Жиноят-процессуал кодексига
-модда. Гувоҳ ва жабрланувчининг кўрсатувлари
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
119-модда. Гувоҳ ва жабрланувчининг кўрсатувлари
Гувоҳ ёки жабрланувчи процессуал мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилганидан кейин жабрланувчи гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар билан ўзаро муносабатлари, гувоҳ эса, шунингдек, жабрланувчи билан ўзаро муносабатлари тўғрисидаги саволларга жавоб беради. Шундан сўнг сўроқ қилувчининг таклифига кўра гувоҳ ёки жабрланувчи иш бўйича ўзлари билган барча маълумотларни айтиб берадилар. Улар иш учун аҳамиятли бўлган ёки аҳамиятли бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳолат тўғрисида, шу жумладан гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ва процесс бошқа иштирокчиларининг шахси ҳақида ҳам кўрсатувлар беришлари мумкин. 1. Жабрланувчи гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар билан ўзаро муносабатлари, гувоҳ эса, шунингдек, жабрланувчи билан ўзаро муносабатлари сўроқ қилувчи томонидан аниқланиши зарур. Хусусан, юқорида кўрсатилган муносабатларини аниқлаш мақсадида сўроқ қилувчи томонидан жабрланувчи ва гувоҳга қўйидаги саволлар берилиши шарт: 1) жабрланувчи гумон қилинувчини, айбланувчини, судланувчини, фуқаровий даъвогарни, фуқаровий жавобгарни, гувоҳ эса, шунингдек, жабрланувчини жиноят содир этилганидан олдин билгани ҳақида; 2)башарти мазкуршахслар ижобий жавоб берса, юқорида кўрсатилган ўзаро муносабатлар қайси тусга эга бўлгани ҳақида (қариндошлик, хизматга ёки қўшниликка оид алоқалари); 3)ушбумуносабатлар душманлик тусга эга бўлганлиги ёки бўлмаганлиги ҳақида, агарда душманлик ҳолатлари мавжуд бўлса, мазкур ҳолатларнинг сабаблари ҳақида. 2. Жабрланувчи гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар билан ўзаро муносабатлари, гувоҳ эса, шунингдек, жабрланувчи билан ўзаро муносабатлари аниқланганидан сўнг сўроқ қилувчининг таклифига асосан гувоҳ ёки жабрланувчи иш бўйича ўзлари билган барча маълумотларни айтиб берадилар. Сўроқнинг ушбу қисми ишнинг ҳолатлари тўғрисида эркин сўзлаб бериш деб аталади. Сўроқ давомида жабрланувчи ёки гувоҳнинг сўзлаб беришини тўхтатмаслик тавсия қилинади. Шу билан бирга, жабрланувчи ёки гувоҳ ишга мутлақо алоқаси йўқ ҳолатларни баён қила бошлаган ҳолларда уларга маълум бўлган ҳолатлар ҳақида маълумот беришда қийналган пайтларда уларга аниқ саволлар берилади. Эркин сўзлаб беришдан сўнг жабрланувчи ёки гувоҳга аниқлайдиган, қўшимча ва назорат саволлар берилиши мумкин, шунингдек, далилларнинг манбаи ва мазмунини аниқлаш мақсадида ушбу далиллар жабрланувчи ёки гувоҳга тақдим этилиши ҳам мумкин. 3. Башарти гувоҳ ёки жабрланувчининг кўрсатувларида сўроқ қилиш вақти ва жойи, кўрсатувлар мавзуи бўлган воқеанинг ҳолатлари белгиланмаган бўлса, ушбу кўрсатувлар далил ҳисобланиши мумкин эмас. Агарда гувоҳ сифатида жалб қилинган шахснинг жиноят содир этишида иштироки ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд бўлса, ушбу шахс жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниши шарт. Бундан сўнг у ўзига нисбатан ва ишнинг бошқа ҳар қандай ҳолатлари бўйича кўрсатувлар беришга мажбур эмаслигини инобатга олиш лозим. 4. ЖПКнинг 119-моддасига мувофиқ, гувоҳ ёки жабрланувчи иш учун аҳамиятли ёки аҳамиятли бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳолат тўғрисида, шу жумладан гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ва процесс бошқа иштирокчиларининг шахси ҳақида ҳам кўрсатувлар беришлари мумкин. Ушбу моддада гувоҳ ёки жабрланувчининг кўрсатувларининг мавзуи белгиланган. 5. Башарти гувоҳ ёки жабрланувчи ўз кўрсатувларида бошқа шахслар ёки ҳужжатларнинг мазмунига асосланган бўлса, мазкур шахслар сўроқ қилиниши шарт. Агарда юқорида кўрсатилган шахслар ҳақида гувоҳ ёки жабрланувчи ҳеч қандай аниқ маълумотга эга бўлмаса, у суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судга қўйидагиларни кўрсатиши лозим: ушбу шахс билан гувоҳ ёки жабрланувчи қайси ҳолатда ва қаерда танишганлиги, унингтавсифланиши, мумкин бўлган жойлашганлиги ва бошқа маълумот. Аниқлаш учун имконият йўқ бўлган маълумотларга асосланган гувоҳ ёки жабрланувчининг кўрсатувлари фақат тахминий фикр тарзида хизмат қилади. Гувоҳнинг ёки жабрланувчининг сўроқда берган кўрсатувлари илгаригикўрсатувлар билан таққосланиши зарур. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling