Жиноят-процессуал кодексига
-модда. Кўчмас объектни таниб олиш учун кўрсатиш тартиби
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
129-модда. Кўчмас объектни таниб олиш учун кўрсатиш тартиби
Жабрланувчи, гувоҳ, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи жой, бино, бинодаги алоҳида хона ёки бошқа кўчмас объект номини айтиб ва тасвирлаб берса-да, бироқ унинг жойлашган ўрнини аниқ айтиб бера олмаса, бирор аниқ жойдан объектга бориш йўлини кўрсатишга истак билдирса, унга шу объектни кўрсатишга имкон берилади. Суриштирувчи ёки терговчи ва холислар ёхуд суд таркиби ва тарафлар таниб олувчи билан биргаликда у айтган жойга келадилар. Таниб олиш учун кўрсатиш иштирокчилари шу жойдан бошлаб таниб олувчининг кўрсатуви бўйича юра бошлайдилар. Бунда таниб олувчига таниб олиш учун кўрсатишнинг бошқа иштирокчилари ёки ёт шахслар тарафидан йўналиш айтиб қўйилишининг олдини олиш чоралари кўрилиши лозим. 1. Ҳақиқатни аниқлаш ва жиноят ҳақида тўғри ва аниқ маълумотлар олиш мақсадида кўчмас мулкларни, буюм ва предметларни, жой, бино, иншоот, бинонинг маълум бир хонасини жабрланувчи, гувоҳ, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи томонидан номини айтиб ва тасвирлаб берса-да, бироқ унинг жойлашган ўрнини аниқ айтиб бера олмаса, шу жойга бориш йўлини кўрсатишга истак билдирса, унга шу жойни кўрсатишга имкон берилади. 2. Ушбу тергов ҳаракатини ҳам албатта холислар иштирокида, имкон қадар видеоёзувни қўллаган, зарур бўлса, тегишли мутахассис, экспертларни жалб қилган ҳолда амалга оширилади. 3. Суриштирувчи ёки терговчи ва холислар ёхуд суд таркиби ва тарафлар таниб олувчи билан биргаликда у айтган жойга келадилар. Таниб олиш учун кўрсатиш иштирокчилари шу жойдан бошлаб таниб олувчининг кўрсатуви бўйича юра бошлайдилар. Бунда таниб олувчига таниб олиш учун кўрсатишнинг бошқа иштирокчилари ёки ёт шахслар тарафидан йўналиш айтиб қўйилишининг олдини олиш чоралари кўрилиши лозим. Таниб олувчи одатда олдинда юради ва барчани бошлаб боради. Таниб олиниши лозим бўлган объект ҳақида иштирокчилар томонидан айтиб қўйилмаслиги учун суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан таниб олиш тергов ҳаракатини бошламасдан аввал унда иштирок этаётган шахслар огоҳлантириб, тушунтириб қўйилган бўлиши лозим. 4. Кўчмас мулкни, нарса, жой, бино ва ҳоказоларни кўчар нарсаларни таниб олишдан фарқи шундан иборатки, бу тергов ҳаракатини ўтказишда турдош бўлган нарса, жой, бино ва ҳоказолар кўрсатилмайди. Шунинг учун таниб олувчи бундай нарсаларни алоҳида белгилари хусусида ўта синчковлик билан, батафсил сўроқ қилинган бўлиши шарт. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling