Жиноят-процессуал кодексига


Зарур ҳолларда, эксгумацияни ўтказишга гумон қилинув­чи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек, мурдани таниб олиши мумкин бўлган шахслар жалб қилиниши мумкин


Download 0.79 Mb.
bet137/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

Зарур ҳолларда, эксгумацияни ўтказишга гумон қилинув­чи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек, мурдани таниб олиши мумкин бўлган шахслар жалб қилиниши мумкин.

1. Суриштирувчи, терговчи ёки суд мурдани эксгумация қилишни соғлиқни сақлаш органлари билан келишган ҳолда ва мурда кўмилган жой вакилининг иштирокида амалга оширади.


Мурдани эксгумация қилиш имкон қадар кундуз куни, мурда кўмилган қабристон вакили иштирокида амалга оширилади. Эксгумация ўтказаётган масъул шахс соғлиқни сақлаш орган­лари ходимларини ҳам албатта таклиф этиши зарур. Шунинг­дек, махсус билимга эга бўлган суд тиббий экспертининг таклиф этилиши шарт ҳисобланади. Зарур бўлса, экспертиза ўтказиш учун наъмуналар олишда бошқа мутахассислар ҳам таклиф этилишига йўл қўйилади. Махсус техник воситалардан фойдаланиш ҳам мумкин. Бундан ташқари, умумий қоидага мувофиқ, эксгумация қилиш ҳақидаги қарор санкция берилга­нидан кейин, бир нусхасимурда кўмилган жой-қабристон вакилида қолдирилади. Унга эксгумация ўтказиш чоғида тузилган баённома нусхаси тақдим қилиниши шарт эмас.
2. Эксгумация суриштирув ёки дастлабки тергов вақтида амалга оширилаётган бўлса, холисларнинг иштирок этиши шарт. Холислар мурдани эксгумация қилиш чоғида диққат билан тергов ҳаракатини кузатиб туришлари, процесс иштирок­чиларининг ҳаракатларини кўриб туришлари, экспертиза учун олинган наъмуналар пакетларга, пробирка ва бошқа махсус идишларга солинишини ва уни муҳрланишиникўришлари ва баённомада бу ҳақдақайд этилишиталаб этилади.
3. Суд эксгумацияни ҳимоя ва айблов тарафлари иштирокида амалга оширади. Дастлабки тергов мобайнида суриштирувчи, терговчи ва айблов тарафининг ўзи иштирок этса, суд томони­дан ўтказиладиган эксгумация тергов ҳаракатини амалга оши­ришда нафақат айбланувчининг ҳимоячиси, унинг қонуний вакили, жабрланувчи деб танилган шахс, унинг қонуний вакили ҳам иштирок этиши мумкин. Мурданинг кийимбошлари ва у билан бирга кўмилган нарсалар ҳам кўздан кечирилади ва бу ҳақда баённомада кўрсатилади.
4. Мурданинг эксгумация қилиниши учун қонунда унинг яқин қариндошларидан розилик олиниши белгилаб қўйилмаган. Қоидага кўра эксгумация қилиш ҳақида қабул қилинган қарор чиқарилгандан сўнг бу ҳақда мурданинг яқин қариндошларига ҳабар берилади. Қонун талаб қилмасада, улардан расман розилик олиш турли шикоятларнинг олдини олади. Амалга ошириладиган тергов ҳаракатининг аҳамиятини тарафларга ва мурданинг қариндошларига тушунтирилиши керак.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling