Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Намуна олиш тўғрисидаги қарор ёки ажрим


Download 0.79 Mb.
bet173/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

191-модда. Намуна олиш тўғрисидаги қарор ёки ажрим


Намуна олиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи қарор, суд эса ажрим чиқаради. Унда:
намуна оладиган шахс ёки орган;
намуна олиниши керак бўлган шахс;
айнан қандай намуна ва қанча миқдорда олиниши лозимлиги;
намуна олинадиган шахс қачон ва кимнинг ҳузурига келиши зарурлиги;
олинган намунанинг қачон ва кимга тақдим қилиниши кераклиги кўрсатилиши лозим.

1. Намуна олиш тўғрисида қарор ёки ажрим намуна олина­диган шахс учун ҳамда намунаси олинадиган объект кимга тегишли бўлса, шу жисмоний ёхуд юридик шахс учун мажбу­рийдир. Бундай қарор ёки ажримни бажармаслик ёки унинг бажарилишига тўсқинлик қилиш учун ушбу Кодекснинг 271-моддасига кўра жавобгарлик назарда тутилган.


2. Намуна олиш тўғрисида қарордан норози бўлиб, тегиш­лича суриштирув ёки тергов органининг бошлиғига, прокурорга ёхуд ажримдан − юқори судга шикоят билан мурожаат қилиш мумкин. Лекин бундай шикоят намуна олишни тўхтатиб қўёлмайди.


192-модда. Намуна олишда мажбурлов чегараси


Ўзидан намуна олиниши учун келишдан бош тортаётган гумон қилинувчилар, айбланувчилар, судланувчилар, жабрла­нувчилар мажбурий келтирилиши мумкин, бунда, башарти қўлланиладиган усуллар оғриқ бермайдиган ҳамда инсон ҳаёти ва саломатлиги учун хавфсиз бўлса, улардан мажбур­лов йўли билан намуналар олинади.
Ўзга шахслардан намуналар фақат ушбу Кодекснинг 190-моддасида назарда тутилган ҳолларда ҳамда таносил касаллиги ва бошқа юқумли касалликларни аниқлаш билан боғлиқ бўлган ҳолларда мажбурлов йўли билан олиниши мумкин.

1. Намуна олиш шахснинг ҳаёти ва соғлиғига, унинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказмаслиги, унга азоб бериш, қий­наш, мулкига жиддий зиён етказиш билан боғлиқ бўлмаслиги керак (бу ҳақда 17-18-моддаларига берилган шарҳларга қаранг).


2. Намуна олиш учун чақирилган шахс узрли сабабларсиз ўз хоҳиши билан намуна олинадиган жойга келмаса, у милиция орқали мажбурий келтирилиши мумкин. Унга қандай намуна, нима сабабдан олиниши тушунтирилиши, агар шунда ҳам бу ҳақда қарор ёки ажримни бажаришдан бош тортса, намуна холислар ҳузурида мажбурий равишда олиниши мумкин.
3. Намуна ушбу Кодекснинг 190-моддасида кўрсатилган ҳолларда, шунингдек, шахсда таносил ёки бошқа юқумли касал­ликлар, сурункасига спиртли ичимлик ва гиёҳванд воситаларни истеъмол этишга мойилликни аниқлаш учун мажбурлов йўли билан олиниши мумкин. Бундай ҳолларда тиббиёт мутахас­сисларининг иштироки намунани тўғри ва қонуний олинишини кафолатлайди.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling