Жиноят-процессуал кодексига


Download 0.79 Mb.
bet163/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

Комплекс экспертиза доирасида ҳар бир эксперт томонидан аниқланган ҳолатларга асосланиб, улар ушбу экспертизада аниқланиши лозим бўлган ҳолат тўғрисида якуний хулоса чиқарадилар.
Комплекс экспертиза ўтказишда қатнашаётган ҳар бир эксперт уларнинг ҳар бири ўзи аниқлайдиган ҳолатлар ҳажми ва мажмуидан қатъи назар, текширувни мустақил амалга оширади, бунинг учун шахсан жавобгар бўлади ва фақат ўз ваколати доирасида хулоса беради. Эксперт комплекс экспертиза хулосасининг фақат ўз ваколатига тааллуқли қисмини имзолайди.
Экспертиза ўтказиш экспертиза муассасасига топши­рилган бўлса, комплекс текширувни ташкил қилиш унинг раҳбари зиммасига юклатилади.

1. Комплекс экспертиза жиноят иши бўйича муҳим аҳамият­га эга бўлган мураккаб ҳолатларни аниқлаш мақсадида турли соҳа экспертларидан иборат таркибда ўтказилади. Эксперт­ларнинг ҳар бири ўз ихтисослиги бўйича объектларни тадқиқ қилса-да, бошқа экспертлар билан бамаслаҳат ягона хулоса беради. Масалан, объектдаги изни химик ва биолог химиявий ва органик жиҳатдан текширади, криминалист-трасолог изнинг ҳосил бўлиш механизми ва шаклини, ҳатто унда бармоқ излари акс этганини аниқлаш мақсадида тадқиқ қилиши, бинобарин хулосанинг айрим қисмини имзолаши мумкин.


2. Умумий хулоса билан келишмаган эксперт уни имзоламай, бевосита ўзи ўтказган тадқиқотлар асосида алоҳида хулоса беришга ҳақли.
3. Комплекс экспертиза ўтказиш экспертиза муассасасига ёхуд бошқа махсус муассасага топширилган бўлса, унга шу муассасанинг бошлиғи ёхуд бош мутахассиси раҳбарлик қилади.


179-модда. Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг
экспертиза тайинлаш ва ўтказишдаги ҳуқуқлари


Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи экспертиза тайинлаш ва ўтказишда:
1) экспертиза ўтказилгунга қадар экспертиза тайинлаш тўғрисидаги қарор ёки ажрим билан танишиб чиқиш ва ўзига берилган ҳуқуқлар тушунтирилишини талаб қилиш. Бу ҳақда баённома тузилади ёки суд мажлиси баённомасига ёзиб қўйилади;

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling