Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Олиб қўйиш ёки тинтув ўтказиш тўғрисида қарор ёки ажрим


Download 0.79 Mb.
bet145/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

159-модда. Олиб қўйиш ёки тинтув ўтказиш тўғрисида қарор ёки ажрим


Олиб қўйиш ёки тинтув суриштирувчи ёки терговчининг қарори ёхуд суднинг ажримига кўра ўтказилади, бунда улар олиб қўйиш ёки тинтув ўтказишни суриштирув органига ёки терговчига топширишга ҳақлидирлар.
Олиб қўйиш ёки тинтув ўтказиш тўғрисидаги қарорда ёки ажримда бу ҳаракатлар қаерда ва кимникида ўтка­зилиши зарурлиги, қайси нарса ёки ҳужжатларнинг қидириб топилиши ва олиб қўйилиши лозимлиги кўрсатилган бўлиши керак.

1. Олиб қўйиш ёки тинтув суриштирувчи ёки терговчининг қарори ёхуд суднинг ажримига кўра ўтказилади. Бунда суд олиб қўйиш ёки тинтув ўтказишни суриштирув органига ёки терговчига топширишга ҳақлидир.


Одатда, тинтув ўтказиш ҳақида қарор қабул қилган шахс ушбу тергов ҳаракатини процессуал тартибларга риоя қилган ҳолда, ўзи амалга оширади. Ишга зарари тегмаса, бу тергов ҳаракатини бажариш суриштирув органига ва тергов гуруҳига жалб қилинган бошқа терговчига топширилиши қонун билан тақиқланмаган.
2. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда тинтув прокурорнинг санкциясисиз ўтказилиши мумкин, лекин бундай ҳолда ўтказилган тинтув ҳақида йигирма тўрт соат ичида прокурорга хабар қилинади. Тинтув ўтказиш учун кечиктириб бўлмайдиган ҳол сифатида, агарда бу тергов ҳаракати ўтказилмаса, жиноят излари, жиноят қуроллари ёки ишга аҳамиятли бўлган нарса ва ҳужжатлар яширилиши, йўқолиб кетиши мумкин бўлган ҳолатлар ҳисобланади.
3. Олиб қўйиш ёки тинтув ўтказиш тўғрисидаги қарорда ёки ажримда бу ҳаракатлар қаерда ўтказилиши зарурлиги, қайси нарса ёки ҳужжатларнинг қидириб топилиши ва олиб қўйилиши лозимлиги кўрсатилган бўлиши керак.


160-модда. Олиб қўйиш ёки тинтув ўтказиш вақтида ҳозир бўладиган шахслар


Олиб қўйиш ёки тинтув ўтказишда холислар, зарурат бўлган тақдирда мутахассис ва таржимон ҳам иштирок этадилар.
Олиб қўйиш ёки тинтув ўтказиш жараёнида бу ҳаракат­лар уйида ўтказилаётган шахснинг ўзи ёки ҳеч бўлмаганда унинг вояга етган оила аъзоларидан бирининг иштирок этиши таъминланиши лозим. Башарти уларнинг иштирок этишини таъминлашга имкон бўлмаса, тегишли ҳокимлик ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи­нинг вакили таклиф қилинади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling