Жиноят-процессуал кодексига
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
Суриштирувчи, терговчи олиб қўйиш ёки тинтув ўтказишга киришишдан олдин олиб қўйиш ёки тинтув ўтказилаётган шахсни қарор ёки ажрим билан таништириб имзо қўйдириши шарт.
Суриштирувчи, терговчи олиб қўйиш ёки тинтув ўтказилаётган бинода ёки ўзга жойда турган шахсларнинг олиб қўйиш ёки тинтув тамом бўлгунга қадар шу бино ёки жойдан чиқиб кетишини, шунингдек, уларнинг бир-бирлари билан ёки бошқа шахслар билан гаплашишини тақиқлаб қўйишга ҳақлидир. Суриштирувчи, терговчи олиб қўйиш чоғида қарор ёки ажрим билан таништирганидан сўнг олиниши лозим бўлган нарса ва ҳужжатларни ихтиёрий равишда беришни таклиф қилади, таклиф рад этилган тақдирда мажбурий равишда олади. Башарти бу нарса ва ҳужжатлар олиб қўйишни амалга ошириш тўғрисидаги қарорда ёки ажримда кўрсатилган жойдан топилмаса, у ҳолда тинтув ўтказилади. Суриштирувчи, терговчи тинтув ўтказишга киришаётганида қарор ёки ажрим тақдим этганидан сўнг, олиб қўйилиши керак бўлган нарса ва ҳужжатларни беришни таклиф қилади. Башарти улар ихтиёрий равишда берилса, олиб қўйиш баённомаси тузилади. Агар қидирилаётган нарса ёки ҳужжатлар берилмаса ёхуд тўлиқ ҳолда топширилмаган бўлса, тинтув ўтказилади. Тинтув чоғида бу хусусдаги қарорда ёки ажримда кўрсатилган нарса ёки ҳужжатлар қидирилади ва олинади. Иш учун аҳамиятга молик бошқа нарса ёки ҳужжатлар, шунингдек, сақланиши тақиқланган ашёлар топилган тақдирда, улар ҳам олиб қўйилиши лозим. Суриштирувчини, терговчини бу нарса ёки ҳужжатларни олиб қўйишга ундаган асослар тинтув ўтказилганлиги ҳақидаги баённомада акс эттирилади. Олинаётган нарса ва ҳужжатларнинг ҳаммаси холисларга, олиб қўйиш ёки тинтув ўтказишда иштирок этган бошқа шахсларга кўрсатилади, баённомада тўлиқ акс эттирилади, зарурат бўлган тақдирда ўралиб, муҳрланади. Ўралган ва муҳрланган нарса ва ҳужжатларни кейинги тергов давомида очишга фақат холислар иштирокида йўл қўйилади. Олиб қўйиш ёки тинтув ўтказиш вақтида ёпиқ биноларни ёки буюмлар сақланадиган жойни унинг эгаси ўз ихтиёри билан очиб беришдан бош тортса, суриштирувчининг, терговчининг ўзи уларни очишга ҳақлидир. Бунда зарурат бўлмаганда қулфлар, эшиклар ва бошқа нарсаларнинг шикастлантирилишига йўл қўймаслиги ҳамда уйдаги саранжомлик бузилмаслиги лозим. 1. Ушбу тергов ҳаракатини ўтказишда фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонунларида белгиланган ҳуқуқ ва эркинликларини, уларнинг мулкий дахлсизлигини, далиллар мақбуллигига оид қоидаларни муҳофаза қилишга қаратилган талабларга риоя қилиш шарт. 2. Суриштирувчи, терговчи олиб қўйиш ёки тинтув ўтказишга киришишдан олдин олиб қўйиш ёки тинтув ўтказилаётган шахсни қарор ёки ажрим билан таништириб унга имзо қўйдириши шарт. 3. Умумий қоидаларга мувофиқ ушбу тергов ҳаракатини ўтказиш эрталаб соат 06 дан кеч соат 22 га қадарли амалга оширилиши лозим. Агар шу вақт ичида тинтув ёки олиб қўйиш тергов ҳаракатини якунлашнинг имконияти бўлмаса, жумладан, олибқўйиш ёки тинтув амалга оширилаётганжой ва хоналаркўплиги, вақт тугаб, кеч бўлганлиги ваёруғлик етарли эмаслиги, хонани тегишли тартибда ёритиб туришнинг иложи йўқ бўлса, унда тергов ҳаракатини тўҳтатиб, қидирилаётган хонани муҳрлаб, уни тергов ҳаракатини давом эттиришгача муҳофаза қилишчоралари кўрилиши керак. Мабодо, тинтув ўтказилаётган жойни муҳофаза қилишгаимконият бўлмаса, тергов ҳаракати тунги вақтда ҳам ёритиш чораларини кўрган ҳолда, амалга оширилиши ва тергов ҳаракати якунланиши лозим. 4. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда тинтув прокурорнинг санкциясисиз ўтказилиши мумкин, лекин бундай ҳолда ўтказилган тинтув ҳақида йигирма тўрт соат ичида прокурорга хабар қилинади. Хабар албатта, тинтув ўтказган масъул шахс томонидан ёзма равишдаберилади. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлар суриштирувчи ёки терговчининг прокурорга юборган хабарномасида асослантирилиши лозим. Хабарномада тинтув натижаси ҳам баён қилинса, мақсадга мувофиқ бўлади. Хабарноманинг нусхаси ишга қўшиб қўйилади. 5. Корхона, муассаса ва ташкилотлардан ҳужжатларни олиб қўйишда, улар ашёвий далил характерига эга бўлмаса, бу ҳужжатларнинг ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланган нусхаси олиб кетилиши мумкин. Компьютер техникасидаги маълумотларни ашёвий далил сифатида олишда, компьютернинг ўзини олиб кетиш шарт эмас, балки, ундагимаълумотларни тегишли тартибда дискета, лазер диски, флешка ва бошқа шундай маълумотларникўчириб олиш қурилма ва ускуналари воситасида нусхаси олинса, етарли ҳисобланади. 6. Суриштирувчи ёки терговчи шарҳланаётган моддадагитергов ҳаракатиниўтказиш учун турар жойга ёки бошқа бинога киргандан сўнг, олиб қўйишилиши керак бўлган ҳужжатларва қидирилаётган нарса, предмет, жиноят қуролини ихтиёрий равишда топширишни таклиф этади. Агарда, бу нарсалар ихтиёрий равишда суриштирувчи ёки терговчига тақдим этилса, улар ушбу тергов ҳаракатини амалга оширмасдан, тегишли тартибда ихтиёрий равишда топширилганлиги ҳақида баённома тузишлари мумкин. Олинган ҳужжат ёки нарса олинаётган жойнинг ўзида холислар иштирокида кўздан кечирилиши ва бу ҳақда баённома тузилиши керак. Мабодо, олинган нарса ва ҳужжатларни кўздан кечириш узоқ вақтни талаб этса, улар суриштирувчи ёки терговчининг хонасида кўздан кечирилиши мумкин. Албатта, бундай нарса ёки ҳужжатлар биринчи навбатда, холислар иштирокида ташқи кўздан кечирилиб,қоидага мувофиқ ўралиб, муҳрланиши, процесс иштирокчиларига имзолатилиши керак. 7. Фуқароларнинг турар жойида тинтув амалга оширилаётган вақтда, қидирилаётган нарсаларни ёки ҳужжатларни тинтув ўтказилаётган шахс ўз кийим-бошида яширганига асос бўлса, унда ҳеч қандайқарорсиз шу ернинг ўзида уни шахсий тинтувини ҳам амалга оширилиши ва бу ҳақда баённомада кўрсатилиши мумкин. 8. Тинтув чоғида бу хусусдаги қарорда ёки ажримда кўрсатилган нарса ёки ҳужжатлар масалан, наркотик восита, жиноят қуроли қидирилади ва олинади. Иш учун аҳамиятга молик бошқа нарса ёки ҳужжатлар, шунингдек, сақланиши тақиқланган ашёлар топилган тақдирда, улар ҳам олиб қўйилиши лозим. 9. Суриштирувчи, терговчи олиб қўйиш ёки тинтув ўтказилаётган бинода турган шахсларнинг тергов ҳаракатларини тамом бўлгунга қадар шу бино ёки жойдан чиқиб кетишини, шунингдек, уларнинг бир-бирлари билан ёки бошқа шахслар билан гаплашишини тақиқлаб қўйишга ҳақлидир. Чунки, тергов ҳаракати ўтказилаётганда қидирилаётган нарсаларни манфаатдор шахслар томонидан яшириш имкониятини бартараф қилиш керак. Шунингдек, тергов ҳаракати ўтказилаётган жойда, иштирокчиларни назорат қилиб, уларни ўзаро келишиб олиш имконияти бартараф этилади. Бундан ташқари, тергов ҳаракатини ўтказиш чоғида, процесс иштирокчиларининг руҳий ҳамда эмоционал ҳолати, ўзини тутиши суриштирувчи ва терговчининг назаридан қочмаслиги керак. 10. Олинаётган нарса ва ҳужжатларнинг ҳаммаси холисларга, олиб қўйиш ёки тинтув ўтказишда иштирок этган бошқа шахсларга кўрсатилади, баённомада тўлиқ акс эттирилади, ўралиб, муҳрланади. Ўралган ва муҳрланган нарса ва ҳужжатларни кейинги тергов давомида очишга фақат холислар иштирокида йўл қўйилади. Олинаётган нарсаларнинг миқдори, ҳажми жиноят иши учун аҳамиятли бўлса ва жиноятни тавсиф қилишга таъсир этса, бу нарсаларни албатта ҳажми ўлчаниши ва миқдори саноқдан ўтказилиши, шунингдек, тарозида тортиб аниқланиши керак. Саноқдан ўтказиш, ўлчаш, тарозида тортиб кўришда қўлланган восита ва техникаларни қаердан олинганлиги, техник мувофиқлиги, яроқлилик даражаси, қачон ва қаерда ишлаб чиқилганлиги ва текширишни амалга оширган мутахассис ҳамда текшириш натижаси албатта баённомада кўрсатилиши шарт. 11. Олиб қўйиш ёки тинтув ўтказиш вақтида ёпиқ биноларни ёки буюмлар сақланадиган шкафни уй эгаси ўз ихтиёри билан очиб беришдан бош тортса, суриштирувчи, терговчи уларни бузиб очишга ҳақлидир. Тергов ҳаракатини амалга ошириш вақтида қулфлар, эшиклар ва бошқа нарсаларнинг заруратсиз шикастлантирилишига йўл қўйилмаслиги ҳамда уйдаги саранжомлик бузилмаслиги лозим. 12.Олиб қўйиш ёки тинтув тергов ҳаракатини ўтказишдан аввал ҳеч ким огоҳлантирилмаслиги,ўтказиладиган тергов ҳаракати ҳақида ҳабардор қилинмаслиги мақсадга мувофиқдир. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling