150-модда. Мурдани эксгумация қилиш билан боғлиқ процессуал ҳаракатлар
Эксгумация экспертиза қилиш мақсадида ўтказилаётган бўлса, экспертиза ўтказиш ҳақида қарор ёки ажрим чиқарилиши лозим. Бунда мурда экспертиза муассасасига жўнатилади ёки экспертиза мурда кўмилган жойнинг ўзида ўтказилади.
Мурдани кўздан кечириш, таниб олиш ва эксперт текшируви учун намуналар олиш ушбу Кодекснинг 125, 126, 131, 138, 188-191, 193 ва 197-моддаларида назарда тутилган қоидалар асосида амалга оширилади.
1. Эксгумация экспертиза қилиш мақсадида ўтказилаётган бўлса, экспертиза ўтказиш ҳақида ҳам қарор ёки ажрим чиқарилиши лозим.
Эксгумация чоғида мурдани қабрдан ковлаб олиниши билан муттахассислар иштирокида, мурда таналарининг титилиб кетмаслиги ва ҳурмат-эҳтиром қоидаларига риоя қилган ҳолда, мурданиэкспертиза муассасасига жўнатилиши керак. Мурдани кўздан кечириш ва ундан тегишли наъмуналар олиш билан чекланиладиган ҳолларда ёки, имконият яратилган ҳолда экспертизамурда кўмилган жойнинг ўзида ўтказилади.
2. Мурдани кўздан кечириш, таниб олиш ва эксперт текшируви учун намуналар олиш ЖПКнинг тегишли моддаларида назарда тутилган қоидалар асосида амалга оширилади.
151-модда. Мурдани эксгумация қилиш баённомаси
Мурдани эксгумация қилиш тўғрисида ушбу Кодекснинг 90-92-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ суриштирувчи ёки терговчи баённома тузади, суд эса эксгумация жараёни ва натижаларини суд мажлисининг баённомасида қайд этади. Баённомага қабр, тобут ва мурданинг фотосуратлари, кинотасвир ва видеоёзувлари илова қилинади.
Мурда эксгумация қилинганидан сўнг кўздан кечириш, таниб олиш ёки эксперт текшируви учун намуналар олиш амалга оширилган бўлса, мазкур тергов ҳаракатлари тўғрисида баённома тузилади.
1. Мурдани эксгумация қилиш тўғрисида ушбу Кодекснинг 90-92-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ, суриштирувчи ёки терговчи баённома тузади, суд эса эксгумация жараёни ва натижаларини суд мажлисининг баённомасида қайд этади.
2. Баённомада ўтказилиши лозим бўлган экспертиза учун олинган намуналар пакетларга ёки бошқа идишларга солиниб, ўралгани ва муҳрланганибаённомадақайд этилишилозим.
3. Баённомага қабр, тобут ва мурданинг фотосуратлари, кинотасвир ва видеоёзувлари илова қилинади.
4. Баъзи ҳолларда, эксгумация билан бир вақтнинг ўзида мурдани таниб олиш учун кўрсатилиши мумкин.Бундай ҳолатларда барча тергов ҳаракатининг натижалари, чунончи, мурдани эксгумация қилиш, кўздан кечириш ва таниб олиш учун кўрсатиш жараёни ва натижалари баённомада батафсил баён этилади.
5. Мурдани эксгумация қилиш баённомаси унинг яқин қариндошларига тақдим қилиниши талаб этилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |