Жиноят-процессуал кодексига


-БОБ. ЭКСПЕРТИЗА ТЕКШИРУВИ УЧУН НАМУНАЛАР ОЛИШ


Download 0.79 Mb.
bet171/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

23-БОБ. ЭКСПЕРТИЗА ТЕКШИРУВИ УЧУН НАМУНАЛАР ОЛИШ


188-модда. Намуналарнинг турлари ва уларни олиш усуллари


Суриштирувчи, терговчи ёки суд тирик одамнинг, мурда­нинг, ҳайвоннинг, модданинг хусусиятларини ўзида акс эттирувчи намуналар олишга, башарти уларни текшириш эксперт олдига қўйилган саволларни ҳал қилиш учун зарур бўлса, ҳақлидир.
Тирик одамдан ўзида унинг хусусиятларини акс эттирув­чи: биологик - қон, соч, сўлак, инсон организмидан ажралиб чиқадиган моддалар; психофизик - дастхат; анатомик - тери нақшининг чизиқлари, тиш қолиплари; шунингдек, овознинг хусусиятлари, касб малакасини акс эттирувчи намуналар олиниши мумкин. Мурдани кўздан кечиришда ҳам текширув ўтказиш учун керакли моддий намуналар олиниши мумкин.
Намуна тариқасида хом ашё, маҳсулот ва бошқа мате­риаллардан модданинг турга оид ёки ўзига хос физик ёхуд кимёвий хоссаларини акс эттирувчи намуналар олиниши мумкин.
Текширув ўтказиш жараёнида эксперт гильза, ўқ, бузиш асбоблари ва бошқа объектларнинг тажриба намуналарини тайёрлашга ва уларнинг экспериментал изларига қараб, ўхшашлик ёки фарқланиш масаласини ҳал этишга ҳақлидир.

1. Ушбу бобда экспертиза ўтказиш учун зарур намуналарни олиш тартиби акс эттирилган. Одам ва турли объектларни таниб олиш учун кўрсатиладиган намуналарни олиш чоғида ҳам ушбу қоидалар қўлланиши мумкин.


Одамдан, жониворлардан, ўсимликлардан, мурдадан, тупроқ­дан, сув, ҳаво, дон ва ҳар қандай моддий объектлардан, улар­нинг хусуссиятларини текшириш учун намуна олиш мумкин.
2. Намунада акс этадиган хусусиятлар иш бўйича ашёвий далилларнинг хусусиятлари билан таққослаш ва шу йўсинда ашёвий далилга унинг физикавий, кимёвий, биологик, шунинг­дек, ташқи кўриниши билан боғлиқ баҳо бериш мақсадида ўтказилади. Таққослаб текшириш ашёвий далилнинг қайси моддий гуруҳга оид эканини аниқлашга ёки индивидуал хусусиятларига кўра идентификациялашга имкон беради.
3. Одам ва турли жониворлардан кўпинча уларнинг биологик хусусиятларига оид намуналар, жумладан қон, соч, сўлак, сперма ва организмдан ажралиб чиқадиган бошқа моддалар олинади. Одамдан анатомик хислатлари сифатида қўл-оёқ излари, бармоқ нақшлари, юздаги ажинлар, тиш қолиплари, психофизиологик хусусиятларига оид дастхат ва турли қоби­лият ва малакаларни ифодаловчи намуналар: овоз, чизилган сурат, ясалган буюм кабилар олинади. Баъзан текшириш учун намуна сифатида теридан, тирноқ остидаги, қулоқ ичидаги турли чиқинди ва қириндилар ҳам олиниши мумкин.
4. Намуналар олиш вақти, усули, шароитлари ва ҳажми жиҳатидан улар ёрдамида таққослаб текшириладиган ашёвий далилдаги хусусиятларга ўхшаш ва етарли даражада бўлмоғи лозим. Намунадаги хусусиятлар йўқолишининг, ўзгаришининг олдини олиш, уларни бешикаст сақланишини таъминлаш зарур.
5. Мурдадан намуналар тиббиёт соҳасидаги мутахассислар ёрдамида олинади (194-моддага берилган шарҳга қаранг).
6. Экпертиза тадқиқотлари жараёнида турли намуналарни олиш эксперт томонидан амалга оширилади (195-моддага берилган шарҳга қаранг).
7. Намуналар келгусида жиноят иши бўйича исботлаш жараёнида зарур бўлиб қолишини инобатга олиб сақланиши, тўла сарфланмаслиги лозим. Улар келгусида ашёвий далиллар мақомини олади.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling