Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Экспертиза тайинлаш ва ўтказишнинг шартлиги


Download 0.79 Mb.
bet158/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

173-модда. Экспертиза тайинлаш ва ўтказишнинг шартлиги


Башарти, иш бўйича:
1) ўлимнинг сабабини, етказилган тан жароҳатларининг хусусияти ва оғирлик даражасини;
2) жинсий алоқада бўлганликни, ҳомиладорлик ҳолатини ва ҳомилани сунъий йўл билан тушириш белгиларини;
3) гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланув­чининг ёшини, агар бу ҳақда ҳужжатлар бўлмаса ёки ҳужжатлар шубҳа туғдирса;
4) гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг, устидан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллашга доир иш юритилаётган шахснинг руҳий ва жисмоний аҳволини ҳамда уларнинг ғайриҳуқуқий қилмишни содир этаётган пайтда ўз ҳаракатларини идрок этиш ва идора қилиш лаё­қатини, шунингдек, жиноий жавобгарликнинг аҳамиятини тушуниш, жиноят процессида кўрсатувлар бериш ҳамда ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини мустақил ҳимоя қила олиш лаёқатини;
5) жабрланувчининг, гувоҳнинг руҳий ва жисмоний ҳолатини ҳамда улар иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни идрок қилиш, эсда сақлаш ва сўроқ қилганда ифодалаб бериш лаёқатига эга эканликларини, шунингдек, жабрланувчининг жиноят процесси чоғида ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини мустақил ҳимоя қила олиш лаёқатини;
6) таносил ва бошқа юқумли касалликларга чалинган, сурункали ичкиликбозликка ва гиёвандликка дучор бўлган шахсларни даволаш зарурлигини ва имкониятларини;
7) гиёвандлик воситалари ва уларнинг турлари мавжуд­лигини;
8) пул белгилари, қимматли қоғозлар ва бошқа ҳужжат­лар қалбакилаштирилганлигини;
9) портлашлар, ҳалокатлар ва бошқа фавқулодда ҳодиса­ларнинг техникавий сабабларини аниқлаш зарур бўлганда экспертиза тайинлаш ва ўтказиш шарт.
Иш учун аҳамиятга молик бошқа ҳолатларни аниқлашда ҳам, агар бунинг учун махсус билимларни қўллаш зарур бўлса ва бу ҳолатлар исботлашнинг бошқа воситалари билан пухта аниқланмаган бўлса, экспертиза ўтказиш шарт.

1. Ушбу моддада санаб ўтилган барча ҳолларда тегишли турдаги экспертиза ўтказиш зарур. Суриштирувчи, терговчи прокурор ёки судья иш ҳолатларни аниқ, очиқдан-очиқ шубҳа туғдирмайди, деб ҳисоблаши ва ҳатто ўз фикрини алоҳида қарорда ифодалаши ҳам тегишли экспертизани тайинлаш ва экспертнинг хулосасини олиш мажбуриятидан халос қилмайди. Кўрсатилган ҳолатларни иш бўйича экспертнинг хулосасидан ўзга далиллар билангина аниқлаш процессуал қонун талабини бузиш деб ҳисобланади ва ҳукм чиқаришга ҳалал беради, агар шу асосда ҳукм чиқарилган бўлса, бекор қилинади.


2. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноят ишига оид барча муҳим ҳолатларни кўрсатувлар, ашёвий ва ёзма далиллар, ҳужжатлар ва ҳар қандай маълумотлар ёрдамида аниқлаши лозим. Лекин ҳар қандай иш ҳолатларини аниқлаш учун фан, техника, санъат ёки касб-ҳунарга оид маълумотлар асосида экспертиза ўтказиш имконияти мавжуд бўлса, уни ўтказиш зарурлигини тергов ва суд амалиёти тасдиқлайди. Имко­ният бўлатуриб экспертиза ўтказмаслик ҳақиқатни ҳар тамон­лама ва тўла аниқлаш тўғрисида принципга риоя қилмаслик деб қаралади.
3. Бошқа жиноят иши бўйича ўтказилган экспертиза хулоса­сига ҳавола қилиб, ўлимнинг сабаби, тан жароҳатининг оғирлик даражаси, шахснинг руҳий ҳолати, ғиёҳвандлиги, касаллиги каби масалалар бўйича экспертиза ўтказмаслик мумкин эмас.
4. Экспертиза ўтказиш воситасида аниқланган ҳолатларни бошқа турдаги далиллар тўплаш йўли билан ҳам аниқлаш терговнинг сифатини, айбловнинг асосли бўлишини таъмин­лайди.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling