Жиноят-процессуал кодексига
-модда. Телефон ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш тартиби
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
170-модда. Телефон ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш тартиби
Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг телефон ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларини эшитиб туриш суриштирувчи, терговчи прокурорнинг санкциясини олиб чиқарган қарорга биноан ёки суд ажримига кўра амалга оширилади. Жабрланувчига, гувоҳга, шунингдек, уларнинг қариндошлари ва яқинларига нисбатан куч ишлатиш, товламачилик ёки бошқа қонунга хилоф ҳаракатлар содир этиш хавфи мавжуд бўлса, бу шахсларнинг аризалари бўйича ёки уларнинг ёзма розилиги ва прокурорнинг санкцияси билан ёхуд суднинг ажримига кўра уларнинг телефон ёки бошқа сўзлашув қурилмалари орқали бўладиган сўзлашувларини эшитиб туриш амалга оширилиши мумкин. Суриштирувчи, терговчи кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, прокурорни кейинчалик дарҳол ёзма равишда хабардор этиш шарти билан, унинг санкциясисиз сўзлашувларни эшитиб туриш тўғрисидаги қарорни миллий хавфсизлик хизмати органларига юборишга ҳақлидир. Прокурорнинг санкциясисиз сўзлашувларни эшитиб туриш тўғрисидаги қарор бир сутка давомида қонуний кучга эга бўлади. Телефон ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш тўғрисидаги қарор ёки ажрим унда эшитиладиган ахборотлар хусусияти ва ҳажми, шунингдек, сўзлашувларни эшитиб туришнинг боришини ва натижаларини қайд этиш шакли белгиланиб, миллий хавфсизлик хизмати органларига ижро этиш учун юборилади. Сўзлашувларни эшитиб туриш олти ойдан ортиқ давом этиши мумкин эмас. Телефон ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш чоғида овоз ёзиш мосламалари қўлланилиши лозим. Сўзлашув фонограммаси акс эттирилган магнит тасмаси тергов ҳаракати баённомасига қўшиб қўйилиши лозим. 1. Ушбу тергов ҳаракатини амалга ошириш учун терговчининг қарори ёки суднинг ажрими суриштирув органига, Миллий хавфсизлик хизмати органларига юборилади. Бу вазифани улар техник имкониятлардан фойдаланиб амалга оширадилар. 2. Терговчи топшириқ бўйича эшитилган ва ёзилгансўзлашувни ўзига қулай бўлган ҳамда қонун йўл қўйган ҳар қандай вақтда талаб қилиб олиши мумкин. Фонограмма тегишли тартибда муҳрланган тарзда, йўлланма ҳати билан тақдим қилиниши зарур. Йўлланма ҳатдафонограмма қайси жиноят иши бўйича қачондан бошлаб, қайси вақтгача бўлган ёзувни ўзида акс эттирганлигини кўрсатилиши ва ёзув кимга нисбатан амалга оширилганлигини қайд этиш мақсадга мувофиқдир. 3. Фонограммани олган терговчи уни эшитади. Зарур бўлганда тегишли мутахассисларнинг хизматлариданфойдаланиб, ёзиб олинган овоз кучайтирилади, тиниқлаштирилади, тегишли тартибда фоноскопик экспертиза ўтказиш учун яроқлилик даражасига келтирилади ва экспертиза ўтказилади. 4. Иштирок этган шахслар тегишли тартибда эшитган маълумотларни ошкор қилмасликлари лозимлиги ҳақида огоҳлантирилишлари керак. Бу ҳақда улардан белгиланган тартибда тилхат олинади. 5. Суриштирувчи, терговчи кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, прокурорни кейинчалик дарҳол ёзма равишда хабардор этиш шарти билан, унинг рухсатномасини олмай сўзлашувларни эшитиб туриш тўғрисидаги қарорни миллий хавфсизлик хизмати органларига юборишга ҳақлидир. Бундай қарор бир сутка давомида қонуний кучга эга бўлади. 6. Мутахассис ёрдамидаёзиб олинган ва эшитилган ёзувларни қоғозда баён этиш ва шарҳлаш мумкин. 7. Ёзиб олинган сўзлашувнинг тўлиқ матни ўрганиб чиқилиб, жиноят ишига алоқадор қисми суд муҳокамаси учун тақдим қилиниши мумкин. 8. Сўзлашув фонограммаси акс эттирилган магнит тасмаси ашёвий далил тариқасида эътироф этилиб, тергов ҳаракати баённомасига қўшиб қўйилиши ҳамда судга юборилиши лозим. Баъзи ҳолатларда, судга баённома юборилиб, ёзувлар эшитиш учун зарур бўлгандагина тақдим этилиши мумкин. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling