Жиноят-процессуал кодексига


Download 0.79 Mb.
bet132/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

17-БОБ.ГУВОҲЛАНТИРИШ


142-модда. Гувоҳлантириш учун асослар


Гувоҳлантириш:
1) одамнинг баданидаги иш учун аҳамиятга молик хусусият ёки аломатларни, алоҳида белгиларни, унинг жисмоний ривожланганлиги тўғрисидаги маълумотларни, доғларни, тирналган, шилинган, қонталаш жойларни топиш зарурати туғилган ҳолларда, агар бунинг учун экспертиза ўтказиш лозим бўлмаса;
2) экспертиза ўтказишни талаб қилмайдиган усулларни қўллаш йўли билан шахснинг мастлик ва бошқа физиологик ҳолатини аниқлаш зарурати туғилган ҳолларда ўтказилади.

1. Гувоҳлантириш инсон танасида алоҳида белгилар, тан жароҳатлари, мастлик даражаси ва бошқа хусусият ва белгилар, шунингдек, жиноят ишига аҳамиятли бўлган турли ҳолатлар мавжудлигини аниқлашлик учун ўтказилади. Гувоҳлантириш натижасидажиноятга алоқадор маълумотларни олиш мумкин. Гумон қилинувчи ёки айбланувчининг танасини кўздан кечирилга­нида унинг баданидан кураш излари, тирноғи остидан олинган қолдиқлар орқалижабрланувчи терисининг қолдиғи (дермис) ёки кийимидаги микрозаррачалар қолганлиги аниқланиши мумкин. Бундан ташқари, жабрланувчининг баданини кўздан кечириш ёрдамида унга етказилган тан жароҳати аниқланиши ва жароҳатнинг суд-тиббий экспертиза орқали жиддийлиги аниқланиб, айбланувчинингайблилик даражаси белгиланади.


2. Гувоҳлантириш кўздан кечиришдан фарқли бўлиб, фуқароларнинг шахсий эркинлиги ва дахлсизлигига оид ҳуқуқ­ларига тўқнаш келиши мумкин. Чунки, гувоҳлантириш ёрдами­да шахснинг сирли ҳолатлари, масалан, унинг баданидаги нуқ­сонлар борлиги очилиб қолиш имконияти бўлади. Гувоҳлан­тириш гумон қилинувчи ёки айбланувчини ушлаб олиш пайтида ҳам ўтказилиши мақсадга мувофиқ.
Гувоҳлантириш суд-тиббий экспертизаси ўтказилиши талаб этилмайдиган ва танада жиноят изларининг бор-йўқлигини аниқ­лашгина етарли деб ҳисобланган ҳолатларда амалга оширилади.
3. Жиноят излари – куйганлик аломатлари, пичокдан,ўқ отар қуролидан, бошқакесувчи, санчилувчи ёки қаттиқ, тўмтоқ предметлардан олинган жароҳатлар, қон доғлари, сперма,тиш­лаш, муштлашиш, зарба излари, тирналишва бошқа аломат­лари, ҳамда микрозаррачалар ва бошқалар аниқланишиназарда тутилади.
4. Экспертиза ўтказишни талаб қилмайдиган усулларни қўллаш йўли билан шахснинг мастлик ва бошқа физиологик ҳолатини аниқлаш зарурати туғилган ҳолларда гувоҳлантириш ўтказилади.
Гувоҳлантиришда аниқланадиган алоҳида белгиларга тана гавдасининг дефектлари, татуировкалар,холлар, кесилиш излари, тиртиқлар, операциядан қолган жарроҳлик излари ва шунга ўхшаш бошқа белгиларни киритиш мумкин.
5. Гумон қилинувчи, айбланувчи ўзини ёки бошқа шахсни тегишли тартибда гувоҳлантиришни суриштирувчи ёки терговчидан талаб қилишга ҳақли. Терговчи ва суриштирувчи бу тергов ҳаракатини тергов бўлими бошлиғи ёки прокурорнинг рухсатини олмасдан амалга ошириши мумкин.
6. Гувоҳлантириш ўтказишгазарурат бўлса, суд-тиббий эксперт ёки шифокор-мутахассис таклиф этилиши мумкин. Мутахассислар ёрдамида инсон танаси батафсилроқ ўрганилади ва тўғри ҳамда аниқ ифода этилади.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling