лозим; 6. Баённома билан иштирокчилар танишиб чиқади, баённомага иловалар қонун билан белгиланган тартибда расмийлаштирилади. 7. Ҳодиса содир бўлган жойда кўрсатувларни текшириш мобайнида тегишли тартибда экспертиза ўтказиш учун наъмуналар олинган бўлса, бу наъмуналар тергов хонасида кўздан кечирилиб, ўралгани, муҳрланиб имзолангани баённомада акс эттирилиши керак. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling