210-модда. Жиноят ишини юритиш тамом бўлгунга қадар ашёвийдалиллар тўғрисида қабул қилинадиган қарорлар
Ашёвий далиллардан: тез бузиладиган нарсалар, кундалик рўзғорда зарур бўладиган нарсалар; уй ҳайвонлари, паррандалар ва боқиш лозим бўлган бошқа ҳайвонлар зарур тергов ҳаракатлари ўтказилгач, кечиктирмай эгаларига қайтариб берилиши лозим.
Тез бузиладиган нарсалар ёки уй ҳайвонлари, паррандалар ва бошқа ҳайвонларнинг қонуний эгаси ёхуд мулкдори номаълум бўлган ёки бошқа сабабларга кўра уларни қайтариб бериш мумкин бўлмаган ҳолларда улар қараб туриш ёки белгиланган мақсадга мувофиқ фойдаланиш учун тегишли корхона, муассаса, ташкилотга топширилиши лозим.
1. Ашёвий далил тарзида ишга қўшиб қўйилган тез бузиладиган нарсалар, рўзғор ашёлари, паррандалар, уй ҳайвонлари ва бошқа боқиладиган жониворлар жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари ўтказишда фойдаланилгандан сўнг, дарҳол эгаларига қайтариб берилиши лозим. Уларни фойдаланиш чоғида тежамкорлик, шикастламаслик зарур. Акс ҳолда уларнинг эгаларига келтирилган зиён қопланиши шарт.
2. Юқорида санаб ўтилган нарсалар ва жониворларнинг эгалари номаълум бўлса ёхуд уларни қайтариб бериш мақсадга мувофиқ бўлмаса, нарса ва жониворлар хўжалик корхоналарига берилиши мумкин. Нарса ва жониворларни тергов жараёнида фойдаланиш, сақлаш, қайтариш, бошқа шахсларга бериш билан боғлиқ мулкий даъволар фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида ҳал қилинади.
211-модда. Жиноят ишини юритиш тамом бўлганлиги муносабатибилан ашёвий далиллар тўғрисида қабул қилинадиган қарорлар
Ҳукмда, шунингдек, жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги ажримда ёки қарорда ашёвий далиллар масаласи қуйидаги қоидаларга риоя этилган ҳолда ҳал қилинади:
1) жиноят қуролларикимга қарашлигидан қатьи назар, мусодара қилиниши керак ва тегишли муассасага топширилади ёки йўқ қилиб юборилади (ЎзР 14.08.2008й ЎРҚ- ... сон Қонуни таҳририда);
2) муомаладан чиқарилган ашёлар тегишли муассасаларга берилиши лозим ёки йўқ қилиб юборилади;
Do'stlaringiz bilan baham: |