Жиноят-процессуал кодексига
Таниб олинувчига таниб олиш учун кўрсатиладиган шахслар гуруҳи орасида истаган жойни эгаллаш таклиф қилинади
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шахсни таниб олиш учун кўрсатишнинг иложи бўлмаганда ёхудхавфсизликни таъминлаш мақсадида унинг фотосуратидан фойдаланиш мумкин.
Таниб олинувчига таниб олиш учун кўрсатиладиган шахслар гуруҳи орасида истаган жойни эгаллаш таклиф қилинади.
Таниб олинувчи кийими, соч қирқтириши ёки тараши ёхуд бошқа белгилари билан таниб олиш учун кўрсатиладиган ўзга шахслар орасида яққол ажралиб турмаслиги лозим. Шахсни таниб олиш учун кўрсатишнинг иложи бўлмаганда ёхудхавфсизликни таъминлаш мақсадида унинг фотосуратидан фойдаланиш мумкин. Таниб олиш учун жадвал яхшилаб ёпиштирилиб, муҳрланган ва рақамланган, лекин суратга олинган шахсларнинг исми ва фамилиялари кўрсатилмаган камида учта фотосурат кўрсатилади. 1. Таниб олишнинг ишончли бўлиши, авваламбор, вақт мезонига боғлиқдир. Таниб олиш учунтақдим қилиш вақтини тўғри танланиши унинг натижасига бевосита таъсир этади.Таниб олувчининг дастлабки сўроғини имкон борича вақтлироқ ўтказиш мақсадга мувофиқ. Чунки вақт ўткан сари, таниб олинадиган шахснинг алоҳида белгилари таниб олувчининг хотирасидан чиқиб кетиши мумкин. 2. Таниб олишни ўтказишда жиноят процессуал қонунчилиги танлабларидан бироз бўлса ҳам чекинишга йўл қўйиб бўлмайди. Қонунчилик талабларидан чекиниб, таниб олиш унинг самарадорлиги йўқолишига олиб келади. Қонун талаблари бузилган ҳолда олинган далиллар эса, қонун талабларига биноан номақбул деб топилади. 3. Таниб олиш тергов ҳаракатини амалга оширишдан аввал терговчи жиддий тайёргарлик кўрган бўлиши ва таниб олувчига берилиши керак бўлган саволларни батафсил режалаштирган бўлиши лозим.Чунончи, агарда таниб олинаётган қочиб кетиши эҳтимол бўлса, уни қўриқлаш муаммосини ҳал этиш; 2) ишнинг натижасидан манфаатдор бўлмаган холисларни топиш; 3)таниб олишни қайд этиш учун тегишли техник воситаларни тайёрлаб қўйиш; 4) эҳтиёжга қараб, ушбу тергов ҳаракатини амалга ошириш учун мутахассисларни ишга жалб этиш лозим. 4. Таниб олиниши керак бўлган шахслар ёки предметларни терговчи таниб олувчи келгунига қадар холислар иштирокида жойлаштириб қўйиши лозим.Терговчи таниб олинувчига хохлаган жойида ўтиришни таклиф этиши лозим. Таниб олинувчи камида иккита ўзига ўхшаш шахслар ичидан таниб олиниши керак. 5. Таниб олувчи жабрланувчи ёки гувоҳ бўлса, ЖКнинг 238 ва 240 моддаларида назарда тутилган ёлғон кўрсатув берса ва кўрсатув беришдан қасддан бўйин товласа жиноий жавобгар бўлиши ҳақида огоҳлантирилиши керак. Шундан сўнг терговчи, таниб олувчига илгари берган кўрсатуви бўйича жиноятга алоқадор шахсни ёки предметни таниб олишни таклиф этади. Таниб олувчи томонидан маълум бир шахс ёки предмет таниб олинганидан кейин, терговчи таниб олувчига айнан қайси белгилари ва алоҳида хусусиятларига биноан таниб олганлигини сўраши лозим. 6. Бир вақтнинг ўзида бир неча шахсга таниб олинувчини таниб олиш учун кўрсатиш мақсадга мувофиқэмас. Чунки, уларнинг кўрсатувлари бир бирга боғлиқ бўлиб, ўтказиладиган бу тергов ҳаракатининг объективлигига нисбатан шубҳа туғилади. Шахсни ёки предметни бир марта таниб олиш учун тақдим қилинади. Уларни таниб олиш учун такроран тақдим қилишга йўл қўйилмайди. 7. Шахсни таниб олишда, камида учта шахс танилиб олувчи тариқасидаиштирок этиши керак. Таниб олинаётган шахс эса, имкон қадар бошқа таниб олинувчилар билан ўҳшаш бўлиши талаб этилади. Унинг миллати, ёши, ирқи, ташқи кўриниши ва кийими ўхшаш бўлиши лозим. Таниб олиш тергов ҳаракатини амалга оширишдан аввал, таниб олинувчиларнинг ичида таниб олувчи илгари учрашганлар мавжуд эмаслигини терговчи аниқ текшириб олиши лозим. Акс ҳолда, ўтказилган тергов ҳаракати натижаси далил деб эътироф этилмайди. 8. Таниб олиш учун тақдим қилинган предметлар келгусида ашёвий далил сифатида эътироф этилишини ҳисобга олган ҳолда, тақдим қилинишдан аввал холислар иштирокида кўздан кечирилиши ва баёнлаштирилиши мақсадга мувофиқ. Таниб олиш учун тақдим қилинаётган ўҳшаш предметлар камида 3 та бўлиши керак. 9. Амалиётда фотосуратларни ҳам таниб олиш учун тақдим қилиниши ва воқеа шоҳидлари, гувоҳлар, жабрланувчи ёки процесснинг бошқа иштирокчилари томонидан таниб олиниши мумкин. Фотосуратлар ҳам камида 3 та булиши керак. Таниб олинувчининг фотосурати яна иккита ўзига ўҳшаш бўлган фотосурат ичида кўрсатилиши керак. Фотосуратлар қалин қоғозга ёпиштирилиб, мухрланиши лозим. Фотосуратларнинг тагига тартиб рақамлариниёзиб қўйилиши лозим. Фотосуратлар тагига уларнинг исми, фамилияси, отасининг исми ёзиб қўйилиши тақиқланади. Фотосуратларни тақдим этиш одатда, таниб олиниши керак бўлган шахснинг ўзини кўрсатишга илож бўлмаган ҳоллардагина амалга оширилиши мумкин. Фотосуратлар бир хил катталикда, бир хилда янги ва рангли,рангсиз бўлган бир хил фотосуратлардан ташкил топган бўлиши керак. 10. Мурдани таниб олиш тергов ҳаракати ҳам ўтказилиши мумкин. Мурдани таниб олиш тергов ҳаракатини ўтказишда албатта, унинг ёнида яна иккита мурда бўлиши талаб этилмайди. Одатда, ёнида ҳужжати бўлмаган, шахси аниқланмаган, кимлиги номаълум бўлган шахсларнинг мурдалари таниб олиш учун тақдим этилади. Тананинг таниб олиш учун тақдим қилинган қисмларида татуировка ва шунга ўҳшаш бирор бир алоҳида белги бўлса, мурданинг тана қисмлари ҳам таниболиш учун тақдим қилиниши мумкин. Мабодо, мурдада жиддий ўзгариш рўй берган бўлса, терговчи мурдани таниб олишдан аввал суд тиббиёт экспертига уни таниб олиш даражасига келтириш, юз тузилишини тиклаш ҳақида топшириқ бериши мумкин. Таниб олишни ҳар томонлама ва объектив тарзда олиб борилишини таъминлаш учун видеотасвирга тушириб олиш, техник воситалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Суд дастлабки терговда ушбу терговҳаракатини амалга оширишда процессуал қонунчилик талабларига қай даражада амал қилинганлигини текшириши лозим. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling