Жиноят-процессуал кодексига
-модда. Эксперимент баённомаси
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
156-модда. Эксперимент баённомаси
Эксперимент ўтказилганлиги ҳақида ушбу Кодекснинг 90-92-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ суриштирувчи, терговчи баённома тузади, суд эса экспериментнинг бориши ва натижаларини суд мажлиси баённомасида акс эттиради. Бундан ташқари, баённомада: эксперимент қандай мақсадда, қачон, қаерда ва қандай шароитда ўтказилганлиги; ҳодисанинг шароитини ва ҳолатини тиклаш айнан нималарда ўз аксини топганлиги; қандай тажриба ҳаракатлари қай тартибда, қим томонидан ва неча марта ўтказилганлиги; қандай натижалар олинганлиги кўрсатилган бўлиши лозим. 1. Тергов экспериментини ўтказиш жараёни ва натижаси баённомада қайд этилади. Эксперимент ўтказилганлиги ҳақида ушбу Кодекснинг 90-92-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ суриштирувчи, терговчи баённома тузади, суд эса экспериментнинг бориши ва натижаларини суд мажлиси баённомасида акс эттиради. Баённома бевосита тергов ҳаракати мобайнида ёки тергов эксперименти ўтказилиб, тамомланганидан кейин тузилади. 2. Тергов эксперименти баённомасида: эксперимент қандай мақсадда, қачон, қаерда ва қандай шароитда ўтказилганлиги; ҳодисанинг шароитини ва ҳолатини тиклаш айнан нималарда ўз аксини топганлиги; қандай тажриба ҳаракатлари қай тартибда, қим томонидан ва неча марта ўтказилганлиги; қандай натижалар олинганлиги кўрсатилган бўлиши лозим. 3. Тергов эксперименти баённомасида тергов ҳаракати мобайнида иштирок этган процесс иштирокчилари, уларнинг ҳаракатлари нималардан иборат бўлганлиги билан тугаганлиги қайд этилиши керак. 4. Аудио ва видеоёзув, кинотасвирга, фотосуратга олинганлиги, режалар, схемалартузилганлиги ва бошқалар албатта баённомада қайд этилиши керак. 5. Тергов ҳаракати мобайнида қилинган аризалар, савол –жавоблар, эътирозлар баённомада ўз аксини топган бўлиши керак. 6. Агарда, тергов ҳаракати иштирокчилари тергов ҳаракатларига оид сирларни ошкор этмаслик учун огоҳлантирилган бўлсалар, ушбу ҳолат ҳам баённомада ўз аксини топиши зарур. 7. Баённома иштирокчилар томонидан қонун талабларига биноан имзоланиши шарт. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling