Жиноят-процессуал кодексига


Download 0.79 Mb.
bet164/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

2) экспертни рад этиш;
3) ўзи кўрсатган шахслар орасидан эксперт тайинлани­шини илтимос қилиш;
4) эксперт хулоса бериши учун унинг олдига қўшимча саволлар қўйиш, қўшимча материаллар тақдим этиш;
5) экспертиза ўтказилаётганда суриштирувчи, терговчи, суднинг рухсати билан ҳозир бўлиш, экспертдан текширув вақтида қўллаётган усулларининг ва олинган натижалар­нинг моҳиятини тушунтириб беришни талаб қилиш, экспертга тушунтиришлар бериш;
6) эксперт хулосаси билан танишиб чиқиш ва қўшимча ёки қайта экспертиза ўтказиш тўғрисида илтимос қилиш ҳуқуқига эга.
Санаб ўтилган ҳуқуқлардан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланаётган шахс ҳам, агар бунга унинг руҳий ҳолати имкон берса, фойдаланади.

1. Жиноят иши бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи, судла­нувчи, уларнингҳимоячиси, шунингдек, бошқа манфаатдор процесс иштирокчилари (жумладан, жиноий таъқиб этилиши эҳтимол бўлган хазиначи, омборчи, автоҳалокат бўйича ҳайдовчи, ҳамда жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар кабилар) экспертиза ўтказиш тўғрисида қарор билан таништирилиши, шу муносабат билан уларга ЖПК 172-197 моддаларининг мазмуни тушунтирилиши лозим. Бу ҳақда гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ва бошқа манфаат­дор шахсларнинг илтимослари ҳамда фикр-мулоҳазалари баён­номада қайд қилиниши шарт. Уларнинг қонуний талаблари ва илтимосларини қаноатлантириш, экспертиза ўтказишга алоқа­дор бўлмаган ёки асоссиз ва беҳуда талабларини эса рад этиш тўғрисида қарор (ажрим) чиқарилиб, тегишлича эълон қилини­ши лозим. Баённома ва у бўйича қабул қилинган қарор (ажрим) экспертга ҳам тақдим этилиши мақсадга мувофиқ.


2. Экспертиза тайинланиши ва ўтказилиши муносабати билан жиноят иши бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчи ушбу моддада санаб ўтилган ҳуқуқлардан тўла ва ўз вақтида фойдаланиши учун керакли шароитлар яратиш лозим. Улар экспертиза тайинлаш пайтида фойдаланмаган ҳуқуқлари­дан уни ўтказиш жараёнида, ҳатто у ўтказилгандан сўнг ҳам фойдаланишлари мумкин. Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг бу борада илтимослари ва хоҳишлари имкон борича қаноатлантирилиши лозим.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling