Жиноят-процессуал кодексига
-модда. Почта-телеграф жўнатмаларини кўздан кечириш ва олиб қўйиш
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
167-модда. Почта-телеграф жўнатмаларини кўздан кечириш ва олиб қўйиш
Суриштирувчи ёки терговчи алоқа муассасасига бориб, ушланган почта-телеграф жўнатмаларини холислар иштирокида, зарурат бўлганда эса, тегишли мутахассис иштирокида очиб, кўздан кечиради. Иш учун аҳамиятга молик маълумотлар, ҳужжатлар, нарсалар топилган тақдирда, суриштирувчи, терговчи почта-телеграф жўнатмаларини олиб қўяди ёхуд улардан нусха кўчириш билан чегараланади. Агар кўздан кечирилган жўнатмаларда иш учун аҳамиятга молик маълумотлар, ҳужжатлар, нарсалар бўлмаса, суриштирувчи, терговчи уларни эгаларига етказиш ёки ўзи белгилаган муддатгача ушлаб туриш ҳақида кўрсатма беради. Ушланган жўнатмалар кўздан кечирилган ҳар бир ҳолда баённома тузилиб, унда қайси почта-телеграф жўнатмалари кўздан кечирилганлиги, нималар олинганлиги ва нималар эгаларига юборилиши, нималар эса вақтинча ушлаб қолиниши кераклиги, қайси жўнатмалардан нусхалар олинганлиги кўрсатилиши лозим. Баённома ушбу Кодекснинг 90-92-моддаларида назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда тузилади. 1. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд хатланган почта-телеграф жўнатмаларини қабул қиладиган алоқа муассасасига бориб, ушланган почта-телеграф жўнатмаларини тегишли тартибда холислар иштирокида, зарурат бўлганда эса, тегишли мутахассис иштирокида очиб, кўздан кечиради. Кўздан кечиришга оид жиноят процессуал қонунчилигида белгиланган барча қоидаларга амал қилинади. 2. Кўздан кечириш чоғида ушланган жўнатмаларда жиноят иши учун аҳамиятга молик бўлган маълумотлар, ҳужжатлар, нарсалар топилган тақдирда, суриштирувчи, терговчи почта-телеграф жўнатмаларини олиб қўяди ёхуд улардан нусха кўчириш билан чегараланади. 3. Суриштирувчи, терговчи, агар кўздан кечирилган жўнатмаларда иш учун аҳамиятга молик маълумотлар, ҳужжатлар, нарсалар бўлмаса, уларни дарҳол эгаларига етказиш чорасини кўриш ҳақида топшириқ бериши керак. Келгусида, бу нарсаларни қайта кўздан кечириш ёки маълумот олиш учун бошқача тарзда фойдаланиш зарурати бўлса, унда суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан почта-телеграф жўнатмаларини маълум бир муддатгача ушлаб туриш ҳақида кўрсатма беради. Бу муддат йил, ой, кун ва соатларда аниқ кўрсатилиши зарур. 4. Почта-телеграф жўнатмалари кўздан кечирилгани тўғрисида ЖПКнинг 90-92 моддаларида назарда тутилган талабларга риоя қилинган ҳолда, баённома тузилиши керак. Тузилган баённома нусхасихатланган почта-телеграф жўнатмаларини қабул қиладиган алоқа муассасаси раҳбарида махфий сақлаш учун қолдирилади. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling