Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Алоҳида ҳолатларни баҳона қилиб кўрсатув беришданбош тортишга йўл қўйилмаслиги


Download 0.79 Mb.
bet111/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

118-модда. Алоҳида ҳолатларни баҳона қилиб кўрсатув беришданбош тортишга йўл қўйилмаслиги


Суриштирувчи, терговчи ёки суд томонидан аниқланаёт­ган ҳолатлар ўзида давлат сирларини ёки касб сирини ёхуд гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ёхуд бошқа шахс­лар ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттир­ганлигини баҳона қилиб, гувоҳ ва жабрланувчи кўрсатув беришдан бош тортишга ҳақли эмас.
Аниқланиши лозим бўлган ҳолатлар ўзида давлат сирини ёки касб сирини акс эттиради ёхуд шахслар ҳаётининг сир тутиладиган томонларига тегишли деб ҳисоблаш учун асос бўлганда, суриштирувчи, терговчи ва суд гувоҳ ёки жабр­ланувчини сўроқ қилиш чоғида бу ҳолатларнинг ошкор эти­лишига йўл қўймаслик чора-тадбирларини кўриши шарт.

1. Давлат сирларини ошкор қилиш ва ўзгага бериш, яъни давлат сири, ҳарбий сир ёки хизмат сири ҳисобланган маълу­мотларни ошкор қилиш, жиддий жиноят ҳисобланади. Давлат сирини ёки ҳарбий сирни ифодалаган ҳужжатни ёки ашё ёки моддаларини йўқотиш шунингдек, улардан фойдаланиш қоида­ларини бузиш ҳам жиноий жавобгарликка сабаб бўлади (ЖКнинг 162-163 моддалари). Касб билан боғлиқ сирлар ҳам қонун билан муҳофаза қилинади.


2. Шахс давлат сирлари, ҳарбий сирлар ёки касб сири билан боғлиқ ҳолатлар тўғрисида сўроқ қилишга чақирилганда суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд бу сирларни сақлаш қоидаларига риоя қилишлари шарт. Улар берган саволларга шахс жавоб бериш-бермасликни сирни сақлаш қоидаларига биноан ҳал қилмоғи лозим.Лекин сўроқ чоғида фақат бу ҳолатлар сир сақланади деган баҳона билан кўрсатув беришдан бош тортиш мумкин эмас.
Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд шахсни сўроқ қилиш чоғида юқорида келтирилган сирларни, шунингдек, шахс­нинг ҳаётига оид сир тутиладиган ҳолатларни ошкор бўлишига йўл қўймаслиги ва шунга оид зарур чора-тадбирларни кўриши шарт.
3. Қонунга кўра давлат сирлари ўта муҳим мутлоқ ҳарбий , сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий турларда бўлади. Улардан фойдаланиш тартиблари қонун билан белгиланган ва барча учун мажбурийдир. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд давлат сирлари ва бошқа турдаги сирларнинг ошкор бўлмаслигини таъминлаш мақсадида сўроқни, хатто суд мажлисида ҳам ёпиқ ўтказилишини таъминланиши лозим.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling