Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Юзлаштириш ўтказишнинг тартиби


Download 0.79 Mb.
bet115/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

123-модда. Юзлаштириш ўтказишнинг тартиби


Юзлаштириш ўтказиш чоғида ушбу Кодекснинг 96-108-моддаларида назарда тутилган сўроқ қилишнинг умумий қоидаларига,шунингдек, ушбу бобнинг қуйидагиқоидаларига риоя қилинади.
Юзлаштириб сўроқ қилиш олдидан суриштирувчи, терговчи ёки суд мажлисида раислик қилувчи ҳар бир сўроқ қилинувчидан навбат билан уларнинг ўзаро танишлиги ёки таниш эмаслигини, ўзаро мунособатлари қандай эканлигини сўрайди ва жавобларини тинглайди. Шундан сўнг ҳар бир сўроқ қилинувчига навбат билан қарама-қаршилик келиб чиққан ҳолатлар тўғрисидагисаволларга жавоб бериш таклифқилинади. Башарти қарама-қаршилик бир нечта масалага ёки бир нечта ҳолатга тааллуқли бўлса, юзлаштиришда ҳар икки сўроқ қилинувчи бир масала ёки кейинги ҳолат тўғрисидаги саволлар берилиши мумкин.
Юзлаштириш чоғида сўроқ қилинаётган шахс суришти­рувчи, терговчи ёки суд мажлисида раислик қилувчининг рухсати билан бошқа сўроқ қилинувчига савол бериши мум­кин. Суд мажлисида сўроқ қилинувчиларнинг ҳар иккаласига халқ маслаҳатчилари,шунингдек, тарафлар савол бериш­лари мумкин. Суриштирувчи, терговчи ва суд мажлисида раислик қилувчи иш учун жиддий аҳамиятга эга бўлмаган ёки юзлаштиришда аниқлаштирилаётган қарама-қарши­ликка тааллуқли бўлмаган саволларни четлатишга ҳақлидир.

1. Юзлаштиришни бошланмасдан аввал гумон қилинувчига ЖПКнинг 48-моддасида, айбланувчига эса, - 46-моддасида бел­гиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилади.


Сўнг юзлаштирилувчиларнинг ўзаро муносабатлари аниқла­нади. Улар ўзларининг илгариги берган кўрсатувларини тасдиқлайдиларми ёки йўқми аниқлаштириб олинади. Улардан қайси бири бирор ҳолатни айтиб бера олса, унинг кўрсатувини батафсил эшитилганидан сўнг, иккинчи тарафга шу кўрсатувга нисбатан муносабати, уни тасдиқлашиёки тасдиқламаслиги, агарда қисман тасдиқласа, айнан қайси қисмини тасдиқлаши аниқланиб, воқеа ҳолатлари юзасидан унга маълум бўлган маълумотлар ҳақида сўроқ қилинади.
Агарда кўрсатувлардаги қарама-қаршилик бир неча ҳолатга тааллуқли бўлса, юзлаштиришда ҳар икки сўроқ қилинувчига аввал биринчи, кейин келгуси ҳолатлар тўғрисидаги саволлар берилиши мумкин.
2. Агарда, юзлаштириш вояга етмаган шахс билан ўткази­лаётган бўлса, унда унинг қонуний вакили, педагог, психолог, ҳимоячиси ва яқин қариндошлари таклиф этилиши мумкин.
3. Шунингдек, юзлаштирилаётганлар турли тилда сўзлаша­диган бўлсалар, ишга таржимон ҳам таклиф этилади.
4. Ҳақиқатни аниқлаш ва тўғри маълумотни олиш учун юзлаштирилаётган шахсларга иш юзасидан ашёвий далилларни ёхуд тегишли экспертиза ҳулосаларини тақдим этиш мумкин. Масалан, ҳужжатларни сохталаштиришга оид жиноят ишлари юзасидан ҳужжатларни ва экспертизанинг унга тегишли хулосасини тақдим этилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
5. Юзлаштириш ўтказилаётган вақтда ЖПКнинг видеоёзувни қўллашга оид талабларига риоя қилинади.
6. Юзлаштириш баённома билан расмийлаштирилади. Баён­номада юзлаштириш қачон, қаерда, ким томонидан, кимлар ўртасида, соат нечадан бошлаб, соат нечагача давом эттирил­ганлиги қайд этилиши шарт.Шунингдек, юзлаштирилаётган шахсларнинг кимлар эканлиги аниқлаштирилиши − фамилияси, исми, отасининг исми тўлиқ ёзилиши керак. Улар ҳақидаги бошқа маълумотлар уларнинг сўроқ қилиш ҳақидаги баённо­маларда борлигини назарда тутиб, бу маълумотларни юзлашти­риш баённомасида тўлиқ ёзилиши шарт эмас. Шунингдек, тарафларнинг ўзаро муносабатлари ҳақидаги уларнинг жавоб­лари, кўрсатув беришдан аввал уларнинг ҳуқуқ ва мажбу­риятлари тушунтирилиши, тегишли тартибда огоҳлантирилиши лозим бўлган шахслар ёлғон кўрсатув берганлиги ёки кўрсатув беришдан қасддан бўйин товлаганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида баённомада қайд этилиши шарт.
7. Юзлаштирилаётган шахсларни сўроқ қилиш навбати қандай амалга оширилса ва уларга берилаётган саволлар кетма-кетлиги қандай бўлса, худди шундай тарзда баённомада акс эттирилиши лозим. Шунингбилан бирга ҳар қайси кўрсатув берган шахс юзлаштириш баённомасида акс эттирилган ўзининг кўрсатувини, ҳар бир саволга берган жавобининг охирига ҳамда юзлаштириш баённомасининг ҳар бир варағи остига, шунингдек, юзлаштириш баённомасининг охиригаўз имзосини қўйиши керак.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling