Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйишни бекор қилиш


Download 0.79 Mb.
bet154/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

168-модда. Почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйишни бекор қилиш


Почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйиш чорасини қўллашга зарурат қолмаса, бу чора хатлаб қўйган суриштирувчи, терговчи ёки суд томонидан бекор қилинади. Дастлабки тергов давомида иш тугатилганда, биринчи инстанция судида эса, ишни тугатиш ҳақида ажрим чиқарилганда ёхуд ҳукм қонуний кучга киргач, хатлаб қўйиш чораси бекор қилиниши лозим.

1. Суриштирувчи, терговчи ёки суд ўзларининг қарорлари ёки ажримлари биланпочта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйиш ҳақидаги топшириқларини бекор қилишлари мумкин.


2. Хатлашни бекор қилиш ҳам суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг асослантирилган қарори ёки суднинг ажрими орқали амалга оширилади. Қарор одатда, дастлабки тергов тугатилганида, суднинг ажрими эса, биринчи инстанция судида ишни тугатиш ҳақидаги ажрим ёки судланувчи айбдор деб топилиб, унга нисбатан ҳукм қонуний кучга киргандан кейин чиқарилади.
21-БОБ. ТЕЛЕФОН ВА БОШҚА СЎЗЛАШУВ ҚУРИЛМАЛАРИ ОРҚАЛИ ОЛИБ БОРИЛАДИГАН СЎЗЛАШУВЛАРНИ ЭШИТИБ ТУРИШ


169-модда. Телефон ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш асослари


Иш бўйича тўпланган далиллар иш учун аҳамиятга молик хабарларни олиш мумкинлигига етарли даражада асос бўла олса, суриштирувчи, терговчи телефон ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали сўзлашувларни эшитиб туриш тўғри­сида қарор чиқаришга ҳақлидир.

1. Жиноят иши учун аҳамиятга молик бўлган маълумотларни гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ёки бошқа шахс­ларнинг телефон ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиш мумкинлиги ҳақида етарли асослар мавжуд бўлганида суриш­тирувчи, терговчи бу сўзлашувларни эшитиб туриш тўғрисида қарор чиқариб, прокурордан рухсат олишимумкин.


2. Ушбу тергов ҳаракатини ўтказиш учун чиқарилган қарор ёки суднинг ажримида эшитиб турилиши керак бўлган сўзла­шув ва махсус қурилмалар орқали уларни ёзиб олиш зарурлиги қайд этилиши керак. Бундан ташқари қарор ёки ажримда :

  1. қайси жиноят иши бўйича бу чора қўлланилаётганлиги;

  2. ушбу тергов ҳаракатини ўтказиш учун нима асос бўлганлиги;

  3. сўзлашуви телефон ва бошқа сўзлашув қурилмаси орқали эшитиладиган, ёзиладиган шахснинг фамилияси, исми, отаси­нинг исми, яшаш манзили, телефон ва бошқа сўзлашув қурил­маларининг рақами;

  4. эшитиб туриш ва уларни ёзиш қачон амалга оширилиши лозимлиги (бошланиши, тугалланиши);

  5. телефон ва бошқа сўзлашув қурилмаси орқали эшитиш, ёзишни амалга оширадиган идоранинг номи кўрсатилиши керак.

3. Жабрланувчига, гувоҳга, шунингдек, уларнинг қариндош­лари ва яқинларига нисбатан куч ишлатиш, товламачилик ёки бошқа қонунга хилоф ҳаракатлар содир этиш хавфи мавжуд бўлса, бу шахсларнинг аризалари бўйича ёки уларнинг ёзма розилиги ва прокурорнинг рухсати билан ёхуд суднинг ажри­мига кўра уларнинг телефон ёки бошқа сўзлашув қурилмалари орқали бўладиган сўзлашувларини эшитиб туриш амалга оширилиши мумкин.
4. Телефон сўзлашувларини ёки бошқа қурилмалар орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш ва ёзиш воситаси бўлиб, телефон, интернет, локал компютер тизими, пейджер, телетайп, факс ва турли раидоалоқалар бўлиши мумкин.
5. Одатда, оғир ва ўта оғир жиноятлар, қасддан одам ўлдириш, давлатга қарши жиноятлар, наркотик билан боғлиқ бўлган жиноятлар, пора олиш ва бериш, воситачилик қилиш ва ҳоказоларда ушбу тергов ҳаракати амалга оширилади.
6. Ушбу тергов ҳаракати дастлабки тергов ва суд мажлиси мобайнида, 6 ойдан ортиқ давом эттирилиши мумкин эмас.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling