Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Олиб қўйиш ёки тинтув баённомаси


Download 0.79 Mb.
bet149/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

163-модда. Олиб қўйиш ёки тинтув баённомаси


Суриштирувчи, терговчи олиб қўйиш ёки тинтув ўтка­зилгани тўғрисида ушбу Кодекснинг 90-92-моддаларида назарда тутилган талабларга риоя қилган ҳолда баённома тузади. Суд томонидан ўтказилган нарса ва ҳужжатларни олиб қўйиш натижалари суд мажлиси баённомасида акс эттирилади.
Баённомада нарса ва ҳужжатларнинг айнан қаерда ва қандай шароитда топилганлиги, ихтиёрий равишда берилганлиги ёки олинган нарса ва ҳужжатлар баённомада бирма-бир қайд қилиниб, уларнинг миқдори, ўлчови, оғирлиги, ҳар қайсисининг ўзига хос белгилари кўрсатилиши, зарурат бўлган тақдирда ўралиши ва муҳрланиши лозим.
Олиб қўйиш ёки тинтув вақтида изланаётган нарса ва ҳужжатларни йўқ қилишга ёки яширишга уриниш ҳоллари содир бўлган тақдирда, бу ҳол суриштирувчи ёки терговчи томонидан кўрилган чоралар ҳам кўрсатилиб баённомада акс эттирилиши лозим.

1. Баённомаларни тузишга қаратилган умумий қонун талаблари, ушбу тергов ҳаракатини амалга ошириш учун ҳам бир хил кучга эга.


2. Баённома ушбу тергов ҳаракатини амалга оширган масъул шахс – суриштирувчи, терговчи, прокурор томонидан суд муҳокамаси чоғида, − суд котиби томонидан расмийлаштирилади. Баённо­мада, шахсий тинтув натижасида олинган нарса ва ҳужжатлар батафсил изоҳланиб қайд этилиши керак. Чунки, олинаётган нарсаларнинг шакли, миқдори, ҳажми, оғирлиги келажакда айбланувчи ёки судланувчининг ҳаракатларини тавсиф этишга таъсир қилиши мумкин. Шунингдек, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ҳам олиб қўйилган буюмларга боғлиқ эканлигини назарда тутиб, иложи борича аниқ ва равшан ифода этилиши зарур.
3. Топилган ғайриқонуний равишда сақланаётган нарса ёки ҳужжатларни йўқ қилишга уринилган тақдирда, бу ҳақда албатта баённомада кўрсатиб ўтилиши лозим. Баъзан, кўп бўлмаган миқдордаги наркотик воситалар тинтув ўтказилаётган шахс томонидан ютиб юборилиши, майда кукун ҳолда бўлса, сепиб, сочиб юборилишининг олдини олиш лозим. Бундай ҳолатлар рўй бермаслиги учун зарур чораларни илгаридан кўриб қўйилган бўлиши керак.
4. Олиб қўйиш ёки тинтув ўтказиш чоғида махсус техник воситалар, шу жумладан, видеоёзув қўлланилган бўлса, бу ҳақда ҳам албатта баённомага ёзилишишарт.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling