Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Намуна олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар ва органлар


Download 0.79 Mb.
bet172/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

189-модда. Намуна олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар ва органлар


Эксперт текшируви намуналар олинадиган шахсни ечинтириб яланғочлаш билан боғлиқ бўлмаса ва алоҳида касб маҳоратини талаб қилмаса, суриштирувчи, терговчи ёки суднинг ўзи, зарурат бўлганда эса шифокор, бошқа мутахассис, эксперт иштирокида эксперт текшируви учун намуналар олишга ҳақлидир.
Эксперт текшируви учун намуналар олиш яланғоч бўлишни тақозо этса ёки алоҳида касб маҳоратини талаб қилса, суриштирувчи, терговчи ёки суднинг топшириғига биноан текширув учун намуналарни шифокор ёки бошқа тиббий мутахассис олади.

1. Ҳар қандай намуна бевосита суриштирувчи, терговчи ёки судьянинг ўзи томонидан, имкон борича тегишли мутахассис иштирокида олинади. Айни вақтда намунани олиш экспертга ёхуд тегишли мутахассисга топшириши, улар бу топшириқни ўзлари мустақил ёки суриштирувчи, терговчи ва судья ҳузурида бажариши мумкин.


2. Қонун намуна олиш чоғида холисларнинг иштирокини талаб қилмайди. Лекин суриштирувчи, терговчи ва судья намуна олишнинг тўғри ўтказилганлигини холислар иштироки­да расмийлаштириши мумкин.
3. Намуна шахсни яланғочлаб олинганида бошқа жинсдаги шахс иштирок этиши аҳлоқ-одоб нуқтаи назаридан ман этилади.


190-модда. Намуна олиниши мумкин бўлган шахслар


Эксперт текшируви учун намуналар гумон қилинувчидан, айбланувчидан, судланувчидан, жабрланувчидан, шунингдек, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш бўйича устидан иш юритилаётган шахсдан олиниши мумкин.
Ҳодиса содир бўлган жойда ёки ашёвий далилларда бошқа шахслар томонидан ҳам из қолдирилган бўлиши мумкинлиги тўғрисида етарлича асослар бўлган тақдирда шу шахслар­дан ҳам эксперт текшируви учун намуна олиниши мумкин.

1. Ушбу нормада эксперт тадқиқоти учун намуна олиниши мумкин бўлган процесс иштирокчиларининг қатъий доираси белгиланган. Гумон қилинган шахс, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчи ҳамда тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўллаш бўйича устидан иш юритилаётган кишилардан бошқа шахслардан намуна олиш назарда тутилмаган.


2. Фақат ҳодиса юз берган жойдаги ёхуд бирор ашёвий далилдаги қўл-оёқ, бармоқ, қон, турли чиқиндиларни қолди­ришда шубҳага олинган шахслардан тегишли намуналар олини­шига қонун рухсат беради. Уларга суриштирувчи, терговчи ёки судья намуна олиш сабабларини тушунтириши лозим.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling