Жиноят-процессуал кодексига


Эксперт олдига қўйилган саволлар ва унинг берган хуло


Download 0.79 Mb.
bet157/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

Эксперт олдига қўйилган саволлар ва унинг берган хуло­саси экспертнинг махсус билимлари доирасидан ташқари чиқиши мумкин эмас.
Экспертизани ушбу Кодексда белгиланган тартибга хилоф равишда ўтказиладиган текширув билан алмашти­ришга йўл қўйилмайди. Идоравий текширув хулосаси, таф­тиш ҳужжатлари, мутахассислар маслаҳати экспертиза ўтказиш заруратини истисно этмайди.

1. Экспертиза тайинлаш ва ўтказиш жиноят иши бўйича аниқланиши лозим бўлган муҳим ҳолатларни фан, техника, санъат ва турли касб-ҳунар соҳасидаги ютуқлардан фойдаланиб аниқлашга, далиллар тўплашга йўналтирилган процессуал тергов ҳаракатидир. Ҳуқуққа оид масалаларни ҳал этиш учун экспертиза ўтказиш мумкин эмас.


2. Иш бўйича аниқланиши лозим бўлган барча ҳолатлар савол шаклида ифодаланиб, уларга экспертиза тайинлаш йўли билан жавоб олинади. Экспертнинг жавоблари махсус билим ва касбий кўникмаларнинг салоҳиятига, унинг илмий-малакавий эришган замонавий ютуқларига асосланади.
3. Экспертизани махсус билим ва малакага эга мутахассислар ўтказади. Экспертнинг билими ва малакаси иш бўйича аниқ­ланиши лозим бўлган ҳолатлар ва қўйилган саволларга монанд бўлиши шарт.
Суриштирувчи, терговчи, прокурор, судья ва бошқа процесс иштирокчилари экспертиза ўтказиш учун зарур билим ва малакага эга бўлса-да,экспертлик ваколатини бажаришлари мумкин эмас. Бу қоида холислик тамойилидан келиб чиқади.
Экспертиза ўтказиш дейилганда, турли нарсалар ва ҳолат­ларни, шунингдек, улар ҳақида тўпланган маълумотларни таҳ­лил қилиш, махсус текширувлар олиб бориш назарда тутилади. Бирор муайян объектни тадқиқ қилмай, фақат назарий ёхуд амалий маълумотларга суяниб саволларга жавоб бериш экспертиза ўтказилганини билдирмайди. Бу ҳолда мутахассис бирор масала бўйича ўз маслаҳати, фикрини билдириб, терговга ёхуд суд муҳокамасига кўмаклашади, холос (бу ҳақда 69-70 моддаларга берилган шарҳларга қаранг).
5. Экспертиза жиноят процессининг барча босқичларида, ҳатто жиноят иши қўзғатилишидан аввал ҳам тайинланиши ва ўтказилиши мумкин.
6. Турли идоравий ва жамоатчилик назорати йўсинида ўтказилган текширувларнинг натижаларини экспертнинг фикри сифатида баҳолаш мумкин эмас. Уларга фақат ёзма далиллар тарзида қаралади.
7. Экспертиза ўтказиш чоғида фойдаланилган объектлар, уларни тадқиқ қилиш воситалари ва услублари қонун билан ман қилинмаган, илмий жиҳатдан асосланган бўлиши, улар тўғрисида асосий маълумотлар эксперт хулосасида етарлича баён қилинган бўлиши шарт.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling