Жиноят-процессуал кодексига
-БОБ.МУРДАНИ ЭКСГУМАЦИЯ ҚИЛИШ
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- 149-модда. Мурдани эксгумация қилиш тартиби
18-БОБ.МУРДАНИ ЭКСГУМАЦИЯ ҚИЛИШ
148-модда. Мурдани эксгумация қилиш асослари Кўздан кечириш, таниб олиш, текшириш ёки экспертизага намуналар олиш учун мурдани қабрдан чиқариб олиш зарур бўлган тақдирда суриштирувчи, терговчи бу ҳақда қарор чиқаради ва прокурорнинг санкциясини олади. Суд эксгумацияни суриштирув органига ёки терговчига топшириши мумкин бўлиб, бу ҳақда ажрим чиқаради. 1. Мурдани эксгумация қилиш ҳақидаги қарорда кимнингмурдаси эксгумация қилиниши, мурда қаерга кўмилган, қайси тергов ҳаракатини амалга ошириш учун уни эксгумация қилиш зарурати пайдо бўлганлиги қайд этилиши керак. Мурдани кўздан кечириш, таниб олиш, текшириш ёкитегишли экспертизани ўтказиш учун намуналар олишзарурати туғилганида, суриштирувчи, терговчи томонидан эксгумация қилиш тўғрисида қарор чиқарилади ва прокурорнинг санкцияси олиниши лозим. Эксгумация қилиш амалга оширилиши лозим деб топган тақдирда суд эксгумацияни суриштирув органига ёки терговчига топшириши мумкин, бу ҳақда ажрим чиқаради. 2. Мурда эксгумация қилинганидан сўнг, у тегишли тартиб-қоидаларга биноан кўмилиши шарт.Мурдани қариндош-уруғлари, яқинлари томонидан эксгумация вақтида амалга оширилган ҳаракатлар мурдани таҳқирлаш деб тушунилмаслиги учун эксгумацияни амалга ошираётган масъул шахс томонидан қонун талабларига қатъий риоя қилиниши ва барча чора-тадбирлар кўрилган бўлиши керак. 3. Мурдани эксгумация қилиш илгари ўтказилган ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш,суд-тиббий ёки бошқа турдаги экспертазаларни ўтказиш чоғида йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилиш ва содир бўлган ҳодисани янада тўлиқ, ҳар томонлама ўрганиб чиқишга қаратилган тергов ҳаракати ҳисобланади. Шу сабабли ушбу тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи, терговчи батафсил тайёргарлик кўриши, бажариладиган ишларнинг режасини белгилаб олган бўлиши шарт. 149-модда. Мурдани эксгумация қилиш тартиби Суриштирувчи, терговчи ёки суд мурдани эксгумация қилишни соғлиқни сақлаш органлари билан келишган ҳолда ва мурда кўмилган жой вакилининг иштирокида амалга оширади. Эксгумация суриштирув ёки дастлабки тергов вақтида амалга оширилаётган бўлса, холисларнинг иштирок этиши шарт. Суд эксгумацияни тарафлар иштирокида амалга оширади. Мурдани эксгумация қилишда суд тиббиёти соҳасидаги мутахассис шифокор, зарур бўлса, бошқа мутахассислар ҳам қатнашадилар. Агар экспертиза тайинланган бўлса, эксгумация ўтказишда суд тиббиёти экспертининг иштирок этиши шарт. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling