Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Гувоҳни ва жабрланувчини уларнинг илтимосига


Download 0.79 Mb.
bet113/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

120-модда. Гувоҳни ва жабрланувчини уларнинг илтимосига
кўра сўроқ қилиш


Тергов олиб борилаётган жойда ёки судда бўлган гувоҳ ёки жабрланувчи кўрсатув беришга хоҳиш билдирса, улар қоида тариқасида ўша куннинг ўзида ёки кейинги кундан кечиктирмай сўроқ қилиниши керак.
Гувоҳ ёки жабрланувчининг кўрсатув беришга хоҳиши тўғрисидаги хабар терговчи ёки судга почта орқали келса, унга сўроқ ўтказиладиган жой ва вақт дарҳол хабар қилинади ва у келиши биланоқ сўроқ ўтказилади.
1. Умумий қоида бўйича гувоҳ ёки жабрланувчи суришти­рувчига, терговчига, прокурорга ва судга чақирув қоғози билан чақирилади.
2. Ҳар қандай шахснинг жиноят иши бўйича кўрсатув беришга бўлган иштиёқи қаноатлантирилмоғи лозим, чунки бу унинг фуқаролик бурчидир. Бундай кўрсатувлар одатда муҳим ва тезликда аниқланиши лозимбўлган ҳолатларга оид бўлади. Шахсни ўз ҳохиши муносабати билан сўроқ қилмаслик унинг фаоллик кўрсатишига тўсқинлик қилади ва сансалорликнинг бир кўриниши тарзида қаралмоғи лозим.
3. Шу билан бирга, агар гувоҳ ёки жабрланувчи сифатида кўрсатув беришга хоҳиш билдирса, у ўша куннинг ўзида ёки кейинги кундан кечиктирмай сўроқ қилиниши мақсадга мувофиқдир.


121-модда. Вояга етмаган гувоҳ ёки жабрланувчини сўроқ
қилишнинг ўзига хос жиҳатлари


Ўн олти ёшгача бўлган гувоҳ ёки жабрланувчини сўроқ қилиш қонуний вакили ёки катта ёшдаги яқин қариндоши, педагог ёки жабрланувчининг вакили иштирокида уларнинг розилиги билан ўтказилади. Кўрсатилган шахслар сўроқ қилувчининг рухсати билан гувоҳ ёки жабрланувчига саволлар беришлари мумкин.
Ўн олти ёшгача бўлган гувоҳлар ва жабрланувчилар кўрсатув беришдан бош тортганлик ва била туриб ёлғон кўрсатув берганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлан­тирилмайдилар, бироқ суриштирувчи, терговчи ёки суд мажлисида раислик қилувчи шу гувоҳ ва жабрланувчиларга уларнинг процессуал ҳуқуқи ва мажбуриятларини тушун­тириш чоғида ҳаққоний кўрсатув бериш ва бу билан жиноят иши бўйича ҳақиқатни аниқлашга кўмаклашиш маънавий бурч эканлигини эслатиб ўтади.

1. Қонун шахснинг гувоҳ ёки жабрланувчи сифатида неча ёшдан бошлаб сўроқ қилиниши мумкинлигини белгиламайди. Амалиётда жуда ёш болалар ҳам иш учун аҳамиятли ҳолатларни аниқлашдамуҳим роль ўйнайдилар. Ҳар бир сўроқ қилинувчи, унинг ёшини ва ҳаётий тажрибасини инобатга олиб, ўзининг қонуний вакили ёки катта ёшдаги яқин қариндошлари ёхуд педагог ва психолог иштирокида сўроқ қилиниши лозим. Бундай сўроқ ана шу шахсларнинг розилиги билан ўтказилади. Улар сўроқ қилинувчига иш ҳолатларини аниқлаш учун зарур ҳар қандай саволларни беришлари мумкин. Дастлаб бу хил саволлар суриштирувчи ёки терговчининг рухсатини олиб берилиши мумкин.


2. Вояга етмаган шахсни гувоҳ ёки жабрланувчи тариқасида сўроқ қилишдан олдин суриштирувчи, терговчи ва суд мажли­сида раислик қилувчи унинг процессуал ҳуқуқ ва мажбу­риятларини, ёши ва ривожланиш даражасини инобатга олиб чуқурроқ ва кенгроқ тушунтириши, сўроқ бериш уларнинг маънавий бурчи эканлигига алоҳида урғу бериши лозим лозим.
3. Вояга етмаган гувоҳ ва жабрланувчи тўғри ва батафсил кўрсатув беришларига эришиш мақсадида уларга ҳақиқатни аниқлаш, адолатни ўрнатиш нақадар зарур эканлигини тушунтира билиш лозим.
4. Вояга етмаганларга берилган саволлар оддий, уларга тушунарли даражада бўлиши лозим. Худди шунингдек, вояга етмаганларнинг саволга жавобларини ҳам уларнинг ёшларини эътиборга олиб, баҳоланмоғи зарур

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling