Жиноят-процессуал кодексига
-модда. Эксперимент ўтказиш тўғрисидаги қарор ёки ажрим
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эксперимент жамоат тартиби ёки ахлоқ нормаларининг бузилишига олиб келадиган бўлса, уни ўтказишга йўл қўйилмайди.
154-модда. Эксперимент ўтказиш тўғрисидаги қарор ёки ажрим
Эксперимент ўтказиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи қарор, суд эса ажрим чиқаради. Эксперимент натижасида фуқаролар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга мулкий зарар етказилиши, ишлаб чиқариш тартиботининг, транспорт воситалари ҳаракати жадвалининг бузилиши ва бошқа нохуш оқибатларнинг келиб чиқиши эҳтимол бўлса, суриштирувчининг, терговчининг бундай эксперимент ўтказиш тўғрисидаги қарорига прокурор санкция бериши лозим. Эксперимент жамоат тартиби ёки ахлоқ нормаларининг бузилишига олиб келадиган бўлса, уни ўтказишга йўл қўйилмайди. Эксперт томонидан ўтказиладиган эксперимент суд экспертизасининг таркибий қисми ҳисобланади. 1. Шуни назарда тутиш керакки, илгаридан яхшилаб тайёргарлик кўриб, режалаштириш асосида амалга оширилган тергов эксперименти натижасида баъзи экспертизаларни ўтказишга зарурат қолмайди. Бу эса, ўз ўрнидаишни тез муддатда тергов қилиш имкониятини беради. Эксперимент натижаси терговчи томонидан илгари сурилаётган версияни тасдиқлаши ёки рад этиши мумкин. Ҳар қандай ҳолда,тергов эксперименти натижасипроцесс иштирокчилари томонидан кузатилади ва баённомада баён қилинади. Бу эса,иш юзасидан далилларга баҳо беришда муҳим роль ўйнайди. Шунинг учун терговчи томонидан, авваламбор,тергов эксперименти ўтказиш зарурияти борлиги аниқланиши ва кейин бу тергов ҳаракатини амалга оширишга қарор қилиниши керак. 2. Эксперимент ўтказиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи қарор, суд эса ажрим чиқаради. Қарор (ажрим)да экспериментнинг мақсади, қаерда, қачон, қандай тарзда, кимларнинг иштирокида, қандай шароитларда ўтказилиши батафсил баён этилган бўлиши лозим. Бу ҳақда манфаатдор шахслар хабардор қилинади. 3. Тергов экспериментини ўтказиш процесс иштирокчиларининг соғлиғи ва ҳаётига хавф туғдирса, шунингдек, жамоат тартибиёки аҳлоқ нормаларининг бузилишига олиб келадиган бўлса, уни ўтказишга йўл қўйилмайди. Масалан, юриб кетаётган автотранспорт воситасидан йиқилиб тушадими ёки йўқлигини эксперимент орқали аниқланиши мумкин эмас. Шунингдек, жамоат тартибини эксперимент натижасида қайтадан бузиш ёки фуқароларнинг шахси, қадр-қимматини, ор-номусини камситадиган ҳаракатларни содир этилишига ёки аҳлоқ нормаларини бузилишига олиб келиши мумкин бўлган бирор ҳаракатни амалга оширишга йўл қўйиб бўлмайди. Жабрланувчининг ўлими билан тугаган жиноят ишлари юзасидан жабрланувчининг яқин қариндошларини тергов эксперименти ўтказишгатаклиф этиш мақсадга мувофиқ эмас. Чунки, бу тергов ҳаракатиуларнинг кўз ўнгида бажарилиши натижасида, уларга руҳий ёки маънавий жароҳат етказилиши мумкин. Шунинг билан бирга шуни ҳисобга олиш лозимки, ўтказиладиган тергов ҳаракати натижасида ўзгаларнинг мулкига зарар келтирилмаслигилозим. 4. Эксперимент натижасида фуқаролар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга мулкий зарар етказилиши, ишлаб чиқариш тўхтатилиши, транспорт воситалари ҳаракати жадвалининг бузилиши ва бошқа нохуш оқибатларнинг келиб чиқиш эҳтимоли бўлса, суриштирувчининг, терговчининг бундай эксперимент ўтказиш тўғрисидаги қарорига прокурор санкция бериши лозим. 5. Эксперт томонидан ўтказиладиган эксперимент суд экспертизасининг таркибий қисми ҳисобланади. Суд–автотехник экспертизасини ўтказиш учун, кўпинча, тегишли тартибда тергов эксперименти ўтказиш талаб этилади. Ҳодиса содир бўлган ҳолат тикланиб,автотранспорт воситасининг техник ҳолати, ҳайдовчининг имкониятлари, йўловчи ёки бошқа жабрланувчининг ҳолати ва тўқнашув ҳолати, уларнинг юриш тезликлари ва берилган кўрсатувдаги ҳолатлар, тергов эксперименти натижаларига солиштириб кўрилади ва тегишли тартибда экспертиза хулосаси берилади. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling