Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Нарса ва ҳужжатларни кўздан кечириш


Download 0.79 Mb.
bet131/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

140-модда. Нарса ва ҳужжатларни кўздан кечириш


Суриштирувчи, терговчи ва суд нарса ва ҳужжатларни улар топилган жойда, башарти кўздан кечириш кўп вақт ёки қўшимча техник воситалар талаб қилса, кейинчалик суриштирув, дастлабки тергов ёки суд муҳокамаси ўтказилаётган жойда кўздан кечирадилар.
Кўздан кечириш техник воситалардан фойдаланилган ҳолда, башарти нарса ёки ҳужжатларнинг йўқолишига ёхуд шикастланишига олиб келмаса, ўтказилиши мумкин.

1. Суриштирувчи, терговчи ва суд нарса ва ҳужжатларни улар топилган жойда, башарти кўздан кечириш кўп вақт ёки қўшимча техник воситалар талаб қилса, кейинчалик суришти­рув, дастлабки тергов ёки суд муҳокамаси ўтказилаётган жойда кўздан кечирадилар.


Нарса ва ҳужжатларни кўздан кечиришда суриштирувчи ва терговчи томонидан зарур бўлса, тегишлимутахассисни таклиф қилиш талаб этилади. Жиноят иши бўйича кўздан кечири­лиши лозим бўлган предмет, нарсанинг тегишли мутахассис томонидан ўрганилиши ва баённомада унинг сўзлари билан касбий тўғри ифода этилиши терговнинг тўғри олиб борилишига ёрдам беради. Масалан, технологик ускунани кўздан кечиришда албатта мутахассисни иштирок эттириш ва унинг билимидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
2. Кўздан кечириш чоғида техник воситалардан фойдала­нилган ҳолда, башарти нарса ёки ҳужжатларнинг йўқолишига ёхуд шикастланишига олиб келмаса, ўтказилиши мумкин.Шунда ҳам кўздан кечирилаётган нарса ва ҳужжатнингтергов ҳаракати бошланмасдан аввалги ҳолати қандай эканлиги қайд этилиши керак.


141-модда. Кўздан кечириш баённомаси


Ушбу Кодекснинг 90-92-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ суриштирувчи ёки терговчи кўздан кечириш ўтказилганлиги тўғрисида баённома тузади, суд эса кўздан кечириш жараёнини ва унинг натижаларини суд мажлиси баённомасида қайд этади.
Баённомада кўздан кечириш давомида топилган барча нарсалар, улар қандай тартибда кўздан кечирилган бўлса, худди шу тартибда, кўздан кечириш пайтида қандай ҳолатда кузатилган бўлса, худди шу ҳолатда қайд этилади. Кўздан кечириш чоғида топилган ва олинган барча излар, нарсалар ва ҳужжатлар санаб ўтилади. Олинган буюмнинг эгасига тегишли маълумотнома ёки баённоманинг нусхаси берилади.
Бундан ташқари, баённомада: кўздан кечириш қайси вақтда, қандай об-ҳавода ва қандай ёруғликда ўтказилган­лиги; қандай илмий-техника воситалари қўлланилганлиги ва қандай натижалар олинганлиги; кўздан кечиришда кўмаклашиш нимада ўз аксини топганлиги; қандай нарсалар ва ҳужжатлар қай тартибда ва қандай муҳр билан муҳрланганлиги; кўздан кечирилганидан кейин мурда ва иш учун аҳамиятли бўлган нарсаларнинг қаерга юборилганлиги кўрсатилган бўлиши лозим.

1. Маълумотлар ва нарсалардан, улар тергов ҳаракати баённомаси ёки суд мажлиси баённомасида қайд этилганидан кейингина далил сифатида фойдаланиш мумкинлиги ҳақидаги ЖПКнинг 90-моддасида назарда тутилган қоидага мувофиқ, кўздан кечириштергов ҳаракати ҳам тегишли тартибда ушбу тергов ҳаракатини амалга ошираётган масъул шахс – суриш­тирувчи, терговчи, прокурор ёки судмуҳокамаси чоғида суд котиби томонидан баённома тузилади. Далилларни баённомада қайд этишда қўлланган ёрдамчи усуллар қонун талабларига мос бўлиши лозим.


2.Баённомада кўздан кечириш давомида топилган барча нарсалар, улар қандай тартибда кўздан кечирилган бўлса, худди шу тартибда, кўздан кечириш пайтида қандай ҳолатда кузатил­ган бўлса, худди шу ҳолатда қайд этилади.
Одатда, кўздан кечириш чоғида кўчмас нарсалар, бинолар, иншоотлар ёки предметларнишимол, жануб, шарқ ва ғарбга нисбатан қандай жойлашганлиги, предмет юза қисми, орқа қисми, чап ёки ўнг томони билан қайси томонга қараб ётган­лиги аниқ қайд қилиниши керак. Қолаверса кўздан кечиришда хонанингкириш эшигиданёинки марказидан қанчалик даража­да узоқликдаётганлиги аниқ қайд этилиши лозим. Кўздан кечирилган нарсаларнинг ҳолати қандай эканлигини аниқ ифода этиш натижасида тергов ҳаракатларининг йўналишини тўғри белгилаб олиниши мумкин.
3. Кўздан кечириш чоғида топилган ва олинган барча излар, нарсалар ва ҳужжатлар санаб ўтилади. Олинган буюмнинг эгасига тегишли маълумотнома ёки баённоманинг нусхаси берилади.
Кўздан кечирилган ва олинган жиноят қуроли ашёвий далил деб эътироф этилиб, жиноят ишига қўшилади ва қонун билан белгиланган тартибда сақланади, келгусида зарурат бўлса, тегишли суд экспертизаси ўтказиш ва суд муҳокамасида кўздан кечирилиши инобатга олинади.
Кўздан кечирилган нарса, буюмда аниқланган жиноят излари эса, кўздан кечиришда иштирок этаётган процесс иштирок­чиларига кўрсатилиб, аниқланган жиноят излари албатта баённомага қайд этилади.
4. Бундан ташқари, баённомада:

  • кўздан кечириш қайси вақтда, қандай об-ҳавода ва қандай ёруғликда ўтказилганлиги;

  • қандай илмий-техника воситалари қўлланилганлиги ва қандай натижалар олинганлиги;

  • қандай нарсалар ва ҳужжатлар қай тартибда ва қандай муҳр билан муҳрланганлиги;

  • кўздан кечирилганидан кейин мурда ва иш учун аҳа­миятли бўлган нарсаларнинг қаерга юборилганлиги кўрсатил­ган бўлиши лозим.

5. Кўздан кечириш хонада ўтказилаётган бўлса, электр чироқларидан фойдаланилаётганлиги ёки йўқлиги, ёруғлик даражаси қандай эканлиги, агарда кўчада ўтказилаётган бўлса, шу билан бирга об-ҳаво шароити қандай эканлиги ва ёруғлик даражаси қандай эканлиги албатта баённомада акс эттирилиши лозим.
Кўздан кечириш ҳозирги вақтда видеотехника ёрдамида ҳам амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, мутахассислар ва мах­сус техника воситалари қўлланилган бўлса, қўлланилган техни­ка воситаларининг нималардан иборат эканлиги ва кўздан кечи­риш натижасида қандай натижалар аниқланганлиги баённомада ифода этилиши лозим.
Кўздан кечиришда иштирок этганмутахассисларга қонунда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларининг тушунтирилганлиги баённомада кўрсатилиши лозим.
Баённома кўздан кечиришда иштирок этган процесс ишти­рокчилари томонидан ўқиб чиқилиши ва тергов ҳаракатини тўғри амалга оширилганлиги ифода этилиб, имзоланиши керак.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling