Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйиш


Download 0.79 Mb.
bet152/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

166-модда. Почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйиш


Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи бошқа шахслар­га юборган ёхуд бошқа шахслар гумон қилинувчига, айбла­нувчига, судланувчига юборган почта-телеграф жўнатма­ларида содир этилган жиноятга доир маълумотлар ёки иш учун аҳамиятга молик ҳужжатлар ва буюмлар бор деб гумон қилиш учун етарлича асослар бўлганда, суриштирувчи, терговчи, суд бу шахсларнинг барча почта-телеграф жўнат­маларини ёки уларнинг айримларини хатлаб қўйишга ҳақлидир.
Хатлаб қўйилиши мумкин бўлган почта-телеграф жў­натмаларига барча турдаги хатлар, телеграммалар, радио­граммалар, бандероллар, посилкалар, почта контейнерлари киради.
Почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисида суриштирувчи ва терговчи прокурорнинг санкцияси олинган қарор, суд эса ажрим чиқаради.
Почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги қарор ёки ажримда: жўнатмаларини ушлаб турилиши лозиб бўлган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми; бу шахснинг аниқ манзили; хатланаётган почта-телеграф жўнатмаларининг тури; хатлаш чорасининг муддати; жўнатмаларни ушлаб туриш ва бу ҳақда суриштирувчи ёки терговчига маълум қилиш қайси алоқа муассасасига юклатилганлиги кўрсатилиши лозим.
Суд ажримида почта-телеграф жўнатмаларини судга етказиб бериш ҳақида алоқа муассасасига кўрсатма берилиши лозим.
Почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш ҳақидаги қарор ёки ажрим тегишли алоқа муассасасининг бошлиғи номига юборилади ва уни бажариш мазкур бошлиқ учун мажбу­рийдир. Бу қарорни ёки ажримни бажармаслик ёки унинг ошкор этилиши қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
Алоқа муассасасининг бошлиғи суриштирувчи, терговчи­нинг қарорида ёки суднинг ажримида кўрсатилган хат-хабарлар ва бошқа жўнатмаларни ушлаб туради ҳамда бу ҳақда суриштирувчи, терговчи ёки судга дарҳол маълум қилади.

1. Хатлаш қонун билан белгиланган тартибда тегишли алоқа муассасаси (почта бўлими, телеграф)га суриштирувчи, терговчиёки суднинг рухсатисиз гумон қилинувчи, айбланувчи, судла­нувчи бошқа шахсларга юборган ёхуд бошқа шахслар гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига юборган почта-телеграф жўнатмаларини адресатга бермаслик ҳақида фармо­йиш беришда ифодаланади.


Содир этилган жиноятга алоқадор маълумотлар ёки иш учун аҳамиятга молик ҳужжатлар ва буюмлар бор деб гумон қилиш учун етарлича асослар бўлганда почта-телеграф жўнатмаларига нисбатан хатлаб қўйиш амалга оширилиши мумкин.
2.Ушбу тергов ҳаракати почта-телеграф жўнатмаларига нисбатан хатлаб қўйиш ва уни ижро этиш, ушланган почта-телеграф жўнатмаларидан кўчирмалар олиш, кўздан кечириш, олиб қўйишда ифодаланади.
3. Почта-телеграф жўнатмаларига нисбатан хатлаб қўйишни амалга ошириш учун суриштирувчида, терговчида гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи бирор шахсга юборган ёхуд бошқа шахслар гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига юборган почта-телеграф жўнатмаларида содир этилган жиноятга доир маълумотлар ёки иш учун аҳамиятга молик ҳужжатлар ва буюмлар борлиги ҳақида гумон қилиш учун етарлича асослар бўлиши лозим.
Ушбу тергов ҳаракати прокурорнинг махсус рухсатномаси – санкцияси орқали бажарилиши мумкин. Почта-телеграф жўнат­маларини хатлаш тўғрисида суриштирувчи, терговчи, вапрокурор − қарор, суд эса, − ажрим чиқаради.
4. Почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш ва бу жўнатма­ларни кўздан кечириш тўғрисидаги қарор ёки ажримда: оладиган ва юборадиган жўнатмалари ушлаб турилиши лозим бўлган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми; хатла­наётган почта-телеграф жўнатмаларининг тури (посилка, банде­рол, хат); хатлаш чорасининг муддати; жўнатмаларни ушлаб туриш ва бу ҳақда суриштирувчи ёки терговчига маълум қилиш қайси алоқа муассасасига юклатилганлиги кўрсатилиши лозим.
5. Алоқа воситаларининг турлари кўпайганлиги, электрон почта, интернет вужудга келганлиги мунособати билан, суриштирувчи, терговчи, прокурорва суд гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг жиноятга алоқадор почта-телеграф ёки бошқа алоқа воситалари орқали жўнатмаларни қандай усулда қабул қилишини ёки жўнатишини аниқ кўрсатиши зарур.
Почта-телеграф жўнатмалари келиб тушиши билан бу ҳақда хатлашни амалга оширган масъул шахсга зудлик билан ҳабар берилиши тегишли алоқа бўлимининг бошлиғи зиммасига юклатилади.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling