145-модда. Гувоҳлантириш ҳақидаги қарорнинг ёки ажримнинг мажбурийлиги
Суриштирувчининг, терговчининг гувоҳлантириш ўтказиш тўғрисидаги қарори ёки суднинг шу тўғридаги ажрими қайси шахс хусусида чиқарилган бўлса, ўша шахсга нисбатан мажбурийдир.
Гувоҳлантиришдан бош тортаётган шахслар мажбурий келтирилиши ва гувоҳлантирилиши мумкин.
1. Суриштирувчининг, терговчининг гувоҳлантириш ўтказиш тўғрисидаги қарори ёки суднинг шу тўғридаги ажрими қайси шахс хусусида чиқарилган бўлса, ўша шахсга нисбатан мажбурийдир.
2. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд гувоҳлантиришдан бош тортаётган шахсларни мажбурий келтириш ва гувоҳлантирилиши мумкин. Гувоҳёки жабрланувчини мажбуран келтириш ҳақида қарор чиқарилади. Гумон қилинувчи, айбланувчини гувоҳлантириш эса, терговчининг қарори асосида холислар иштирокида мажбуран ўтказилади.
146-модда. Гувоҳлантиришни ўтказиш тартиби
Гувоҳлантиришни ўтказиш ҳақидаги қарор ёки ажрим гувоҳлантирилувчига эълон қилинади. Гувоҳлантиришнинг барча иштирокчиларига уларнинг ҳуқуқ ва бурчлари тушунтирилиши лозим.
Шахсни ечинтириб яланғочлаш, шунингдек, унинг баданидаги тирналган, шилинган, қонталаш жойларни аниқлаш билан боғлиқ бўлмаган гувоҳлантириш суриштирувчи ёки терговчи томонидан холислар иштирокида, зарур ҳолларда эса, шифокор ёки бошқа мутахассис иштирокида суд томонидан ҳам ўтказилиши мумкин.
Шахсни ечинтириб яланғочлаш ёки унинг баданидаги тирналган, шилинган, қонталаш жойларни аниқлаш билан боғлиқ бўлган, шунингдек, ушбу Кодекс 142-моддасининг иккинчи бандида назарда тутилган гувоҳлантириш суриштирувчи, терговчи ёки суднинг топшириғига биноан шифокор ёхуд бошқа мутахассис тиббий ходим томонидан ўтказилади.
1. Гувоҳлантиришни ўтказиш ҳақидаги қарор ёки ажрим гувоҳлантирилувчига эълон қилинади. Гувоҳлантиришнинг барча иштирокчиларига уларнинг ҳуқуқ ва бурчлари тушунтирилиши лозим.
Гувоҳлантириш чоғида аниқланган танадаги алоҳида белгиларни сир сақлаш зарурлиги ҳақида огоҳлантирилишлари лозим. Холислар ўзлари кўрган маълумотлар ҳақида дастлабки тергов ва суд муҳокамасида сўроқ қилинсалар, ўзларига маълум бўлган маълумотларни айтиб беришлари зарур.
2. Шахсни яланғочлаш ёки унинг баданидаги тирналган, шилинган, қонталаш жойларни аниқлаш билан боғлиқ бўлган, шунингдек, ушбу Кодекс 142-моддасининг иккинчи бандида назарда тутилган гувоҳлантириш суриштирувчи, терговчи ёки суднинг топшириғига биноан шифокор ёхуд бошқа мутахассис тиббий ходим томонидан гувоҳлантирилаётган шахс билан бир жинсдаги шахслар ҳузурида ўтказилади.
Бундай ҳолларда гувоҳлантирилаётган шахснинг ор-номуси, шахси, қадриятлари топталмаслиги учун тегишли чоралар кўрилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |