Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Экспертиза муассасасидан ташқарида экспертиза ўтказиш


Download 0.79 Mb.
bet167/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

183-модда. Экспертиза муассасасидан ташқарида экспертиза ўтказиш


Экспертиза экспертиза муассасасидан ташқарида ўтка­зиладиган бўлса, суриштирувчи, терговчи ёки суд экспертиза ўтказиш тўғрисида қарор ёки ажрим чиқаргандан кейин экспертиза ўтказиш топширилаётган шахсни чақиртира­ди, унинг шахси ва малакасини, гумон қилинувчига, айбла­нувчига, судланувчига, жабрланувчига бўлган муносабатини ва уни рад этишга асослар бор-йўқлигини аниқлайди.
Экспертизани тайинлаган суриштирувчи, терговчи ёки суд экспертга экспертиза тайинланганлиги тўғрисидаги қарорни ёки ажримни тақдим этади, уни ушбу Кодекснинг 68-моддасида кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан таништиради ва хулоса беришдан бўйин товлаганлик, шунингдек, била туриб ёлғон хулоса берганлик учун жавоб­гарлик тўғрисида огоҳлантиради. Эксперт берган ариза ва илтимосномалар ҳам шу зайлда қайд этилади. Экспертнинг илтимоси рад этилса, экспертиза тайинлаган суриштирув­чи, терговчи ёки суд бу ҳақда қарор ёки ажрим чиқаради.
Агар гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрла­нувчи ёки гувоҳнинг баданини ёхуд руҳий ҳолатини текши­риш зарурати пайдо бўлса, экспертиза тайинлаган суриш­тирувчи, терговчи ёки суд уларнинг экспертга олиб келинишини таъминлаши шарт.

1. Экспертиза муассасасидан ташқарида, шу жумладан экспертиза ўтказишга йўналтирилмаган муассасаларда хизмат қиладиган мутахассисларга экспертиза ўтказишни топшириш чоғида суриштирувчи, терговчи, прокурор ва судья уларнинг малакаси, қобилият даражасини, шунингдек, ишда гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ва бошқа манфаатдор шахслар билан муносабатини текшириши, уларни эксперт бўлишига монелик қиладиган асослар бўлса, рад этиши лозим.


2. Экспертиза муассасасида ишламайдиган мутахассисни эксперт тариқасида таклиф этилганда, унга ЖПК 67-68-моддаларидаги ҳуқуқ ва мажбуриятини тушунтиради, агар эксперт сифатида хулоса беришдан асоссиз бўйин товласа ёхуд била туриб нотўғри хулоса берса жиноий жавобгарлиги тўғри­сида огоҳлантиради. Бундай экспертни ЖПК 172-197-модда­ларининг мазмуни билан таништириш зарур.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling