Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Ҳужжатларни уларнинг эгаси бўлмиш шахслар ташаббусибилан суриштирувчи, терговчи ёки судга тақдим қилиш


Download 0.79 Mb.
bet179/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

200-модда. Ҳужжатларни уларнинг эгаси бўлмиш шахслар ташаббусибилан суриштирувчи, терговчи ёки судга тақдим қилиш


Фуқаролар, шунингдек, корхоналар, муассасалар, ташки­лотларнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслари ўз ихтиёрларидаги ҳужжатларни ёки ўзларидаги мавжуд маъ­лумотлар асосида махсус тузилган ҳужжатларни суриш­тирувчи, терговчи ёки судга тақдим қилишга ҳақлидирлар.

1. Ҳар қандай шахс ўзи тузган ёхуд бошқалар томонидан тузилган ҳужжатни ўз ташаббуси билан суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судга тақдим қилиш ҳуқуқига эга.


2. Ҳужжат тақдим этиб, уни ишга қўшиб қўйишни гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, уларнинг ҳимоячиси, жабрланувчиси, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар, уларнинг вакиллари, умуман ҳар қандай шахс илтимос қилиши мумкин.
2. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва судья унга шахс тақдим этган ҳужжатни кўздан кечириб, юритилаётган жиноят ишига алоқадорлиги ва аҳамиятини аниқлайди, сўнгра уни қабул қилиш баённомасини тузиб, ишга қўшиб қўяди.
3. Жиноят ишига алоқаси ва аҳамияти бўлмаган ҳужжат қабул қилинмаслиги ва ишга қўшиб қўйилмаслиги мумкин. Бу ҳақда суриштирувчи, терговчи, прокурор-қарор, суд эса ажрим чиқариши лозим (198-моддага берилган шарҳларга қаранг).


201-модда. Суриштирувчи, терговчи ёки суднинг талабига кўраҳужжатларни тақдим қилиш


Корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслари суриштирувчи, терговчи ёки суднинг талабига кўра ўз ихтиёрларидаги ҳужжатларни ёки ўзларидаги мавжуд маълумотлар асосида махсус тузилган ҳужжатларни тақдим қилишлари шарт.
Корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслари суриштирувчи, терговчи ёки суднинг талабига кўра ўз ваколатлари доирасида ҳужжатли тафтиш ёки бошқа хизмат текширувини ўтказишлари ва тафтиш ёки текширув далолатномасини барча иловалари билан бирга белгиланган муддатда тақдим қилишлари шарт.
Суриштирувчи, терговчи ёки суд тафтиш ёки текширув далолатномасида ёхуд бошқа ҳужжатда белгиланган қоида­лардан чекинишга, нуқсон, зиддият ёки бошқа камчилик­ларга йўл қўйилганлигини аниқлаганда ушбу камчиликлар бартараф этилишини талаб қилишга ҳақлидир.

1. Ҳар қандай шахс, шу жумладан корхона, муассаса, ташки­лот раҳбари ва бошқа мансабдор шахслар ўзларида сақланаёт­ган ҳужжатларни ёхуд мавжуд маълумотлар асосида тузган ҳужжатларини суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судья­нинг талабига кўра унга тақдим қилиши шарт.


Худди шунингдек, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд корхона, муассаса, ташкилот раҳбари ва бошқа мансабдор шахсларга юритилаётган жиноят иши бўйича зарур текширув ёки тафтиш ўтказиб, унинг натижалари акс эттирилган далолатнома ёки бошқа тарздаги ҳужжатни топширишларини талаб этишга ҳақли. Бундай текширув ва тафтиш ишлари ўз вақтида ўтказилиб, улар ҳақида ҳужжатни суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судга, у белгиланган муддатда тақдим этилиши зарур. Текширув ва тафтишга доир ҳужжатлар тегишли талабларга жавоб бериши, уларда жиддий хато ёки камчилик бўлмаслиги талаб қилинади.
2. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳужжат­ларни тузиш ва тақдим этиш тўғрисида талаби ёзма тарзда бўлиши лозим. Бу талабни имконият бор бўлишига қарамай, бажармаслик интизомий ёки маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling