Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Шифокор ёки бошқа мутахассис томонидан


Download 0.79 Mb.
bet175/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

194-модда. Шифокор ёки бошқа мутахассис томонидан
намуналар олиш тартиби


Суриштирувчи, терговчи ёки суд тегишли шахсни, шунингдек, ундан намуна олиш тўғрисидаги қарорни ёки ажримни шифокорга ёки бошқа мутахассисга юборади. Шифокорни, бошқа мутахассисни, холисларни рад этиш масаласини қарор ёки ажрим чиқарган суриштирувчи, терговчи ёки суд ҳал қилади.
Шифокор ёки бошқа мутахассис зарур ҳаракатларни бажаради ва эксперт текшируви учун намуналар олади. Бунда оғриқ бермайдиган ҳамда инсон ҳаёти ва саломатлиги учун хавфли бўлмаган илмий-техникавий воситалардан фойдаланилиши мумкин. Намуналар ўралиб ва муҳрланиб, суриштирувчи, терговчи ёки судга юборилади.
Текшириш учун ҳайвонлардан намуналар олиш зарурати туғилса, суриштирувчи, терговчи ёки суд тегишли қарорни ёхуд ажримни ветеринарга ёки бошқа мутахассисга юборади.

1. Намуна олишга жалб қилинадиган мутахассис, шу жумладан шифокор ва турли касб эгаларининг тегишли малакаси борлиги ва жиноят ишидан манфаатдор эмаслигини суриштирувчи, терговчи ёки суд текшириши шарт, уларни бирор сабабга кўра рад этиш тўғрисида гумон остидаги шахс, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчининг аризаси албатта инобатга олиниши лозим.


2.Мутахассис намуна олиш тўғрисида қарор ёки ажрим билан танишиб, суриштирувчи ёки терговчи намуна олганида унга кўмаклашуви ёхуд намунани ўзи олиши мумкин. Намуна олингани суриштирувчи ёки терговчи тузган баённомада ёхуд мутахассис ёзган расмий ҳужжатда акс эттирилади.
3. Мутахассис намунани ўраб, имзо қилиб, муҳрлаб суриш­тирувчига, терговчига ёки судга топширади ёхуд уларнинг топшириғига биноан бевосита экспертга юборади.


195-модда. Эксперт томонидан тажриба учун намуналар олиш


Текширув ўтказиш жараёнида эксперт томонидан ушбу Кодекс 188-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутил­ган тажриба намуналари тайёрланиши мумкин.
Суриштирувчи ёки терговчи бундай намуналарни тайёрлаш чоғида ҳозир бўлишга ҳақли бўлиб, бу ҳол улар томонидан тузиладиган баённомада акс эттирилади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling