Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Кўчар нарсаларни таниб олиш учун кўрсатиш тартиби


Download 0.79 Mb.
bet119/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

128-модда. Кўчар нарсаларни таниб олиш учун кўрсатиш тартиби


Тергов олиб борилаётган жойга, судга ёки бошқа жойга олиб борилиши мумкин бўлган нарсалар, нарсаларнинг бўлаги ва ҳайвонлар ушбу ишга алоқаси бўлмаган бошқа турдош нарсалар орасида таниб олиш учун кўрсатилади.
Таниб олувчи сўроқ қилинганда тасвирлаганидан ташқи белгилари, аломатлари, хусусиятлари бўйича жиддий фарқ қилмайдиган нарсалар турдош деб ҳисобланади. Таниб олиш учун кўрсатилаётган нарсаларни жойлаштириш тартиби суриштирувчи, терговчи томонидан холислар ҳузурида белгиланади.
Турдош объектлар орасидан таниб олиш тўғрисидаги қоида мурдани таниб олишда қўлланилмайди.

1. Жиноятга алоқадор бўлган нарсалар, уларнинг бўлаклари, ҳайвонлар ва тергов ҳаракатлари олиб борилаётган жойга ёки судга олиб бориш имконияти бўлган ҳар қандай нарсалар таниб олиш учун олиб келиниши керак.


2. Таниб олиниши керак бўлган жиноятга алоқадор бўлган нарса, унингбўлаги ёки ҳайвон таниб олиш учун жиноят ишига ҳеч алоқаси бўлмаган бошқа шунга ўхшаш бўлган, турдош нарсалар билан бирга кўрсатилади. Ҳайвонларни таниб олиш уларнинг алоҳида белгилари бўйича ўтказилиб, амалиётда агар­да ҳайвон, эгаси томонидан таниб олинаётган чоғда, ҳайвон­нинг исмини(лақабини) айтиб, чақириб, чақириққа биноан эгасига итоат этиши ва ўзини тутишига қараб, таниб олиниши ҳам мумкин. Бу хилдаги тергов ҳаракатларини амалга ошириш­да видеоёзувни қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади.
3. Таниб олиш тергов ҳаракати камида икки нафар холислар иштирокида амалга оширилади.
4. Кўчар мулклар таниб олиш учун турдош объектлар қаторида суриштирувчи ва терговчи, шунингдек, холисларнинг ихтиёрига кўра жойлаштирилади. Уларни қайси ўринда тури­шини суриштирувчи, терговчи ва холислар белгилайди. Нарса­ларга одатда тартиб рақамлари қўйиб чиқилади. Кўчар нарса­ларни таниб олиш тергов ҳаракати холисларга ва процесснинг бошқа иштирокчиларига уларнинг қонунда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш билан бошланади.
5. Қонунда таниб олиниши мумкин бўлган кўчар нарса­ларнинг рўйхати берилмаган. Одатда ўғирланган мулк, буюмлар уларнинг қисмлари, қимматбаҳо метал ёки тошдан ясалган тақинчоқлар, қурол ва бошқа нарсалар ёки ҳужжатлар таниб олиш учун тақдим этилади.
Таниб олувчи таниб олиши лозим бўлган предмет ҳақида таниб олиш тергов ҳаракатидан аввал батафсил сўроқ қилинган бўлиши ва таниб олиниши лозим бўлган предметнинг алоҳида белгилари, ўзига ҳос хусусиятларини баён қилиб берган бўлиши лозим.
6. Таниб олинган кўчар мулклар ашёвий далил деб эътироф этилиши сабабли, уларни сақлашга доир қонун талабларига риоя қилиниши керак.
7. Агарда нарса бирор тергов ҳаракати ўтказиш чоғида, хусусан воқеа содир бўлган жойда тегишли тартибда олиниб, махсус ўралиб, муҳрланган бўлса, таниб олиш учун кўрсатил­ганда ўрамдан очилиши ва кейин, яна қайта, тегишли тартибда ўралиб, муҳрланиши ва имзоланиши керак.
Ўралган ҳолда олиб келинган нарсаларни ўрами, муҳри имзолари бузилмаган эканлиги холислар иштирокида кўздан кечирилиб, албатта баённомада қайд этилиши лозим.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling