Жиноят-процессуал кодексига
-модда. Кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш тартиби
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бир вақтнинг ўзида бир неча шахснинг кўрсатувларини ҳодиса содир бўлган жойда текширишга йўл қўйилмайди.
133-модда. Кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш тартиби
Кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текширишни суриштирувчи ёки терговчи холислар иштирокида, суд эса тарафлар иштирокида ўтказади. Кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текширишга мутахассислар ва экспертлар жалб қилиниши мумкин. Суриштирувчи, терговчи ёки суд тарафлар ва бу тергов ҳаракатининг бошқа қатнашчилари иштирокида текшириладиган кўрсатувларни эълон қилади, кўрсатув берган шахсдан уларнинг тўғри ёки нотўғрилигини, қўшимча ва ўзгартиришлар киритишга эҳтиёж бор ёки йўқлигини сўрайди, текширишнинг мақсади ва тартибини тушунтиради. Башарти гувоҳ ёки жабрланувчининг кўрсатувлари текширилаётган бўлса, улар, ўн олти ёшга тўлмаган шахсларни истисно қилганда, кўрсатув беришдан бош тортганлик ва била туриб ёлғон кўрсатув берганлик учун жиноий жавобгарликка тортилиш ҳақида огоҳлантирилиши лозим. Бир вақтнинг ўзида бир неча шахснинг кўрсатувларини ҳодиса содир бўлган жойда текширишга йўл қўйилмайди. Кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин: кўрсатув берган шахс текширилаётган ҳодисанинг шароит ва ҳолатини жойида тиклайди; иш учун аҳамиятли бўлган нарсаларни, ҳужжатларни, изларни қидириб топади ва кўрсатади; айрим ҳаракатларни намойиш қилади; текширилаётган ҳодисада у ёки бу нарсанинг қандай аҳамияти бўлганлигини кўрсатади; ҳодиса содир бўлган жойда шароитнинг ўзгарганлигига эътиборни қаратади; ўзининг аввалги кўрсатувларини аниқлаштиради ва уларга ойдинлик киритади. Бу ҳаракатлар вақтида четдан аралашишга, гап ўргатишга ва ишора қилувчи саволлар беришга йўл қўйилмайди. Кўрсатуви текширилаётган шахс эркин сўзлаб бергач ва ҳаракатларни эркин намойиш қилиб бўлгач, унга саволлар берилиши мумкин. Кўрсатувни ҳодиса содир бўлган жойда текширишда қатнашаётган шахслар суриштирувчи, терговчи ва суднинг эътиборини, уларнинг фикрича иш ҳолатларини аниқлаштиришга ёрдам берадиган барча нарсаларга қаратишга, баъзи ҳаракатларнинг такрорланишини талаб қилишга ҳақлидир. Кўрсатувлари ҳодиса содир бўлган жойда текширилаётган шахс ва тергов ҳаракатининг бошқа иштирокчилари ўтказилаётган тергов ҳаракати юзасидан уларни қўшимча равишда сўроқ қилишни талаб этишга ҳақлидир. 1. Кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш албатта холислар иштирокида ўтказилади. Гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчининг ҳимоячилари ҳам кўпинча иштирок этади. Ушбу тергов ҳаракати суд томонидан ўтказиладиган бўлса, тарафлар, жумладан судланувчининг ҳимоячиси ва давлат айбловини қувватловчи прокурор ҳам иштирок этади. Зарур бўлганда бу тергов ҳаракатини ўтказиш учун тегишли мутахассислар таклиф этилиши мумкин. 2. Суриштирувчи, терговчи ёки суд тарафлар ва бу тергов ҳаракатининг бошқа қатнашчилари иштирокида текшириладиган кўрсатувларни эълон қилади, кўрсатув берган шахсдан уларнинг тўғри ёки нотўғрилигини, қўшимча ва ўзгартиришлар киритишга эҳтиёж бор ёки йўқлигини сўрайди, текширишнинг мақсади ва тартибини тушунтиради. Тергов ҳаракати видеотасвирга туширилиши мумкин. Видеотехникадан фойдаланишга оид процессуал талабларга риоя қилиниши шарт. Видеотасвирга тушириш шу кўрсатувларни эълон қилишдан бошланади. Айнан шу кўрсатувларни кейин, ҳодиса содир бўлган жойда текшириб, видеотасвир амалга оширилади. 3. Башарти гувоҳ ёки жабрланувчининг кўрсатувлари текширилаётган бўлса, улар, ўн олти ёшга тўлмаган шахсларни истисно қилганда, кўрсатув беришдан бош тортганлик ва била туриб ёлғон кўрсатув берганлик учун жиноий жавобгарликка тортилиш ҳақида огоҳлантирилиши лозим. Огоҳлантириш тергов ҳаракати бошланиши билан амалга оширилиб, баённомада ҳам ўз аксини топиши ва огоҳлантирилган шахслар томонидан огоҳлантирилганликлари ҳақида имзоланиши лозим. 4. Бир вақтнинг ўзида бир неча шахснинг кўрсатувларини ҳодиса содир бўлган жойда текширишга йўл қўйилмайди. Чунки, бир шахснинг берган кўрсатувини кўриб-эшитиб турган кўрсатуви текширилаётган иккинчи шахс ўз кўрсатувини унга мослаб олиши, ўзига маълум бўлган маълумотни бериш эмас, балки, унга қадар кўрсатув бериб, кўрсатуви ҳодиса содир бўлган жойда текширилаётган шахснинг кўрсатувидан фойдаланиши, гумон қилинувчи ва айбланувчи бўлса, жавобгарликдан қутилиш учун ўз кўрсатувларини ўзгартириб, терговни чалғитишга ҳаракат қилиши мумкин. 5. Кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш қуйидагилардан иборат: кўрсатув берган шахс текширилаётган ҳодисанинг шароит ва ҳолатини жойида тиклайди; иш учун аҳамиятли бўлган нарсаларни, ҳужжатларни, изларни қидириб топади ва кўрсатади; айрим ҳаракатларни намойиш қилади; текширилаётган ҳодисада у ёки бу нарсанинг қандай аҳамияти бўлганлигини кўрсатади; ҳодиса содир бўлган жойда шароитнинг ўзгарганлигига эътиборни қаратади; ўзининг аввалги кўрсатувларини аниқлаштиради ва уларга ойдинлик киритади. Бу ҳаракатлар вақтида четдан аралашишга, гап ўргатишга ва ишора қилувчи саволлар беришга йўл қўйилмайди. 6. Кўрсатуви текширилаётган шахс эркин сўзлаб бергач ва ҳаракатларни эркин намойиш қилиб бўлгач, унга саволлар берилиши мумкин. Бу саволлар содир этилган жиноий ҳаракатни қасддан ёки эҳтиётсизликдан содир этилганлигини, унинг ҳаракатларини ЖКнинг тегишли моддалари билан квалификация қилишга таъсир қилувчи ҳолатларни аниқлаш учун берилади. Зарур бўлса, кўрсатувни ҳодиса содир бўлган жойда текширишда қатнашаётган шахслар суриштирувчи, терговчи ва суднинг эътиборини, уларнинг фикрича иш ҳолатларини аниқлаштиришга ёрдам берадиган барча нарсаларга қаратишга, баъзи ҳаракатларнинг такрорланишини талаб қилишга ҳақлидир. Бунинг натижасида берилган илгариги кўрсатувларни қанчалик тўғрилигини аниқлаб олинади. 7. Кўрсатувлари ҳодиса содир бўлган жойда текширилаётган шахс ва тергов ҳаракатининг бошқа иштирокчилари ўтказилаётган тергов ҳаракати юзасидан қўшимча равишда сўроқ қилиниши мумкин. Чунки, ҳодиса содир бўлган жойда кўрсатувлари текширилаётган пайтда, кўрсатувлари текширилаётган шахснинг хотираси тикланиб, илгари терговга маълум қилмаган ҳолатлар ҳақидаги маълумотларни эсга олиши, бу маълумотлар эса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг айбдорлигини енгиллаштириши, хатто, унинг айбдорлигини истисно ҳам қилиши, масалан, қасддан қилинган ҳаракат деб баҳоланаётган ҳолат зарурий мудофаа доирасида содир этилган деб топилиши мумкин. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling